Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1.
Elektron resurs: 
http://newonlinetest.dtm.uz
.  
2.
ДТМ ахборотномаси. 1-махсус сон. Т.: ДТМ нашриѐти. – бет.
3.
Абдуллаев Ш.Ҳ., Абдуллоев О.Ш., Мўминжонов М.М. Кимѐга оид саволларни 
янги талқинда синфлаш ва универсал ўнли таснифлагични такомиллаштириш. − Илмий 
хабарнома. − АДУ. – 2015. − № 2. Б. 100-104. 
КЎСАК ҚУРТИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
З.Солижонова
Андижон давлат университети
 
Ғўза ўсимлиги дунѐдаги 80 дан ортиқ давлатларда (АҚШ, Ҳиндистон, 
Бразилия, Покистон, Миср, Марказий Осиѐ республикаларида) 30 млн. дан 
ортиқ гектар майдонга экилиб, давлатлар иқтисодиѐтининг асосий қисмини 
ташкил этади. Маълумки, ғўза қишлоқ хўжалигининг асосий экини сифатида 
2000 йилдан буѐн экилиб келинмоқда. Ғўзада Ўзбекистон шароитида 
бўғимоѐқлиларнинг 214 та тури зараркунандалик қилиши аниқланган.
Ўзбекистон шароитида ғўзанинг асосий зараркунандаси сифатида 
ўргамчиккана, кўсак қурти, ғўза битлари, ғўза цикадаси қайд этилган бўлиб, 
улар ўсимликнинг турли органларини зарарламоқда. Одатда, ғўза 
зараркунандаларининг оғиз аппарати кемирувчи-сўрувчи типда бўлиб, 
улардан бири бўлган, тунламларнинг 10 дан ортиқ тури қишлоқ хўжалик 
экинларига сезиларли зарар етказмоқда. 
Андижон вилояти шароитида Тунламлар оиласига (Noctuidae) мансуб
Helicoverpa armigera
– ғўза тунлами ғўзанинг хосил органларига катта зарар 
етказувчи кемирувчи зараркунандаларнинг энг ҳавфлиси ҳисобланади. Кўсак 
қурти – ҳаммахўр зараркунанда бўлиб, Ўзбекистондаги барча вилоятларда 
учрайди ва ҳар хил оилаларга мансуб 120 турдаги ѐввойи ва маданий 
ўсимликларда озиқланиб, 20 хил экинга кучли зарар етказади, жумладан 
ғўзанинг гули, шонаси ва кўсаклари, каноп ва нутнинг дуккаклари сезиларли 
зарарланади. Тухумдан чиққан кичик ѐшдаги қуртлар ғўзанинг юқори 
қисмидаги ѐш шоналари билан озиқланади. Ўрта ѐшдаги қуртлар шона ва 
гулларни, катта ѐшдагилари эса тугунчалар ва кўсакларни ейди. 
Шикастланган шоналар ва ѐш тугунчалар қуриб, тўкилиб кетади. 
Кўсакларнинг зарарланган қисмларига сапрофит замбуруғ ва бактериялар 
тушиб, уларни чиритади.Ҳар бир қурт ривожланиш даври давомида ғўзанинг 
15-20 та шона, гул ва тугунчаларни йўқотади. Ўрта Осиѐда жумладан, 
Ўзбекистон, Жанубий Тожикистондаги айрим хўжаликларда кўсак қурти 
хосил органларининг 12% ини, улар кучли шикаст етказган майдонларда 
хосилдорликнинг 70% ва ундан ортиқ қисмини нобуд бўлиши илмий 
томондан асосланган. 
Кўсак қурти капалагининг узунлиги 12-18 мм, олдинги қанотлари 
сарғиш кул ранг тусда бўлиб, баьзан қизғиш–қўнғир, пушти ѐки кўкиш 


107 
рангда товланиб туради. Олдинги қанотларида қорамтир рангли ѐйиқ нақши 
бор. Олдинги қанотларининг учларида кўзга ташланиб турмайдиган белбоғча 
ва қанотларининг ўртасида 2 та доғи бор, бу доғлардан бири тўқ кул ранг 
тусли буйрак кўринишида, иккинчиси эса, кичикроқ кул ранг думалоқ 
шаклда ва унинг маркази қорамтир рангли бўлади. Кўсак қуртининг тухуми 
ғумбак кўринишида қиррали, қирралар тухумнинг учига бориб бир нуқтада 
туташади, янги қуйилган тухумлар одатда оқимтир-сарғиш рангда бўлади. 
Вояга етган кўсак қуртининг узунлиги 4 см келади, танаси оч яшил, 
кўкиш сариқ рангдан тортиб, қорамтир ранггача бўлади. Кўсак қуртининг 
ғумбаги тўк қўнғир рангли узунлиги 1,5-2 см бўлиб, кейинги учида бир-
бирига якин жойлашган ва кўзга равшан кўриниб турадиган 2 та ўсимтаси 
бўлади. 
Зараркунанда кўплаб урчиган йилларда (илк қишдан кейин бахор 
серѐғин бўлганда) кўсак қурти етказадиган зарар табиий равишда ортади. 
Кўсак қурти Ўрта Осиѐнинг шимолий худудларида об-ҳаво шароитига қараб 
сони жуда кам бўлган биринчи генерацияси билан ҳисоблаганда, бир йилда 3-
4 генерация, жанубий зоналарда эса 4-5 генерация беради. Қишловчи 
ғумбаклар диапаузага киришлари сабабли, бу зараркунанданинг тахминан 
85% и 2-3 бўғин беради. Кўсак қурти қайси ўсимликларда озиқланган бўлса, 
унинг ғумбаклари ҳам, ўша ўсимликлар яқинидаги ерда 10-15 см чуқурликда 
қишлайди. Капалаги жинсий етук холда пайдо бўла олмайди, шу сабабли, 
асал берувчи ўсимликларнинг нектари билан қўшимча озиқланишга мухтож 
бўлади. Баҳорнинг апрел-май ойларида тупроқнинг ҳарорати 16
0
С дан 
ошганида капалаклар учиб чиқа бошлайди ва 30 кундан кўпроқ ҳаѐт 
кечиради. Асосан капалакларнинг биринчи учиш даври ғўза шоналаѐтганида 
(20-май билан 20-июнь ўртасида) бошланади. Капалаклар 5-10 см 
чуқурликдаги тупроқ 20
0
С гача исигандан кейин 5-10 кун ўтгач ғумбакдан 
чиқа бошлайди. Қишлаб чиққан ғумбакларнинг бир қисми май охири – июнь 
ўртаси ва хатто охригача диапаузага киради. Ўрта Осиѐ ўсимликларни ҳимоя 
қилиш 
станциясининг кузатиш натижаларига 
кўра 
кўсак 
қурти 
капалакларининг биринчи кўплаб учиши ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати 
15
0
С дан юқори бўлганда бошланади, қишлаѐтган ғумбаклар одатда 
температура 15
0
С дан паст бўлганида яхши ривожланади. Тухумларини 
кўпинча бегона ўтларга – дағал каноп, бангидевона, гулҳайри, тугмачагул, 
мингдевоналарга қўяди. Кўсак қуртининг биринчи авлоди ҳамиша кам бўлади 
ва нўҳат, тамаки, зиғир, помидор ва маккажўхорида ривожланади. 
Капалаклар ғумбакдан чиққандан кейин 5 кун ўтга, ҳаво температураси 20
0
С 
дан юқори бўлганда кечалари тухум қўйишга ўтади.
Кўсак қуртига қарши курашда кимѐвий, биологик усуллари билан бирга
чеканка қилиш, ерни чуқур шудгорлаш, қишки яхоб сувини бериш каби 
агротехник тадбирларни кенг миқиѐсда амалга ошириш самарали натижа 
беради.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish