Ўзджтсу 65 ёшда! Спорт ўйинлари факультети


ТАБИИЙ-ИЛМИЙ ФАНЛАР КАФEДРАСИ



Download 178,7 Kb.
bet20/24
Sana24.02.2022
Hajmi178,7 Kb.
#196501
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
65 йиллик китоб лойиҳаси

ТАБИИЙ-ИЛМИЙ ФАНЛАР КАФEДРАСИ
Кўпкураш спорт турлари факультети тасарруфидаги Табиий-илмий фанлар кафедраси 1985 йилда Спорт метрология, биомеханика ва ҳисоблаш асослари кафедраси ташкил этилган. Кафедрани ўша пайтда физика-математика фанлари номзоди, доцент Б.Н. Радостин мудир сифатида бошқарган. Дастлаб кафедрада Спорт метрологияси, Ҳисоблаш асослари, Компьютер техникаси ва Биомеханика фанлари бўйича машғулотлар олиб борилган. Турли йилларда кейинчалик кафедрани педагогика фанлари номзоди, доцент Э.И. Исакулов (1990-1992 йиллар), доцент Б.А. Ахмедов (1992-1993 йиллар), педагогика фанлари номзоди, доцент А.И. Талибджанов (1993-1995 йиллар), педагогика фанлари номзоди, доцент З.Т. Касимбеков (1995-1999 йиллар), доцент Ж.А. Акрамов (1999-2000 йиллар), биология фанлари номзоди, доцент Д.Д. Сафарова (2000-2002 йиллар), физика-математика фанлари номзоди, доцент А.М. Нурмухамедов (2002-2006 йиллар), физика-математика фанлари номзоди, доцент М.С. Ходжаев (2006-2008 йиллар), педагогика фанлари номзоди, доцент Д.Х. Умаров (2008-2010 йиллар) ҳамда педагогика фанлари номзоди, доцент Б. Мусаев (2010-2015 йиллар),физика-математика фанлари номзоди Б. Вафоев (2015-2019 йиллар) бошқариб келган.
2020 йилдан бошлаб кафедрага иқтисод фанлари номзоди Алишер Уринович Қобилов раҳбарлик қилмоқда.
Кафедра 2002 йилда Спорт метрологияси, биомеханика ва анатомия, 2008 йилда, Информатика ва ахборот технологиялари, 2018 йилда Математика ва ахборот технологиялари, 2019 йилдан эса Табиий-илмий фанлар кафедраси деб аталган. Кафедрада 1990 йилда «Спорт кибернетикаси» ихтисослиги очилган бўлиб, фаолият тури бўйича 50 нафардан зиёд олий маълумотли мутахассислар тайёрланган.
Бугунга қадар кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 15 та дарслик ва ўқув қўлланма, 100 дан зиёд услубий қўлланма ва тавсияномалар ҳамда 600 дан ортиқ илмий мақола ҳамда тезислар чоп этилган.
Кафедрада бугун иқтисод фанлари номзоди Алишер Қобилов бошчилигида доцентлар Актамжон Акбаров, Сайёра Шукурова, катта ўқитувчилар Сайёра Ибрагимова, Ирина Олховская, Салават Чўллиев, Баҳодир Тўраев, Адҳам Махкамбоев, ўқитувчилардан Зебо Юсупова, Руҳилла Казоқов, Алина Марсинковская, Дилором Алимова, Бобоназар Бўриев, Рустам Қодиров, Шерзод Ражабов, Гавҳар Улуғмуродовалар талабаларга мавжуд фанлар бўйича устозлик қилишмоқда.
Кафедра П.Ф Лестгафт номидаги Санкт-Петербург жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий университети, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети, Белорусь давлат жисмоний тарбий университети,Тошкент давлат ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Чирчиқ олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернати билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйган.
Табиий-илмий фанлар кафедраси доцент Алишер Қобилов раҳбарлигида 2020–2022 ўқув йилларида тўртта йўналишдаги истиқболли ривожлантириш Йўл харитасини ишлаб чиққан;
–Ўқув жараёнини такомиллаштириш, илғор хорижий тажриба асосида замонавий ва инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш ҳисобига таълим сифатини ошириш йўналишида:
Республика ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш талабларидан келиб чиқадиган янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларини очиш мақсадида Республика ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш эҳтиёжи асосида “Спорт биомеханикаси” бакалавр таълим йўналишини очиш ҳамда янги йўналиш бўйича зарур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни, асосномаларни тайёрлаш, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Таълим тизимида тубдан янгиланган мустақил таълим механизмини яратиш ва амалда ўз самарасини берадиган янги тизимни ишлаб чиқиш, яъни кафедрада олиб бориладиган фанлардан белгиланган тартибдаги мустақил таълим тизимини самарали ташкил қилиш учун Университетнинг гавжум ҳудудларида электрон-ахборот доскаларини жорий қилиш, Университет сайтидан фойдаланган ҳолда чиқиш.
Етакчи хорижий ОТМларининг тажрибаси ва спорт соҳасининг талаблари асосида университетда мавжуд ва истиқболда очилиши режалаштирилган барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқишнинг ягона тизимини яратиш ва тасдиқлаш. Бунинг механизми эса янги очиладиган “Спорт биомеханикаси” бакалавр таълим йўналишини етакчи хорижий ОТМларининг таълим тизими билан мутаносиблигини таъминлаш.
Факультетлар базасида иқтидорли талабалар гуруҳларини ташкил этиш ва улар учун чуқурлаштирилган махсус фанлар ўқитилишини таъминлаш, яъни йўналишлар кесимида кафедрада олиб бориладиган фанлар негизида ҳар ўқув йилида талабалар орасидан иқтидорли талабаларни танлов асосида саралаб олиш ва иқтидорли талабалар гуруҳини шакллантириш ва ушбу гуруҳларга етакчи профессор-ўқитувчиларни бириктириш.
Янги авлод ўқув-услубий адабиётларни яратиш ва нашр этишга тайёрлаш. Бунда ўқув режалардаги ҳар бир фанни ўқув-услубий адабиётлар билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиш, Спорт биомеханикаси, Спорт таълим ресурсларини яратиш технологиялари, Спортда математик-статистика асослари, Спортда амалий математика ва статистика номли ўқув-услубий адабиётларни етакчи хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда олимлари билан ҳамкорликда рус ва ўзбек тилларида яратиш.
Университетнинг электрон ўқув адабиётлар фондини бойитиш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув адабиётларнинг электрон шаклини яратиш ва хорижий ҳамкор олий таълим муассасаларидан электрон ўқув ва илмий адабиётлар олиб келиш.
Профессор-ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли технология воситаларидан фойдалана олиш имкониятларини ошириш.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича саводхонликни ошириш, яъни университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун спорт соҳасидаги махсус дастурий таъминотларни ўрганиш бўйича электрон ўқув курсларини яратиш.
Кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш, устувор йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ҳамда илмий-тадқиқотлар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар йўналишида:
Кафедранинг илмий-педагогик кадрлар таркибини мустаҳкамлаш, яъни кафедрада фан доктори (Doctor of Science - 1 нафар) ва фалсафа фанлари бўйича докторлик (Doctor of Philosophy - 3 нафар) диссертациялари ҳимоясини амалга ошириш.
Ёш иқтидорли педагогик кадрларни хорижнинг нуфузли ОТМларига малака ошириш, стажировка ва докторантурага юборишни ташкил қилиш, яъни Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетига 2 нафар ҳамда Лестгафт номидаги жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш миллий давлат университетига (Россия Федерацияси) 2 нафар педагогик кадрларни малака ошириш, стажировка ва докторантурага юбориш.
Хорижий грантлар, фондлар ва спорт ташкилотлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар сонини ошириш, яъни фундаментал тадқиқотлар жамғармасининг Евросиё илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш уюшмаси томонидан эълон қилинган лойиҳалар танловида иштирок этиш.
Кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда уларнинг талабалари билан биргаликда Халқаро ва Республикада ўтадиган конференцияларда илмий маърузалари билан фаол иштирокини ташкил этиш, яъни кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда уларнинг талабалар билан биргаликда инновацион ва фундаментал илмий-тадқиқотларни ўтказиш.
Ҳамкор нуфузли хорижий илмий-таълим муассасаларидан университет ўқув жараёнига хорижий мутахассислар, ўқитувчи ва олимларни жалб этиш, яъни Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетидан 3 нафар ҳамда Лестгафт номидаги жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш миллий давлат университетидан (Россия Федерацияси) 3 нафар етук профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.
Талаба-ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб этиш, яъни талаба-ёшлар ўртасида онлайн викториналар ташкил этиш.
Спортчиларнинг машғулотлар жараёнидаги жисмоний ва техник-тактик тайёргарлик даражасини яхшилаш, жароҳатланишларнинг олдини олиш ва юқори натижаларга эришишни таъминлаш, яъни спорт биомеханикаси фанидан амалий машғулотлар олиб бориш жараёнини яхшилаш ва такомиллаштириш мақсадида мамлакатимиздаги ТАТУ ва спорт федерациялари билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш.
Демак, кафедрада бугун фаолият олиб бораётган ўқитувчилар замон билан ҳамнафас, доим изланишда, энг муҳими, кадрлар тайёрлаш сифатини юксалтириш борасида доим янгиликларга интилиб меҳнат қилишмоқда.



Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish