Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Эй Пайғамбар, Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Эй Пайғамбар, Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар 
(бу фармонга амал)
қилмасангиз, Унинг рисолатини 
(бандаларга)
етказмаган бўласиз. Аллоҳ сизни 
одамлардан 
(яъни, уларнинг зараридан)
 сақлайди. Албатта, Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмайди”
(“Моида” сураси, 67-оят).
Яъни, эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳнинг буйруқларини, қайтариқларини 
одамларга билдиринг! Агар Раббингиздан нозил қилинган нарсаларни етказмасангиз, пайғамбарлик 
вазифасини бажармаган бўласиз. Даъват йўлида бирон азият етишидан қўрқманг. Аллоҳнинг Ўзи Сизни 
турли иғволардан, маломатлардан, суиқасдлардан сақлайди. Сиз Аллоҳнинг паноҳидасиз. Агар одамлар 
тўғри йўлга юрмасалар, тушкунликка тушманг. Зеро, Аллоҳ хоҳлаган бандасини ҳидоят қилади, хоҳлаган 
бандасини залолатга кетказади. У Зот кофирларни ҳақ йўлга бошламайди. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг амрига итоат этдилар, Аллоҳдан келган 
барча топшириқларни мукаммал етказдилар, ўз вазифаларини тўлиқ бажардилар. У Зотга, қолаверса, 
барча пайғамбарларга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин! 
ПАЙҒАМБАРЛАР МЎЪЖИЗАЛАРИ 
“Мўъжиза” сўзи “ожиз қолдирувчи” деган маънони билдиради. Аллоҳ таоло томонидан 
пайғамбарларга берилган одатдан ташқари, бошқалар қўлидан келмайдиган иш мўъжизадир. Мўъжиза 
фақат пайғамбарларга берилган, уларнинг ростгўйлигини, Аллоҳ тарафидан юборилганини тасдиқлаган. 
Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарлари ҳақлигини тасдиқлаш, кофирларни ожиз қолдириш, мўминлар 
имонини мустаҳкамлаш учун анбиёларга – ўша замонга, маконга, шароитга мос қилиб – мўъжиза ато 
этган. Масалан, сеҳргарлик авж олган замонда юборилган Мусо алайҳиссаломга ўша қавм сеҳридан бир 
неча баравар афзал мўъжизалар берган. Моддапарастлик авж олган, ҳар бир нарса моддий асосга эга, 


42 
деган эътиқоддаги қавмга юборилган Исо алайҳиссаломга тузалмайдиган касалликларни тузатиш, 
ўликларни тирилтириш каби мўъжизалар берилган. 
Ўтган пайғамбарлар ўзларига берилган мўъжизаларни ўз ўрнида кўрсатишган. Уларнинг вафотлари 
билан барча мўъжизалари амалдан қолган. Чунки улар маълум қавмга, маълум маконга, замонга 
пайғамбар этиб юборилган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эса қиёматгача боқий турадиган 
улкан мўъжиза қилиб Қуръони карим нозил этилган. Зеро, у зот алайҳиссалом пайғамбарликлари қиёмат 
қоим бўлгунича барча халқлар, замонлар, маконларга тегишлидир. Шунинг учун у зотга моддий 
мўъжизалардан ташқари энг катта мўъжиза ўлароқ Қуръон туширилган. 
Осмон хабари бўлмиш ваҳийни қабул қилиб олиш, Аллоҳнинг Каломини одамларга етказиш, уни 
татбиқ этиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюк мўъжизалари эди. Одамлар мўъжиза 
кўрсатишни сўраганларида ҳам уларга Қуръон рўкач қилинарди. “Анкабут” сурасида бу ҳақида шундай 
дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish