ЧЎЛЛАНИШ ЖАРАЁЛАРИНИНГ КЕНГАЙИШИ
Ч.Бегимкулова - Қарши ш. 35 мактаб биология ўқитувчиси
У.Ў.Рахимов - ЎзМУ Биология факултети магистри
Ҳозирги кунда фан-техника инқилоби жамиятда ишлаб чикариш
кўламини ва суръатини кескин ошириш эвазига аҳолининг турмуш
фаровонлигини яхшилади, айни дамда, моддий ва маънавий эҳтиѐжни
тулароқ қондириш учун табиий ресурслар истеъмоли ҳажми муттасил ўсиб
борди. Натижада XXI аср бошида атроф-мухит муҳофазаси инсоният олдида
турган энг долзарб муаммолардан бирига айланди.
405
Бу жараѐннинг тез суръатлар билан кечиши жамият билан табиат, инсон
билан уни ўраб турган атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни
мураккаблаштириб, биосферада экологик жараѐнларни бошқаришда
кутилмаган ўзгаришларни келтириб чиқармоқда.
Сайѐрамиз қўруқлик қисмини 30%дан зиѐд қисмини чўл худудлари
эгаллаган. Республикамизнинг эса 60% дан ортиқ худудини Қизилқўм,
Устюрт чўл платоси ва Орол денгизи ўрнида ҳосил бўлган Оролқўм чўллари
эгаллаган.
Ўзбекистон чўлланиш жараѐнига мойил бўлиб, ер деградациясидан
айниқса Оролбўйи ҳудудларида сезиларли даражада зарарланган.
Ўзбекистондаги чўлланиш жараѐнлари у ѐки бу даражада худуднинг 80% ни
қамраб олган, ушбу муаммо мамлакатнинг келажакдаги ривожланишида
муҳим ўрин тутмоқда.
Чулланиш – бу арид минтақаларда хар хил салбий жараѐнлар натижасида
экотизимларнинг табиий ландшафтларнинг биологик маҳсулдорлигини
кескин пасайиб кетиши ва аҳолининг яшаш шароитининг ѐмонлашуви
тушунилади. Чўллашиш табиий ва антропоген жараѐнлар таъсирида булиб,
бу жараѐн арид улкаларда экотизимларнинг бузилишини тушунамиз.
Ландшафтларни хар томонлама муҳофаза қилишда ва антропоген омилни
камайтиришда бизнинг нечоқли чўлларимизни табиатдаги ўрнини
англашимизга боғлиқ.
Шу боис жаҳон ҳамжамияти чўлланиш ер юзининг барча
минтақаларидаги кўпгина мамлакатлар учун йирик иқтисодий, ижтимоий ва
экологик муаммо туғдираѐтганини анча олдинроқ тан олган. 1977 йили
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг чўлланишга қарши кураш бўйича
Конференцияси чўлланишга қарши кураш бўйича ҳаракатлар режасини қабул
қилди. Афсуски, мазкур ва бошқа ҳаракатларга қарамай, Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг атроф муҳит Дастури (ЮНЕП) 1991 йилда
қурғоқчил, яримқурғоқчил ва қуруқ субгумид ҳудудлардаги ерларнинг
емирилиш
муаммоси,
―алоҳида
ютуқларга‖
эришилган
бўлсада,
кескинлашганлиги ҳақида хулосага келди.
Шу сабабли, чўлланишга қарши кураш йўллари ҳақидаги масала
аввалгидек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Рио-де-Жанейрода 1992
йилда бўлиб ўтган атроф муҳит ва ривожланиш бўйича Конференцияси
диққат марказида турарди. Конференция мазкур муаммони ечишга янги
мажмуий ѐндашишни қўллаб-қувватлаган ҳолда, маҳаллий жамоалар
доирасида барқарор ривожланишга амалий ѐрдам бериш мақсадида чора-
тадбирлар қабул қилиш заруриятини кўрсатиб ўтди. Конференция
шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясига
жиддий қурғоқчилик ва чўлланишни бошидан кечираѐтган мамлакатларда,
айниқса Африкада чўлланишга қарши кураш бўйича Конвенциясини 1994
йилнинг июнь ойига қадар ишлаб чиқиш учун музокаралар олиб бориш
бўйича Ҳукуматлараро қўмита тузиш таклифи билан чиқди. 1992 йилнинг
декабрида Бош Ассамблея ушбу таклифга розилик билдириб, 47/188-сонли
қарор қабул қилди.
406
Конвенция 1994 йилнинг 17 июнида Париж шаҳрида қабул қилинди ва
100 дан ортиқ мамлакат ушбу Конвенцияни имзолади ва уни
ратифакациялади.
Ўзбекистон Республикаси Қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш
бўйича БМТ Конвенциясини барча босқичларига қўшилган ҳолда Осиѐ
давлатлари ичида биринчи бўлиб имзолади. (7 декабрь 1994 й.) ва
ратификациялади (31 август 1995 й.)
Ушбу муаммони нечоқ долзарблигини 1995 йил 17 июн кунидан бошлаб
―Ҳалқаро чўлланишга қарши куни‖ деб нишонлаб келинишидан билишимиз
мумкин.[1]
Чўлланишни вужудга келтирувчи омилларни биз шартли равишда икки
гуруҳга: табиий ва антропоген омилларга бўламиз. Буларнинг ўзи ҳам ўз
навбатида бир қанча кичик гуруҳларга бўлинади ва уларнинг таъсир кўлами
ҳам турличадир. Ушбу омиллар чўл зонасининг ўзига хослигини белгилаб
беради. Булар энг аввало чўл зонаси табиатининг ўзига хослигидир. Бу
хослик чўл ландшафтларини ташкил қиливчи компонентларига боғлиқдир.
Инсоннинг табиатга таъсир кучи кун сайин ортиб бораѐтганлиги сабабли
ҳозирги даврда чўлланиш жараѐнининг бутун инсониятнинг йўлдоши бўлиб
қолди, десак тўғри бўлади. Ўсимлик, ҳайвонот турларининг йўқолиб
бораѐтганлигини ерлар унумдорлиги, яйловлар маҳсулдорлигининг камайиб
бораѐтганлигини инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.Чўлланишга сабаб
бўладиган табиий омиллар бевосита иқлимнинг ўзгариши билан боғлиқдир.
Яйловлар билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи
қонунлар яйловлардан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини
ошириш, табиий ресурсларни муҳофаза қилишда муҳим дастуриламал
бўлмоқда.
Ўзбекистонда қарийб 21 миллион гектар яйлов мавжуд. Шунинг 17
миллион гектардан зиѐди чўл минтақасига тўғри келади. Яйловларда табиий
биохилма-хилликини сақлаш, ўсимлик дунѐси деградациясининг олдини
олиш, тупроқлар ҳолатини яхшилаш масалалари муҳим аҳамиятга эга.
Қашқадарѐ вилояти Республиканинг жанғарбида, Қашқадарѐ ҳавзасида,
Помир Олай тоғ тизимининг ғарбий чеккасида, Амударѐ ва Зарафшон
дарѐлари, Ҳисор ва Зарафшон тизма тоғлари орасидаги 28,6 минг км²
майдонда жойлашаган бўлиб, аҳолиси 3100.2 минг кишидан ортиқ.
Вилоят рельефининг энг паст денгиз садҳидан 280 м. баландликда
Сечанкўл ва юқориси эса 4648 метр баландликда Хазратсултон чўққиси
жойлашган.
Қашқадарѐ вилояти Республикамизни Жанубий худуди бўлиши билан
бир қаторда катта табиий бойликларнинг заҳирасига эга худуд ҳисобланади.
Вилоят худудида 1200 га яқин ўсимликлар тури тарқалган бўлиб, шундан 62
таси қизил китобга киритилган, ҳайвонларнинг 2180 дан ортиқ тури учрайди
ва улардан 26 таси кизил китобга киритилган.[2]
Қашқадарѐ вилояти ер тузилиши, ранг-баранг табиатига, ўзига хос
бўлган тоғлари, юксак чўққиларига эга бўлиш билан бирга кенг ва баланд
пастли қум барханли чўлларига ҳам эга. Фанда Қарши чўли номи билан
407
аталувчи майдоннинг бир қисми бўлган ўзига хос табиат ландшафтига эга.
Қарши чўли ўтган асрнинг 60-йилларигача ўзининг узоқ тарихий тараққиѐти
натижасида ҳосил бўлган табиий кўринишини кескин ўзгартирмаган эди.
Қарши чўлини ўзлаштириш натижасида кенг майдонларда маданий
экинзорлар, боғлар – агрофитоценозлар барпо этилди. Аҳоли яшашига
мўлжалланган йирик-йирик аҳоли пунктлари, маданий, маиший хизмат
кўрсатувчи иншоатлар барпо этилди. Натижада чўлда ижобий ўзгаришлар
билан бирга, табиий шароитнинг салбий томонга ўзгариши, хусусан тупроқ
структурасининг бузилиши, шўрланиши, ўсимликлар оламининг, ҳайвонот
дунѐсининг турли даражада ўзгариши каби ҳолатлар юзага келди.
Қарши чўли худуди бугунги кунда турли хил омиллар таъсирида
ўзгаришларга учраган, табиий ўсимликлар қопламидаги деградация
жараѐннинг бориши тезлашаяпти, натижада қопламдаги ўзига хос, чўл
шароити учун типик бўлган, эрта баҳорги ва кўп йиллик бутасимон ўсимлик
турларининг ҳар хил кўринишда инқирозга учраган. Чўл шароитида чорва
молларини кўплаб боқиш натижасида ўсимликлар қопламининг динамикаси
ўзгариб кетган. Чўли шароитида учрайдиган ўсимликлар айинқса чала бута,
бута, дарахтлар қопламининг ҳозирги ҳолати ачинарли.
Миришкор туманинг қумли чўл яйловларидаги ўсимликлардан қандим,
қуѐнсуяк, қизил қандим, Муборак туманидаги беркитиладиган қумларда эса
қумтерак, шувоқ, эфемероитлар-чайир, урғочи селен, туяпайпоқ, илоқ ва
бошқа турларнинг интенсив чорва молларининг боқилиши натижасида
кескин камайиб бормоқда. Шу билан бир қаторда ушбу худудда жойлашган
қишлоқларда табиий газ билан тўлиқ таъминланмаганлиги туфайли жуда
катта майдонлардаги юлғун ва саксовулзорлар худудларининг шиддат билан
қисқариб бориши кузатилмоқда.
Оҳирги маълумотларга кўра Қарши чўлидаги бир неча ўн минглаб
гектар ерларни ўзлаштириш натижасида ўсимликлар қоплами жуда ўзгариб
кетган. Деярли инқирозга учрамаган майдонлар сақланиб қолмаган.
Бундан ташқари иқлим ўзгаришлари, об-ҳавода ѐғин миқдорининг
турли йилларда ҳар хил, айрим йиллар ѐғин миқдорининг камайиши
ўсимликлар қопламининг ўзгаришига олиб келган. Чўлнинг ўзлаштирилиши
натижасида қишлоқ хўжалик ўсимликларни етиштирилиши учун суғориш
ишларини ташкил этиш, ер ости сизот сувларининг кўтарилиши, тупроқ
таркибида туз миқдорининг ортиши-шўрланиш каби омиллар ҳам чўлдаги
ўсимликлар қопламининг ўзгаришига олиб келган.[3]
Вахоланки, она табиат ниҳоятда гўзал, нафис ва шу билан бир қаторда
нозик, унинг инсоният учун марҳамати кенг, тирик жонзотларнинг онаси
десак муболаға бўлмайди. У, энг аввало, озиқ-овқат манбаи бўлиб, табиатда
модда алмашинуви жараѐнларининг давомийлигини таъминлайди. Ердаги
биологик жараѐнлар қуѐш нури ѐрдамида амалга ошади. Бу кўркам ва
серҳосият табиат олами дилга хузур бағишловчи, тароватли боғ-роғлари,
кўкни суяб турган азим тоғлари, бағри кенг водийлари, турфа рангли
чаманлари билан гузалдир. Табиатдаги тирик организмларга барча
усимликлар ва хайвонот дунѐсининг вакиллари кириб, инсон хаѐти учун
408
уларнинг ахамияти бенихоят мухимдир, бу боғлиқлик ва гузалликка путур
етказишдан инсониятни қайтармоқ, уни маънавий баркамолликка ва
келажакка очиқ кўз билан қарашга ундамок бурчимиздир. Бунинг учун
аввалам бор маъсулиятли истъемолчи бўлишимиз керак ва бетакрор
чўлимизни асраб қолишимиз учун қишлоқ хужалиги ва чорвачиликда
эришилган инновацион ютуқларни соҳага тадбиқ этишимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |