Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

АҚИДА НИМА? 


17 
“Ақида” сўзи бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг кўплик 
шакли “ақоид”дир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган барча нарсалар ростлигини 
тасдиқлаб, кўнгил боғлаб ишониш лозим нарсалар “ақида” дейилади. 
Мулла Али Қори “Фиқҳул акбар” шарҳида шундай деган: “Ақида илмида эътиқод қилиш лозим 
нарсалар ҳақида баҳс юритилади”. 
Ақида илмининг мақсадлари қуйидагилар: 
1. Динга бўлган ишончни мустаҳкамлаш. 
2. Диний ақидаларни қатъий далиллар билан исботлаш, улар ҳақидаги шубҳаларни аритиш. 
3. Тўғри йўл изловчиларга ҳақиқатни баён этиш. 
4. Дин асосларини ботил аҳлининг шубҳаларидан сақлаш. 
Ақида илмининг асосий мақсади – бандани икки дунё саодатига эриштириш. 
Энг тўғри ақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у зотнинг саҳобаларидан нақл 
қилинган
5
. Бу “Аҳли сунна вал жамоа ақидаси” дейилади. Қуйида шу ҳақида сўз юритамиз. 
АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА 
Энг ҳақ ақида Аҳли сунна вал жамоа ақидасидир. Мана шу ақидада бўлган одам икки дунёда нажот 
топади. 
Аҳли сунна вал жамоа нима дегани? Аҳли сунна вал жамоа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам, солиҳ салафлар (яъни, саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеинлар) тутган йўлдир. Таъбир жоиз бўлса 
айтиш мумкин, бу мазҳаб булоқ боши саналади. Зеро, фитналар авж олмасидан, турли фирқалар 
чиқмасидан олдинги мусаффо Ислом ақидаси айнан Аҳли сунна вал жамоа ақидасидир. 
Сунна нима дегани? Сунна(т) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у кишининг 
саҳобалари йўли. 
Жамоа нима дегани? Жамоа аслида “бир гуруҳ одамлар” маъносини англатади. Бу ерда саҳобалар, 
тобеинлар, табаа тобеинлардан иборат солиҳ салафлар назарда тутилади. Улар Аллоҳнинг Каломини, 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам ушлашган, Динда собитқадам бўлишган. 
Эътиқод масалалари, амалий-фиқҳий масалалар ҳам мазкур авлод вакиллари орқали бизгача етиб келган. 
Маълумки, Мусо ва Исо алайҳимуссалом қавми 72 фирқага бўлиниб кетган. Ислом уммати эса 73 
фирқага бўлинган. Ҳақиқат битта. Шундай экан, мана шу 73 фирқадан фақат биттаси ҳақ йўлдадир. 
Ислом уммати ичида ҳақни топган, ҳаққа эргашган жамоа Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, 
у зотнинг саҳобалари амал қилган йўлдан борадиган мусулмонлардир. Қолган етмиш икки фирқа ҳақни 
топмаган. Ислом динининг қатъий ҳукмларини инкор қилмагани учун улар ҳам Ислом доирасида 
ҳисобланади. Ислом уммати ичида ҳаққа эргашган фирқа “Аҳли сунна вал жамоа” дейилади. 
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир 
куни бомдод намозидан кейин бизларга мукаммал насиҳат қилдилар. Уни эшитиб, кўзларга ёш келди, 
қалблар қўрқувга тушди. Шунда бир киши: “Бу хайрлашувчи одамнинг насиҳати-ку. Бизга нимани васият 
қиласиз, эй Расулуллоҳ”, деди. У зот: “Аллоҳга тақво қилишни, гарчи (бошлиғингиз) ҳабаший қул бўлса 
ҳам, унга тўлиқ бўйсунишни васият этаман. Сизлардан ҳаёт бўлган одам ҳали кўп ихтилофларни кўради. 
Шундай экан, янги пайдо бўлган ишлардан сақланинглар. Зеро, у залолатдир. Сизлардан ким ўша вақтга 
етса, менинг суннатимга, тўғри йўлдаги хулафои рошидин суннатига эргашсин. Уни озиқ тишларингиз 
билан маҳкам тишлаб олинглар!” дедилар” (Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ҳоким ривояти. Ривоят санади 
саҳиҳ). 
Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Огоҳ бўлинглар! Сизлардан аввалги Аҳли китоблар 72 миллатга 
5
Муҳаққиқ уламолар таъкидлашича, эътиқод масалалари қатъий, мутавотир хабарлар билан собит бўлганидек, оҳод 
хабарлар билан ҳам собит бўлади. Аммо ҳукм жиҳатидан иккиси орасида фарқ бор. Қуръони каримда қатъий собит бўлган, 
ҳадиси шарифларда мутавотир равишда келган эътиқод масалаларини инкор қилган шахс кофир бўлади. Оҳод ҳадислар билан 
собит бўлган эътиқодий масалаларни рад қилган одам эса кофир бўлиб Исломдан чиқиб кетмайди, балки фосиқ бўлади 
(Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Сунний ақидалар”). 
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкин, оҳод ҳадислар ақидада ҳужжат бўлади. 


18 
бўлиниб кетган. Албатта, мана бу миллат 73 (фирқа)га бўлиниб кетади. Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси 
жаннатдадир. У жамоатдир” (Абу Довуд ҳасан санад билан ривоят қилган). 
Яна бир ривоятга кўра, “Ўша битта фирқа қайси?” деб сўралганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Мен ва саҳобаларим йўлини (тутганлар)”, деб жавоб берганлар (Термизий – Абдуллоҳ ибн Амр 
розияллоҳу анҳудан – ҳасан санад билан ривоят қилган). 
Шунинг учун биз суннатга – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, хулафои рошидин 
йўлларига, мусулмонлар жамоасига эргашамиз, хилоф нарсалардан, тафриқадан сақланамиз, Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеинлар йўлидан юрган мусулмонлар 
жамоасидан ажралмаймиз. 
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Аҳли сунна вал жамоа фирқаси амалий фиқҳда тўрт мазҳабга 
бўлинган. Булар: 
1. Ҳанафий мазҳаби. 
2. Моликий мазҳаби. 
3. Шофеий мазҳаби. 
4. Ҳанбалий мазҳаби. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish