Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“ (Юборган барча пайғамбарларимизга:)  “Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар, яхши



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi


(Юборган барча пайғамбарларимизга:)
 “Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар, яхши 
амаллар қилинглар! Албатта, Мен қилаётган ишларингизни Билувчиман” 
(дедик)
”.
Мана шу ояти карима нозил қилинган пайтда фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёт 
бўлганлар. У зот охирги пайғамбар эканларини ҳисобга олсак, ҳар бир набийга ўз даврида: “Эй 
пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар, яхши амаллар қилинглар! Албатта, Мен қилаётган 
ишларингизни Билувчиман”, деб хитоб қилингани аён бўлади. 
Маълумки, барча пайғамбарлар қўл меҳнати билан тирикчилик қилишган: кимдир дурадгорлик 
билан, яна кимдир деҳқончилик ёки тижорат билан шуғулланган. Анбиёлар ҳалол ишлаш, ҳалол еб-
ичишда ҳам инсоният учун ёрқин ўрнак бўлишган. 
Мазкур оятдан келиб чиқиб айтиш мумкин, ҳалол касб-кор қилиш, покиза нарсалар ейиш солиҳ 
амалларга кўмакчи бўлади. Савобли ишлар бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Ҳаромнинг оқибати эса 
аянчли. Шулардан бири дуо қабул бўлмаслигидир. Луқмага нопок нарсалар аралашса, киши дин-
диёнатига зарар етади, ибодатидан ҳаловат кетади, қалби қаттиқлашади, Парвардигоридан узоқлашади. 
Аллоҳ таоло айтади: 
“-------------------------Арабча матн---------------------------” 
“Эй инсонлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар, шайтон изидан эргашманглар! 
Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир”
(“Бақара” сураси, 168-оят).


140 
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам ҳузурларида “Эй инсонлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар...” ояти тиловат қилинди. 
Шунда Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ўрнидан туриб: 
– Эй Расулуллоҳ, мени дуоси мустажоблардан қилишини Аллоҳдан сўранг, – деди. 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: 
– Эй Саъд, ҳалқумингни покла. Шунда дуоси мустажоблардан бўласан. Муҳаммаднинг жони 
қўлида бўлган Зотга қасамки, бир банда қорнига ҳаром луқма солади-да, кейин қирқ кунлик амали қабул 
этилмайди. Қайси бир банда гўшти ҳаромдан, рибодан ўсган бўлса, дўзах унинг учун муносиб (жой)дир, 
– дедилар (Табароний “Авсат”да, Ибн Касир “Тафсирул қуръонил азим”да, Жалолиддин Суютий “Ад-
дуррул мансур”да нақл қилган). 
Бирон нарсада зотий, шаръий ҳалоллик жамланса, мўмин банда ундан фойдаланиши жоиз. 
Жумладан, ўлимтик, қон, тўнғиз гўшти зоти (яъни, асли) нопок нарсалардир. Ҳалол ҳайвонларни ҳам 
шариат талабига мос тарзда сўйиш, шу билан бирга, уларни ҳалол йўл билан қўлга киритиш зарур. Буни 
қўй мисолида тушунтирамиз. Бир қўй арқонига ўралиб, ҳаром ўлиб қолди. Мусулмон киши уни ейиши 
мумкин эмас. Яна бир қўй сўйилди, лекин шариатга хилоф тарзда бўғизланди. Буни ҳам ейилмайди. Яна 
бир қўй шариат талабига мувофиқ сўйилди, аммо у ўғрилик орқасидан топилган пулга сотиб олинганди. 
Қўйни ейиш ҳалол бўлиши учун уни ҳалол пулга сотиб олиб, шариат қоидаларига кўра сўйиш лозим. 
Шундагина у зотан ва шаръан ҳалол саналади. 
Аллоҳ таоло қайтарган ишлар ёки нарсалар шариатда “ҳаром” дейилади. Ҳаром ишни қилиш, ҳаром 
таом ейиш, ҳаром ичимлик ичиш катта гуноҳдир. 
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалар саноқлидир. Масалан, тўнғиз, ваҳший ҳайвонлар, ўзи ўлиб 
қолган жонзотлар гўштини ейиш, маст қилувчи ичимликлар ичиш, гиёҳвандлик, қимор ўйнаш, ўғрилик, 
қотиллик, судхўрлик, ғийбат, туҳмат каби ишларни мусулмон банда қилиши мумкин эмас. 
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Ҳалол аниқ. Ҳаром аниқ. Аммо улар ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар уни 
билмайди. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, динини, обрўйини сақлабди. Ким тўсиқ атрофидаги 
чўпонга ўхшаб шубҳали нарсаларга ўралашиб қолса, унга тушиб кетади. Огоҳ бўлинглар, ҳар бир 
подшоҳнинг қўрови бўлади. Аллоҳнинг Ердаги қўрови У Зот ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар, 
танада бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, бутун тана тузалади. Агар бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ 
бўлинглар, у қалбдир”, деб айтганларини эшитганман” (Бухорий ва Муслим ривояти). 
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таом, ичимлик, либос ва шу кабиларни ислоҳ 
қилиш, шубҳали нарсаларни тарк этиш ҳақида огоҳлантирмоқдалар, ҳалолни олган, ҳаромдан, шубҳали 
нарсалардан узоқ бўлган банда динини, обрўйини сақлаб қолишини баён қилмоқдалар. Буни тушунтириш 
учун зарбулмасал келтирмоқдалар. Ҳадиснинг иккинчи қисмида қалб саломатлиги бутун тана 
соғломлиги гарови экани айтилмоқда. 
Зоҳирий далилларга кўра, ҳалол ва ҳаромнинг васфи, ҳукми аниқ. Аммо улар ўртасида ҳукми очиқ 
баён қилинмаган шубҳали нарсалар ҳам бор. Уларни кўп одамлар билмайди, ҳалол ёки ҳаромлигини 
ажрата олмайди. 
Имом Нававий айтади: “Нарсалар уч қисмга бўлинади: 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish