ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР КАФЕДРАСИ
1956 йилда фаолияти йўлга қўйилган фалсафа кафедрасига ўша пайтда иқтисод фанлари номзоди, доцент В. П. Халтурина раҳбарлик қилган. Кафедрада фан номзодлари, доцентлардан М. А. Аминова, А. Ю. Зиямухамедов, К. П. Ирисбоев, С. В. Шапалова, Ш. Г. Яҳёев, ўқитувчилардан А. С. Динерштейн, Э. И. Долкарт, М. Б. Каримов, О. Н. Стародубова, А. Ж. Султонова, И. Н. Усмонов, Э. Ю. Эшматовалар фаолият юритган. 1956 йилдан 2007 йилгача тарих фанлари номзоди, доцент Э.М.Мавлоний, фалсафа фанлари доктори, профессор Э.К.Шатерников, фалсафа фанлари номзоди, доцент А.М.Жалолов, фалсафа фанлари номзоди, доцент Х.М.Хасанова кафедра мудири бўлиб ишлаган. 2018 йилгача кафедрани фалсафа фанлари номзоди, доцент Н. Н. Назаров бошқарган.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси 1973 йилда тарих Тарих кафедраси сифатида ташкил этилиб, унга тарих фанлари номзоди, доцент Э.М.Мавлоний мудир этиб тайинланган. Кафедрада 1973-2018 йиллар оралиғида Э.Аюбжонов, К.И.Нурмуҳаммедов, М.А.Аминов, Е.К.Шатерников, А.Ю.Зиямуҳаммедов, Т.М. Маҳмудов, Г.Р.Асатова, Р.Худойбердиев, Ж.Ҳ.Ғаниев, Б.Б.Жаҳонгировлар мудирлик вазифасида ишлаб келишган.
Ушбу кафедралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3197 сонли қарори асосида 2018 йилда ижтимоиий-гуманитар фанлар кафедрасига айлантирилди.
Айни пайтда кафедра раҳбари фалсафа фанлари номзоди, доцент Нурали Назаров ҳисобланади. Кафедрада бугун фан номзодлари ва доцентлардан Б. Жаҳонгиров, И. Мирзақулов, Б. Сирожов, А. Шопўлатов,
Б. Примов, Я. Турдимуродов, катта ўқитувчилардан Т. Тургунов, О. Очилов, Н. Юсупова, Ш. Джумақулов, А. Хаётов, Ф. Яқубов, Ж. Маманов, Н. Абдикадирова, ўқитувчилардан Н. Мирджамалова, А. Жўраев, Ж. Розиқов, А. Расулов, Н. Толибов, М. Жумаев, Б. Саидусмонов, У. Бурлиев, М. Аъзамова, И. Абдуллаев, Р. Қўйлиев, З. Хушвақтов, Ж. Нуруллаевалар талабаларга дарс бериб келишади.
Бугунги кунда кафедрада бакалавриат босқичидаги талабаларга Фалсафа, Диншунослик, Ўзбекистон тарихи, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси, Фуқаролик жамияти, Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг ҳуқуқий асослари, спорт социологияси, халқаро спорт ҳуқуқи фанлари бўйича таълим берилмоқда.
Кафедрада Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Чирчиқ давлат педагогика институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Россия спорт-соғломлаштириш ва туризм университети, П. Ф. Лесгафт номли Санкт-Петербург миллий жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.
Кафедрада талабаларнинг умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий, эстетик жиҳатдан дунё қарашини кенгайтириш, ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, мамлакатимиз ривожи ва равнақи йўлида фидоий инсонлар бўлиб камол топиш йўлида маънавий- маърифий ишларга алоҳида эътибор қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |