“Кимга
бирон яхшилик қилинганида
(яхшилик)
қилувчига: “Жазакаллоҳу хойро”
(яъни, Аллоҳ сизни
мукофотласин)
, деса, мукаммал мақтов йўллабди”
(Термизий, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривояти. Ҳадис
санади саҳиҳ).
Неъматлар асли Аллоҳдан. Бироқ айрим кишилар воситасида бизга неъмат етиб келади. Шунинг
учун Аллоҳга ҳамд айтиш билан бирга яхшилик қилган, мурувват кўрсатган инсонларга миннатдорчилик
изҳор этилади, “Раҳмат! Барака топинг! Аллоҳ сизни беҳисоб ажр-мукофотлар билан сийласин, қилган
эҳсонларингизни ҳусни қабул этсин!” деб дуо қилинса, саховатпеша кишининг яхшиликка иштиёқи
янада ортади, дуо сабабидан хайр-барака зиёда бўлади.
ТАФАККУР НИМА?
Бирон нарса ҳақида чуқур фикр юритиш “тафаккур” дейилади. Қуръони каримнинг ўн етти оятида
тафаккур қилишга чақирилган. Зеро, инсон борлиқ ҳақида, Қудратли Аллоҳ яратган нарсалар ҳақида
фикр юритса, имони мустаҳкамланади, Аллоҳга муҳаббати ортади. Комил имонлилар Аллоҳни доим
эслайди, У Зот жорий этган нарсалар ҳақида тафаккур қилади.
Аллоҳ таоло ақл эгалари ҳақида шундай деган:
"--------------------------- Арабий матн --------------------------"
“Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл
эгалари учун оят-аломатлар бор. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни
эслайдилар, осмонлар ва Ер яратилиши ҳақида тафаккур қилиб
(дейдилар)
: “Парвардигоро, бу
(борлиқ)
ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен
(беҳуда бирон иш қилишдан)
Поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам
азобидан асра!..”
(“Оли Имрон” сураси, 190-191-оятлар).
Осмоннинг яратилишида, унда улкан юлдузлар, сайёралар учиб юришида, ерда дарёлар оқизиб,
тоғлар тиклаб, дарахтлар, ўсимликлар ундириб қўйилганида, кеча ва кундуз алмашиниб туришида,
навбатма-навбат бири қисқариб, иккинчиси узайишида ақлли кишилар учун Аллоҳнинг ягоналигидан,
қудрати чексизлигидан дарак берувчи аломатлар бор. Ҳақиқий мўминлар Аллоҳни доим: турганда ҳам,
ўтирганда ҳам, ётган ҳолларида ҳам эслашади, осмонлар ва Ер яратилиши ҳақида фикр юритишади, “Ё
Аллоҳ, борлиқни бекорга яратмагансан. Сен бефойда иш қилишдан Поксан! Жумладан, инсонни
беҳикмат яратмадинг. Қиёматда уларни ҳисоб қиласан: яхши амаллари учун мукофот берасан, гуноҳлари
учун жазолайсан. Шундай экан, бизни дўзах азобидан сақла!” деб дуо-илтижо қилишади.
Одам боласи Буюк Аллоҳни зикр қилса, фикр юритса, Аллоҳга яқин бўлади, ўз-ўзидан У Зотга дуо-
илтижо қилгиси келади. Аллоҳни эслаб, махлуқотлар ҳақида тафаккур қилганидан кейин қалб очилади,
кўнгилга хотиржамлик инади. Ана шу пайтда қилинган дуолар илоҳий даргоҳга кўтарилади, тилаклар
мустажоб бўлади.
Тафаккур фақат мўминларга фойда беради. Бошқалар эса фикр юритиш, эслатмалардан
таъсирланиш неъматидан маҳрумдирлар. Қуръонда шундай дейилган:
146
"--------------------------- Арабий матн --------------------------"
Do'stlaringiz bilan baham: |