Ўзджтсу 65 ёшда! Спорт ўйинлари факультети


СПОРТ МЕНЕЖМЕНТИ ВА ИҚТИСОДИЁТ КАФЕДРАСИ



Download 178,7 Kb.
bet21/24
Sana24.02.2022
Hajmi178,7 Kb.
#196501
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
65 йиллик китоб лойиҳаси

СПОРТ МЕНЕЖМЕНТИ ВА ИҚТИСОДИЁТ КАФЕДРАСИ
Мамлакатимизда ижтимоий соҳа ва унинг ажралмас қисми бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришда жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий корхона ва ташкилотлар билан бирга шаклланаётган спорт индустрияси муҳим роль ўйнайди. Жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатишда, яъни аҳоли турмуш даражаси ва соғломлаштириш муҳитини оширишда жисмоний тарбия ва спорт
Мустақил фикри, ўз дунёқараши, мустаҳкам эътиқоди ва фуқаролик позициясига эга, дунё ҳамжамиятида юз берган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдира оладиган, жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялаш, мамлакатда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, спортчи-ёшларда элу юртга муҳаббат туйғуларини янада юксалтириш орқали уларни дунё тамаддунида эришилган ютуқлардан воқиф этиш ва мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларни таъсирчан усулда етказиш Спорт менежменти ва иқтисодиёт кафедрасининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
2008 йилда Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси ташкил этилган. Кафедрада Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, Солиқ ва солиққа тортиш, Иқтисодиёт назарияси, “Спорт менежменти, Спорт маркетинги, Спорт иқтисодиёти, Спортда молиявий менежмент, Спортда лойиҳаларни молиялаштириш фанлари бўйича машғулотлар олиб борилади.
2008 йилда кафедрада Жисмоний тарбия ва спорт менежменти магистратура мутахассислиги очилган. Шу даврдан бошлаб ҳозирги кунга қадар ушбу мутахассисликни тамомлаган 60 дан зиёд мутахассис кадрлар республикамизнинг турли спорт ташкилотларида фаолият юритиб келмоқда. 2011 йилда Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси Спорт менежменти ва туризм номи билан қайта ташкил этилди. 2014 йилга келиб кафедра Спорт менежменти ва иқтисодиёт номини олди. Ушбу йилларда кафедрани

З. Ғуломов, А. Ядгаров, Ф. Юлдашев, Э. Аблаева ва Н. Абдиевлар бошқариб келган. 2016 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент Комил Шамсиевич Зиядуллаев раҳбарлик қилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарорининг 25-иловасига мувофиқ, “2017-2021 йиллар даврида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг ривожланиш Дастури”нинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йилида Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, 2019-2020 ўқув йилида эса Маркетинг (спорт) ва 2020-2021 ўқув йил бўйича Спорт фаолияти – шахмат спорт тури бакалавриат таълим йўналишлари очилди.
Бугунги кунда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда профессорлар М. Болтабаев, М. Икрамов, Р. Набиуллин, доцентлар И. Ахмедов, А. Ибрагимов, Ж. Нарзиев, А. Тиллаходжаев, ўқитувчилар Н. Маткаримова, З. Юсупов, М. Маматов, Р. Бабажанов, А. Рашидов, З. Турсунова, Б. Холиқов, У. Алқоров ва Д. Усмановалар
150 нафардан ортиқ бакалавр босқичи талабаларига, 25 нафар магистрларга спорт менежменти ва спорт маркетингининг сир-асрорларини ўргатиб келишмоқда.Ҳозирги глобаллашув даврида кафедра профессор-ўқитувчилари олдига икки муҳим талаб қўйилмоқда. Биринчидан, ҳар бир ўқитувчи замонавий ахборот технологияларидан хабардор бўлиши, ўз ихтисослигига доир янгиланишларни назорат қилиши ва шу асосда ўқитишнинг содда, лекин таъсирчан усуллари устида бош қотириши, талабаларнинг қизиқиш кўникмасини юксалтиришга эришиши лозим. Бу эса тинмай изланиш, билим ва кўникмаларни ошириш, таълим сифатини янада яхшилаш, талабаларга мустақил илм эгаллаш имкониятларини тақдим этиш, спорт менежменти ва спорт маркетингини ўргатишда креатив ёндашувни талаб этади. Иккинчидан эса замонавий таълим технологияларини қўллаш асносида талаба-ёшларда Ватанни севиш ва ардоқлаш, миллий-маънавий меросни асраш туйғуларини юксалтириш лозим бўлади.
Ҳозирги замон иқтисодий жараёнлар ва ижтимоий муносабатларнинг жуда тез ва глобал равишда ахборотлашаётганлигини “боши”дан кечирмоқда. Бунинг натижасида менежмент ва маркетинг тўғрисидаги олдинги тасаввурлар кескин равишда ўзгармоқда, унинг имкониятлари кенгаймоқда – янги эхтиёжлар ва маҳсулотлар, коммуникациялар ва маҳсулотларни сотиш каналлари пайдо бўлмоқда. Бошқарув жараёнларининг аксарияти компьютерларда бажарилишига қарамасдан бизнес мафкурасини ишлаб чиқиш, йўналишлар, мақсадлар ва стратегияларни танлаш ҳанузгача инсон қўлида қолмоқда.
Мамлакатимиз ҳудудлари бўйича оммавий спортнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган спорт ташкилотларининг мустақиллигини таъминлаш ва тегишли шарт-шароитлар яратишга қаратилган инновацион-стратегик моделини яратиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ривожланишида корпоратив мақсадли маркетинг стратегияларини аниқлаш, иқтидорли спортчиларга бўлган талабни аниқлашнинг инновацион услубиятини ишлаб чиқиш ва спортга бўлган талабни қондиришнинг иқтисодий андозасини яратиш, жаҳон бозорида рақобатдошликни таъминлаш учун жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича спорт менежменти ва маркетингининг мақсадли стратегик концепциясини илмий асослаш ҳамда инновацион усулларини ишлаб чиқиш зарурдир.



Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish