Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


Савол: Улул азм пайғамбарлар кимлар?  Жавоб



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Савол:
Улул азм пайғамбарлар кимлар? 
Жавоб:
Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссалом, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам улул 
азм пайғамбарлар, дейилади. 
Аллоҳ таоло шундай деган: 
“Эсланг, Биз 
(барча)
пайғамбарлардан, 
(хусусан)
Сиздан, Нуҳдан, 
Иброҳимдан, Мусодан, Исо ибн Марямдан пухта аҳду паймон олгандик...”
(“Аҳзоб” сураси, 7-оят). 
Бошқа ўринда айтилади: 
“Бас, 
(эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,)
Сиз ҳам 
(ўтган)
 
пайғамбарлар орасидаги улул азм эгалари сабр қилганидек 
(мушриклар озорига)
сабр қилинг, 
уларга 
(тушадиган азобни)
 шошилтирманг!”
(“Аҳқоф” сураси, 35-оят).
Савол:
Улул азм нима дегани? 
Жавоб: 
Сабот-матонат эгалари. 
Савол:
Нима учун “улул азм” дейилади? 
Жавоб: 
Чунки, дин-диёнат йўлида мазкур пайғамбарлар бошига жуда кўп машаққатлар тушган. 
Улар сабр-тоқат бобида зарбурмасал бўлишган.
 
Савол:
Ҳазрат Хизр пайғамбарми ёки валий? 
Жавоб:
Хизр Аллоҳ таолонинг солиҳ бандаларидан бири. У маълум умматга юборилган пайғамбар 
эмас. “Хизр алайҳиссалом ҳозир ҳам тирик, айрим одамларга кўринади”, деган гап ҳақиқатдан йироқ. 
Валлоҳу аълам! 
ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ 
Пайғамбарларнинг сўнгги вакили, энг афзали Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн 
Ҳошим ибн Абдуманоф фил йилида, рабиул аввал ойининг 12-кечасида туғилганлар. Бу, милодий 571-
йилнинг 23-апрелига тўғри келади. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам оталари исми Абдуллоҳ, оналариники эса Оминадир. 
У зот оталари тижорат қилиш учун Шом юртига борган. Қайтишда Мадинада вафот этган. У вақтда ҳали 
Пайғамбаримиз дунёга келмагандилар. 
Расулуллоҳ алайҳиссалом туғилганларидан сўнг боболари Абдулмутталиб у зотга “Муҳаммад”, деб 
исм қўйган. Ўша давр одатига кўра, чақалоқни Саъд қабиласидан бўлган “Ҳалима” исмли аёл эмизган. 
Ҳалиманинг хонадонида “Шаққи садр” – Муҳаммаднинг кўксини ёмонликлардан тозалаш ҳодисаси рўй 
берган. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтамиз: Муҳаммад алайҳиссалом гуноҳ иш қилмаганлар, бут-
санамларга сиғинмаганлар. 
Расулуллоҳ олти ёшга кирганларида оналари вафот этган. Шунинг учун боболари Абдулмутталиб 
тарбиясида қолганлар. Уч йилдан сўнг боболари ҳам вафот этгач, амакилари Абу Толибнинг тарбиясига 
ўтганлар. 
Болаликда амакиларининг қўй-эчкиларини боққанлар, ҳатто тижорат сафари билан ўзга юртларга 
борганлар. Кейинчалик Макканинг бой-бадавлат аёлларидан бири Хадижанинг тижорат молларини Шом 
диёрига олиб борганлар. Пайғамбаримиз ишончли, одобли бўлганлари учун Хадижа онамиз ўзлари совчи 
қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан турмуш қуришган. Ўша вақтда Пайғамбаримиз 25, 
Хадижа онамиз 40 ёшда эдилар. 
Милодий 610-йилда, муборак рамазон ойининг қадр кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам Ҳиро ғорида ибодат қилаётганларида Аллоҳ таоло Жаброил орқали ваҳий юборди, “Иқроъ” 
сурасининг аввалги беш ояти туширилди. 


47 
Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни “Расулуллоҳ” (яъни, Аллоҳнинг элчиси), деб 
атади. Аллоҳ у кишига аввал ўз яқинларини Исломга чақиришни буюрди. Кейин Қурайш қабиласини, 
ундан сўнг ҳаммани Исломга даъват қилиш кераклигини айтди. Расулуллоҳ одамларни имонга 
чақиришни бошладилар. Аввалига озгина одамлар мусулмон бўлди. Кўп кишилар Расулуллоҳга қарши 
чиқди. Мушриклар у зотни масхара қилишди, хақоратлашди. Қолаверса, улар мусулмонларни 
азобладилар, баъзиларини ўлдирдилар. Шундан сўнг мўминлар Пайғамбаримиз билан Маккадан Мадина 
шаҳрига кўчиб кетдилар. Расулуллоҳ яна сабр билан барча одамларни Исломга даъват қилдилар. 
Мусулмонлар борган сайин кўпайиб борди. Кофирлар бундан аччиқланиб, мусулмонларга қарши уруш 
бошлади. Пайғамбаримиз ва мусулмонлар дин ривожи йўлида курашишди. Аллоҳ уларга ёрдам берди. 
Мусулмонлар кофирлар устидан ғалаба қозонишди. Ниҳоят, араблар, жуда кўп халқлар Ислом динига 
кирди. Муҳаммад соллаллоҳу алайхи ва саллам 23 йил пайғамбарлик қилдилар, Аллоҳ зиммаларига 
юклаган вазифани бекаму кўст бажардилар. 
Расулуллоҳ 63 ёшларида Мадина шаҳрида ҳижрий ўн биринчи йилнинг рабиул аввал ойи ўн 
иккинчисида, душанба куни вафот этдилар. Ҳужраи саодатга – Оиша розияллоҳу анҳо онамиз 
ҳужраларига дафн этилдилар. У Мадинадаги “Масжидун набавий” ичидадир. Аллоҳ таоло у кишига, оила 
аъзоларига, саҳобаларига салавотлар, саломлар ёғдирсин! 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish