Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди. Магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди. Магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина 
(тирик қолди)
. Сўнг у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар туриб, 
(Аллоҳ амрига)
 кўз тутадилар”
(“Зумар” сураси, 68-оят). 
Фаришта Исрофил алайҳиссалом Аллоҳнинг амри билан сурга пуфлайди. Қиёмат қоим бўлиши 
учун аввал сурга бир марта пуфланади. Шунда осмонлар ва ердаги бор тирик жонзотлар чақмоқ ургандай 
бирдан йиқилиб ўлади. Фақат Аллоҳ хоҳлаган айрим зотларгина тирик қолади. Кейин Исрофил 
алайҳиссалом томонидан сурга иккинчи бор пуфланганида барча халойиқ тирилиб, Аллоҳ улар устидан 
қандай ҳукм чиқаришини интизорлик билан кутишади. 
Яна бир оятда шундай дейилган: 


110 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Сур чалиниб, Аллоҳ хоҳлаган зотлардан бошқа осмонлардаги, ердаги 
(барча)
кимсалар 
даҳшатга тушиб қолган, ҳамма У Зот 
(ҳузурига)
бўйин эгган ҳолида келган кунни 
(эсланг!)

(“Намл” сураси, 87-оят).
Исрофил сур чалганини эшитган халойиқ қўрқувга тушади. Фақат Аллоҳнинг ихлосли, валий 
бандалари саросимадан йироқ, хотиржам бўлишади. Тирилиш сури чалинганида маййитлар қабрларидан 
туриб, оламлар Рабби ҳузурига бўйин эгган ҳолларида боришади. Ҳеч ким Аллоҳнинг амрига зид иш 
қила олмайди. 
Юқорида айтиб ўтилганидек, қиёмат куни икки марта сур чалинади. Иккиси ўртасида маълум 
муддат ўтади. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
– Икки нафха (яъни, чалиш) ораси қирқдир, – дедилар. 
– Эй Абу Ҳурайра, қирқ кунми? – деб сўрашди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: 
– (Аниқлаштиришни) хоҳламадим. 
– Қирқ йилми? 
– Хоҳламадим. Кейин осмондан бир сув тушади (ёмғир ёғади). (Ҳамма) худди ўт-ўлан ўсганидек 
ўсиб чиқади. Инсондаги бор нарса чириб битган бўлади. Фақатгина битта суяк чиримайди. У ажбуз 
занабдир. Бутун яралмиш қиёмат куни мана шу суякдан қайта шаклланади (Бухорий, Муслим ривояти). 
Маълумки, инсон вафот этганидан кейин вақт ўтиши билан бутун танаси чириб йўқ бўлиб кетади. 
Фақатгина битта суяк чириймайди. У “ажбуз занаб” дейилади. Ажбуз занаб умуртқа поғонаси охирида 
жойлашган жуда кичик суякдир. Одам танасининг энг биринчи яратиладиган қисми ҳам шу. Инсон 
бадани тупроқда чириб, сувга чўкиб ёки ўтда куйиб кетса ҳам, фақат ажбуз занаб ўз ҳолатини 
ўзгартирмай қолар экан. Охират куни ҳамма мана шу суякдан қайта шаклланади. 
Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Ҳар бир одам боласини тупроқ еб битиради. Фақат ажбуз занаб (қолади). Яралиш ҳам, (қайта) тирилиш 
ҳам ундандир”, деганлар (Муслим, Абу Довуд, Насоий ривояти). 
Қиёмат куни Аллоҳнинг амри билан ёмғир ёққанида – худди ёмғир таъсирида ўсимлик униб 
чиққанидек – бандалар ҳам мана шу ажбуз занабдан униб чиқиб, бус-бутун одам шаклига келади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish