Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ХОТАМУЛ



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ХОТАМУЛ 
АНБИЁДИРЛАР 
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайғамбарлар келиши тўхтади. У зот 
пайғамбарлик қасрининг охирги ғиштидирлар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ билан рисолат силсиласини 
камолга етказди. Қуйидаги оят сўзимизни қувватлайди: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 

(Эй мўминлар,)
Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмас, балки Аллоҳнинг элчиси, 
пайғамбарлар сўнггисидир. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зотдир”
(“Аҳзоб” сураси, 40-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Албатта, менинг бир нечта исмларим бор. 
Мен Муҳаммадман, Аҳмадман, Моҳий – ўчирувчиман. Аллоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен Ҳошир – 
тўпловчиман. Одамлар қадамим остида тўпланишади. Мен Оқиб – ортидан бирон набий келмайдиган 
зотман” (Бухорий ва Муслим – Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган). 
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Мен билан (қолган) анбиёлар мисоли худди гўзал қилиб 
қурилган қасрга ўхшайди. Унда бир ғишт ўрни қолдирилган. Томошабинлар (ўша бинони) айланиб 
кўриб, унинг гўзаллигидан ажабланишади, фақат ҳалиги ғишт ўрнидан бошқа айб топа олишмайди. Бас, 
мен ўша ғишт ўрнини тўлдирдим. Мен билан бино (қурилиши) якунланди, пайғамбарлар охирига етди” 
(Бухорий ва Муслим ривояти). 
Савбон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Умматимдан 
(бўлган) қабилалар мушрикларни қувиб етмагунича, бут-санамларга сиғинмагунича қиёмат қоим 
бўлмайди. Албатта, умматимдан ўттиз нафар каззоб (алдоқчи, фирибгар) чиқади. Уларнинг ҳаммаси 
пайғамбарликни даъво қилади. Ваҳоланки, мен пайғамбарларнинг сўнггисиман. Мендан кейин пайғамбар 
бўлмайди” (Термизий саҳиҳ санад билан ривоят қилган). 
Бу ҳадисда ўзини мусулмон санаган кишилардан содир бўладиган айрим ишлар айтилиб, уларни 
инкор этишга, муолажа қилишга чақирилмоқда. Зеро, ҳақиқий мўмин одам ширкка рози бўлмайди, бирон 
кимса пайғамбарлик даъвоси билан чиқса, уни маъқулламайди, балки қаршилик кўрсатади. 
Кимда-ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайғамбарлик даъвосини қилса, 
бу залолат, ҳавойи нафсга эргашишдан бошқа нарса эмас. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам пайғамбарлар сўнггиси эканлари аниқ собит бўлган. У зотдан сўнг пайғамбарман, деб чиққан 
кимсанинг гапи ёлғондир. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish