Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


етиб келганларида унинг қўриқчилари: “Сизларга



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

етиб келганларида унинг қўриқчилари: “Сизларга 
тинчлик-омонлик бўлсин! Хуш келдингиз! Энди 
(жаннатга)
мангу қолувчи бўлган ҳолингизда 
киринглар!”, деганларида 
(мўминлар беҳад шодланадилар)

(“Зумар” сураси, 73-оят).
Аллоҳ буюрган ишларни ихлос билан бажарган, қайтарганларидан қайтган тақводорлар жаннатга 
гуруҳ-гуруҳ бўлиб киришади. Жаннатга етиб боришганида унинг эшиклари очилади. Жаннат 
қўриқчилари уларни салом билан кутиб олади, “Хуш келдингиз! Сизларнинг амалларингиз ҳам, 
сўзларингиз ҳам покиза – куфрдан, ширкдан холи эди. Энди жаннатга киринглар. Сизлар унда абадий 
қоласиз”, деб хушхабар беради
8

Яна бир гуруҳ фаришталар жаҳаннамга тушганларни азоблайди. Улар “Забония” дейилади. Аллоҳ 
таоло айтади: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 

(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,)
 Сақар нималигини қаердан ҳам билардингиз. У 
(бирон кофирни)
 қолдирмайди, 
(балки куйдириб ҳалок этади. У беш юз йиллик масофадан)
 инсонларга 
яққол кўриниб турувчидир. Унинг устида ўн тўққиз 
(фаришта қўриқчилик қилади)

(“Муддассир” 
сураси, 27-30-оятлар).
Сақар – дўзах номларидан бири. 
Жаҳаннам олови гўштни ҳам, суякни ҳам қолдирмай куйдириб, рангини ўзгартириб юборади. 
Жаҳаннамда қўриқчи фаришталар бўлади. Уларнинг сони ўн тўққизта. “Нега айнан ўн тўққизта?” деган 
саволга келаси оятларда жавоб берилган. Унга кўра, азоб фаришталари ўн тўққизта қилинишининг 
сабаблари қуйидагилар: 
1. Кофирларни синаш. 
Ҳақиқатан, бу иш содир бўлган. Абу Жаҳл: “Сизлардан юз киши ўша фаришталардан биттасини 
ушлаб олиб, дўзахдан қутулиб чиқишдан ожизмисиз?” деб масхара қилган. Яна шунга ўхшаш турли гап-
сўзлар айтилган. 
2. Аҳли китоблар ишонч ҳосил қилишлари. 
8
Манба: Асъад Ҳавмад, “Айсарут тафосир”. 


32 
Яъни, яҳудий ва насронийлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ пайғамбар эканига, 
Қуръони карим ҳақ китоблигига тўлиқ ишонч ҳосил қилишлари учун. Чунки айни шу гаплар уларга 
туширилган илоҳий китобларда ҳам бор эди. Унинг Қуръони каримда ҳам келиши Аҳли китоб ишончини 
оширади. 
3. Мўминлар имони мустаҳкамланиши. 
Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган хабарлар Таврот ва Инжил томонидан 
тасдиқланганини билган мўмин-мусулмонлар имони янаям мустаҳкамланади. Улар бу борада айтилган 
гап ёлғон эмаслигига амин бўлишади, қалбларида зиғирча ҳам шубҳа қолмайди. 
4. Қалбида касали бор мунофиқлар, кофирлар: “Аллоҳ бу мисол билан нимани хоҳлади?” 
дейишлари. 
Ҳақиқатан, шундай бўлди. Улар мана шу саволни қайта-қайта бераверишди, ҳозир ҳам беришмоқда. 
Яна бир гуруҳ фаришталар руҳларни олишга тайинланган. Ўлим фариштаси араб тилида “малакул 
мавт” дейилади. Бизда “Азроил” дейиладиган фаришта Қуръонда, ҳадиси шарифларда “ўлим фариштаси” 
дея зикр этилган. 
Аллоҳ таоло айтади: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,)

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish