Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Сизлар эришган барча неъматлар Аллоҳдандир”



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Сизлар эришган барча неъматлар Аллоҳдандир”
(“Наҳл” сураси, 53-оят).
Яъни, сизлардаги жами нарсалар: ризқ-рўз, тинчлик-хотиржамлик, саломатлик, барака, яхшилик 
Аллоҳдандир. 
Бошқа ўринда шундай дейилган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Шунингдек, 
(Аллоҳ)
сизларга сўраган барча нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг 
неъматларини санасангиз, саноғига етолмайсиз. Ҳақиқатан, инсон ўта золим, жуда ношукрдир”
(“Иброҳим” сураси, 34-оят).
Аллоҳ таоло инсонларга керакли ҳамма нарсани ато этган. Аллоҳ берган неъматлар кўплигидан 
уларни санаб саноғига етиш амримаҳол. Беҳисоб неъматлар шукрини тўкис адо этиш ҳақида гапирмаса 
ҳам бўлади. Лекин айримлар бу неъматларни Аллоҳ берганини тан олмайди, унга шукр қилмайди. 
Неъматни инкор этиш ёки ношукрлик билан ўзига зулм қилади. 
Тил шукри миннатдорчилик айтиш, ҳамду сано йўллаш билан бўлади. Яъни, неъматларни тилга 
олиб, уни берган Аллоҳга “Алҳамдулиллаҳ”, деб мақтов айтиш тил шукридир. 
Тоат-ибодатларда бардавом бўлиш, гуноҳ-маъсиятлардан сақланиш амалий шукрдир. Ривоят 
қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда узоқ турганларидан оёқлари шишиб 
кетарди. Буни кўрган айрим саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ сизнинг барча гуноҳларингизни кечириб 
юборган бўлса, шундай машаққатли ибодатларни ўзингизга лозим тутасизми?” деган маънода савол 
берганида у зот: “Шукр қилувчи банда бўлмайинми?” деб айтганлар (Бухорий ва Муслим ривояти). 
Яъни: 
1. Аллоҳ гуноҳларимни кечиргани, турфа неъматлар билан сийлагани учун шукр қилувчи банда 
бўлмайинми? 
2. Мағфиратга ишониб машаққатни тарк этайми? Унда шукр қилувчи банда бўлмайман-ку. Йўқ, 
балки, гуноҳларим кечирилган бўлса-да, шукр қилувчи банда бўлишим учун тунги ибодатни лозим 
тутаман. 
3. Гуноҳларим кечирилгани шукрига кечалари таҳажжуд намозида қоим бўламан. Қандай қилиб уни 
тарк этаман?! 
4. Мен гуноҳларимдан қўрққанимдан эмас, ғайбларни Билувчи Зот берган жуда кўп неъматларга 
шукр ўлароқ ибодат қиламан
49

Шокир бандаларга неъматлар янада кўпайтирилиши Аллоҳ тарафидан ваъда қилинган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
49
Манба: Мулла Али Қори, “Мирқотул мафотиҳ”. 


144 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish