Ўзджтсу 65 ёшда! Спорт ўйинлари факультети


ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЛИМИ



Download 178,7 Kb.
bet23/24
Sana24.02.2022
Hajmi178,7 Kb.
#196501
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
65 йиллик китоб лойиҳаси

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЛИМИ
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 24 октябрда олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилган эди. Мазкур йиғилишда илк бор халқаро тажрибалар асосида олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги яратилиб, таълим ва илмий-тадқиқот жараёнлари таҳлил қилингани ва ушбу таҳлил натижасида соҳада қатор муаммо ва камчиликлар маълум бўлгани айтиб ўтилган эди.
Шу боис аксарият олий таълим муассасалари қатори Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам бу борадаги ишларга алоҳида эътибор қаратилиб, самарадорликка эришилмоқда.
Англаганингиздай, мазкур саҳифамизда жисмоний тарбия ва спорт университетининг Таълим сифатини назорат қилиш бўлими фаолияти билан яқиндан танишишга ҳаракат қиламиз.
Университетнинг Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб бўлимга Анвар Хусанович Ҳаётов раҳбарлик қилган.
Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бош мақсади -университет талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш, университетни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўришдан иборат.
Айни пайтда Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, профессор в.б. Юнус Юсупович Арипов бизга берган маълумотларига биноан бўлимнинг асосий вазифалари ишлаб чиқилган Низомга кўра, қуйидагилардан иборат:
таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;
университетда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
талабалар билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;
таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;
университетнинг ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни университет ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;
аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда университетда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;
таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;
таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;
университетнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек, олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича университет раҳбариятига таклифлар киритиш;
университет профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни университет ректорига маълум қилиш;
университетнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;
таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
университетда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;
давлат инспекциясининг топшириғига биноан университетлар рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш;
университетдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;
бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва университет ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш;
университет рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни университет раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
университетнинг тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;
университетда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;
университет Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;
таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни университет раҳбариятига тақдим этиш.
Бундан ташқари, таълим сифатини назорат қилиш бўлими ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ, университетда таълим сифатини ДТС ва малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш, ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли назоратни ташкил этиш бўйича фаолиятни ва чора-тадбирларни амалга ошириш, асосий фаолиятини белгиланган мезонлар асосида таълим сифатини аниқлаш, уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишларини белгилаб беришга ва бу жараённи мувофиқлаштириш каби бир қатор функицияларни ҳам амалга оширади ва бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари асосидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва университет раҳбариятига тақдим этади.
Юқоридаги вазифаларга кўра, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан 2020 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишларнинг айримларини мисол келтиришимиз мумкин. Хусусан, университет девонхона бўлими, ички назорат ва мониторинг бўлими, ўқув-услубий бўлим, ахборот технологиялари бўлимлари масъуллигида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номенклатурасини шакллантириш, уларнинг мазмунини ўрганиш ва бўлимда иш юритилишини ташкил этилган ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рақамли базага жойлаштирилган.
Шунингдек, ўқув ишлари бўйича проректори, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, ўқув-услубий бўлими бошлиғи, маркетинг бўлими бошлиғи, барча факультет деканлари ҳамда кафедра мудирлари масъуллигида университетда ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатлари ўрганиб чиқилган. Уларни кадрлар истеъмолчилари фикрларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш билан таълим интеграцияси нуқтаи назардан янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаб, университет ректорига (Кенгашига) тақдим этилган.
Барча проректорлар, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими, тегишли бўлим бошлиқлари, барча факультет деканлари ҳамда кафедра мудирлари масъуллигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан эълон қилинган университетнинг 2019 йилдаги фаолияти бўйича рейтингини баҳолашга оид маълумотлар таҳлил қилиниб, натижалар давлат инспекциясига тақдим этилган.
Бўлим томонидан университетда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш натижасида, кафедралар томонидан тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, 279 нафар талаба иқтидорли талаба этиб белгиланган. 2020 йилнинг январ ойига қадар кафедралар томонидан 6 та илмий-амалий тўгараклар ташкил этилиб уларга 80 нафар талабалар жалб этилган.
Шу қаторда илмий семинарлар ташкил этилиб, 200 дан зиёд талабалар илмий раҳбарларга йўналтирилган.
Университетда мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар ишлаб чиқиш ва мақсадли кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишларни назорат қилиб борилади. Қўшма дастур асосида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатилган Университетда 2 та нуфузли ОТМ (Белорусь ДЖТСУ, П.Ф.Лесгафт номидаги ЖТСТУ) шунингдек, Хитойнинг 2 та ОТМ ва Жанубий Кореянинг 2 та спорт ташкилоти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Ўқув ишлари бўйича проректор, ўқув-услубий бўлими, ахборот технологиялари маркази, таълим сифатини назорат қилиш бўлими, ички назорат ва мониторинг бўлими, факультет деканлари, магистратура бўлими ва кафедра мудирлари, гуруҳ мураббийлари масъуллигида университетда талабаларнинг масофадан туриб билим олишлари учун https://t.me/masofaviytalimuzdjtsu масофавий таълим платформаси ишга тушириш каби қатор вазифалар белгиланган дастур ва низомга мувофиқ, амалга оширилганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция томонидан жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш бўйича 2020 йил учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Унда белгиланган вазифалар ижроси, бу борада, айниқса, масофавий таълимни ташкил этиш жараёнлари бўлим томонидан таҳлилий ва танқидий руҳда ўрганиб борилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан карантинга оид чораларга амал қилиш даврида масофавий таълимнинг йўлга қўйилганлиги, ўқитишнинг сифати ва белгиланган вазифалар ижроси бўйича университетда мавжуд 7 та бакалавр таълим йўналиши, 2 та магистратура мутахассислиги , 5 та факультет, 23 та кафедра, магистратура ва сиртқи бўлимлар ҳамда Ўзбек-Белорусь Қўшма факультетлари фаолияти Таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан доимий кузатувда.



Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish