1.
“Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина Ҳақ экани, Уни қўйиб
(мушриклар)
дуо-илтижо қилаётган
(бутлар)
эса ботиллиги, Аллоҳнинг Ўзигина Юксак, Буюк Зотлигидир”
(“Ҳаж” сураси, 62-оят).
Аллоҳ Ҳақ Илоҳдир. Ундан ўзгалар ибодатга муносиб эмас. Ҳар бир мавжудот Аллоҳга муҳтож.
Аллоҳ эса ҳеч кимга муҳтож эмас. Ҳамма нарса У Зот олдида хокисордир. Мушриклар сиғинаётган бут-
санамлар аслида ботил, беҳуда нарсалар. Чунки ўша бутлар ўзига ҳам, бошқаларга ҳам фойда ёки зарар
етказа олмайди. Аллоҳ таоло Буюкдир. Аллоҳдан улуғроқ ҳеч бир зот йўқ.
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
2. “Бас,
(эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,)
ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина
борлигини билинг...”
(“Муҳаммад” сураси, 19-оят).
Аллоҳ таоло бу оятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни имонда мустаҳкам бўлишга,
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини билишга буюрмоқда.
“Лаа илааҳа иллаллоҳ” – Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ! Агар мушриклар даъво қилганидек,
Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида улар Аллоҳга қарши чиқишга йўл излашар, Унинг илоҳлигини инкор
этишарди. Натижада орада жанг келиб чиқарди. Бироқ, бундай кураш бўлмади. Бу ҳам Аллоҳ Яккаю
Ягона Илоҳлигининг ёрқин исботидир.
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
3. “Аллоҳ – ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У тирик, абадий турувчидир”
(“Бақара” сураси, 255-оят).
Бу жумла хабар беришича, Аллоҳ таоло бутун оламлар, барча махлуқотлар учун Яккаю Ёлғиз, ҳеч
қандай шериги йўқ Танҳо Илоҳдир.
“Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимаси Ҳақ таоло бандаларига айтган сўзларининг энг улуғи, бандалари
айтадиган сўзларнинг ҳам энг буюгидир. Унинг улуғлиги шундаки, агар кофир одам ихлос билан тавҳид
калимасини айтса, мусулмонга айланади.
Аллоҳ – Ягона, Ундан ўзга ибодат қилишга муносиб зот йўқ. Фақат Аллоҳнинг Ўзи ибодатга
лойиқдир. Шунинг учун бандалар фақат Аллоҳга тоат-ибодат қилишлари, Унинг айтганини бажаришлари
шарт.
Оламдаги барча жонзотлар Аллоҳ уларга ҳаёт беришидан олдин ўлик бўлган. Аллоҳ ирода қилган
соатда яна ўлади. Фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина азалий Тирик, адабий Турувчидир. Барча
мавжудотлар яралишида, туришида, ризқ-рўзида, дунёю охират ҳаётида Ягона Яратувчига, Мангу
Барҳаёт Аллоҳга муҳтождир, аммо Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож эмас.
Мана бу ривоят тавҳид нақадар муҳим эканини кўрсатади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Мен “Уфайр” дейиладиган эшакда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқаларига
мингашиб кетаётгандим. У зот: “Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалар зиммасидаги ҳаққини, бандаларнинг
Аллоҳ зиммасидаги ҳаққини биласанми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Расули билувчидир”, дедим. У
зот айтдилар: “Аллоҳнинг бандалар зиммасидаги ҳаққи фақат У Зотга ибодат қилишлари, (Аллоҳга)
бирон нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи эса Ўзига бирон
нарсани ширк келтирмаган бандани азобламаслигидир”, деб марҳамат қилдилар. Мен сўрадим: “Эй
Расулуллоҳ, бу (гапни айтиб,) одамларга башорат берайми?” Шунда Расулуллоҳ: “Уларга башорат берма.
(Акс ҳолда бу гапга) суяниб қолишади, (тоат-ибодатларга, солиҳ амалларга жидду жаҳд қилмай
қўйишади)”, дедилар” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Do'stlaringiz bilan baham: |