Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


айтинг: “Сизларга вакил қилинган ўлим



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

айтинг: “Сизларга вакил қилинган ўлим 
фариштаси 
(ажалларингиз битгач,)
 
жонларингизни олади. Кейин Парвардигорингизга 
қайтариласизлар”
(“Сажда” сураси, 11-оят).
Тирик инсон борки, доим яшашни истайди, ўлишни хоҳламайди. Бироқ ҳамма нарса инсон 
истаганича бўлавермайди. Жумладан, ўлим ҳам, қайта тирилиш ҳам. Агар банда ризқ-насибаси тугаб, 
ажали етса, ўлим фариштаси унинг жонини олади. Шунда у вафот этади. Кейин вақти-соати етганида 
қайта тирилиб, Раббига қайтарилади. Шунда Аллоҳ уни бу дунёда қилган амаллари ҳақида сўроққа 
тутади: мукофот ёки жазо беради. 
Жумҳур уламолар айтишича, жон олувчи фаришта битта эмас, унинг ёрдамчилари бор. Қуръони 
каримнинг бошқа оятида шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Улар 
(куфр йўлини танлаганлари учун)
 ўзларига зулм қилган ҳолларида 
(ўлим)
 фаришталари 
уларнинг жонларини оладилар...”
(“Наҳл” сураси, 28-оят).
Фаришталар жонларни фақат Аллоҳнинг амри, изни билан олишади. Шунинг учун руҳларни олиш 
Аллоҳга ҳам нисбат берилади (Қаранг: “Зумар” сураси, 42-оят). 
Ўлим фариштаси бандалар жонини олгач, уларни раҳмат ёки азоб фаришталари қабул қилиб олади. 
Кейин яхши ва ёмон руҳлар турадиган жойга олиб боришади. Бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг амри, 
изни, ҳукми, қазои қадари билан бўлади. 
ФАРИШТАЛАР ИЛМ МАЖЛИСЛАРИДА, ҚУРЪОН ЎҚИЛГАН ЖОЙДА 
ҲОЗИР БЎЛАДИ 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
шундай деганлар: “Кимда-ким мўмин (биродари)дан дунё ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ ундан 
охират ташвишларидан бирини аритади. Ким мушкул аҳволда қолган киши(нинг оғири)ни енгил қилса, 
Аллоҳ унга дунёю охиратда осон қилади. Ким мусулмон банда(нинг айби)ни беркитса, Аллоҳ дунёю 
охиратда унинг айбини яширади. Агар банда биродарига ёрдам берса, Аллоҳ унга кўмак беради. Ким илм 
талаб қилинадиган йўлдан юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Агар бир гуруҳ (одамлар) 
Аллоҳнинг уйларидан бирида йиғилиб, Каломуллоҳни ўқисалар, уни дарс қилиб ўргансалар, устларига 
сакинат тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қанотлари билан ўраб оладилар, Аллоҳ уларни 
Ўз даргоҳидагилар қошида эслайди. Кимни амали орқага тортса, насаби олдинга сура олмайди” (Муслим, 
Абу Довуд, Термизий ривояти). 
Биз бу ҳадиснинг мавзуимизга тегишли қисмини бир оз шарҳлаймиз. 
“Қуръонни дарс қилиш” деганда ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш, Қуръон маъноларини, 
ҳукмларини ўрганиш тушунилади. 
“Аллоҳ даргоҳидагилар”дан мурод пайғамбарлар, фаришталардир. 


33 
“Аллоҳнинг бандани эслаши” У Зотнинг бандага мақтов айтиши, гуноҳларини кечириши, 
ярлақашидир. 
Қуръон ўқиган, Қуръон ўрганган киши Аллоҳнинг раҳматига эришади. Аллоҳ Каломини хулуси 
ният билан тиловат қилган инсон устига сакинат туширади. Қори қалбига тинчлик-хотиржамлик инади, 
қироат баракасидан ёмон ўй-хаёллардан йироқ бўлади. 
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши “Каҳф” сурасини ўқиди. Ҳовлида 
оти турганди. Шу пайт от бирдан ҳуркиди. Ҳалиги киши отини тинчлантирди. Қараса, булутга ўхшаш 
нарса отни қуршаб олган экан. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтганида, у зот: “Эй 
фалончи, ўқийвер! Бу Қуръон (тиловати) учун тушган сакинатдир”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Аҳмад 
ривояти). 
Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у: 
– Ё Расулуллоҳ, мен кечаси “Бақара” сурасини ўқиётганимда орқамда қандайдир овоз эшитдим. 
Отим ечилиб кетган бўлса керак деб ўйладим, – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
– Эй Абу Атик, ўқийвер! – дедилар. 
– Эътибор берсам, осмон билан ер ўртасида ёйилган чироққа ўхшаш нарса экан. 
– Ўқийвер, эй Абу Атик! 
– Ё Расулуллоҳ, мен (қироатни) давом эттиролмадим. 
– Бу, “Бақара”ни ўқиганинг учун тушган сакинатдир. Агар қироатда давом этганингда ажойиб 
нарсаларни кўрардинг (Ибн Ҳиббон, Байҳақий, Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 
Абу Атик – Усайд ибн Ҳузайрнинг куняси. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон тиловат қилинадиган уйнинг аҳли 
учун кенглик бўлади, фаришталар ҳозир бўлиб, шайтонлар у ердан узоқлашади. Бундай хонадоннинг 
яхшиликлари кўпаяди. Қуръон ўқилмайдиган уйнинг аҳли учун танглик бўлади. У ерни фаришталар тарк 
этади. Ўрнига шайтонлар келади. Шунинг учун яхшиликлари камаяди” (Доримий саҳиҳ санад билан 
ривоят қилган). 
Қуръон ўқиладиган хонадонда фаровонлик бўлади. Чунки у ерга раҳмат фаришталари киради. 
Фаришталар бор уйга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади. Уйи тинч, хонадони файзли бўлишини 
истаган инсон Қуръон тиловат қилади. Зеро, Қуръон ўқилмайдиган уйдан фаришталар чиқиб кетади, 
ўрнини шайтонлар эгаллайди. Шайтонлар ўрнашиб олган жойда хайр-барака бўлмайди. 
Иброҳим Нахаий айтади: “Ким Қуръонни кундузи хатм қилса, фаришталар кечгача унинг ҳаққига 
салавот айтади. Агар кечаси хатм қилса, фаришталар тонггача қори ҳаққига салавот айтиб чиқади” 
(Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилган). 
Демак, фаришталар Қуръон ўқиган, илм ва зикр мажлисларида қатнашганлар ҳаққига яхшилик 
сўраб дуо қилишади, истиғфор айтишади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish