Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet295/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Фойдаланилилган адабиѐтлар 
1.
 
Султонов Ю ―Ланшафтлар географияси‖ Тошкент 1974
2.
 
www.eco.uz 
3.
 
Х.Т.Турсунов, Т.У.Рахимова ―Экология‖ ўқув қўлланма Т. 2006
 
ҚАРШИ ЧЎЛИ ЛАНДШАФТЛАРИНИ САҚЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
У.Ў.Рахимов - ЎзМУ Биология факултети магистри 
Ч.Бегимкулова - Қарши ш. 35 мактаб биология ўқитувчиси 
Қашқадарѐ вилояти ер усти тузилиши мураккаб бўлиб, бир-бирини 
такрорламайдиган ва ўзига хос табиат хусусиятларига эга бўлган чўл 
зоналари 
ва 
баландлик 
минтақаларини 
учратишимиз 
мумкин. 
вилоятимизнинг жануби – шарқий ва шарқий қисмлари баланд тоғлар билан 
ўралган бўлса, жануби – ғарб ва ғарбига томон чўлларга алмашинади. 
Вилоятнинг 11,8 минг кв. км майдонини Қарши чўли ишғол этган бўлиб, 
ахоли азалдан ўтроқ хаѐт кечирганлиги сабабли ўзлаштирилиб Қарши 
вохасига айлантирилган. Қарши чўли шимол ва шимоли – ғарбга давом этиб 
Малик ва Карноб чўлларига, жануб томондан Нишон чўлига туташиб кетади.
Қарши чўли неоген даврида тетис денгизининг чекиниши натижасида 
қуруқликка айланган ва устида чўкинди жинслар тўпланган. Кейинчалик 
релефнинг усти Қашқадарѐ олиб келтирган хозирги замон аллювиал ва 
пролювиал ѐтқизиқлари билан копланган. Шу сабабли Қарши чўли ер ости 
фойдали казилмаларига бой. Қашқадарѐ вилоятининг тоғ олди ва текислик 
кисмида юра ва бўр даври ѐтқизиқлари орасида нефт ва газ захиралари ҳосил 
бўлган. Хусусан республикамиздаги бешта нефт ва газ хавзаларидан энг 
йириги хам шу худудда жойлашган. вилоятимизнинг Касби, Косон, Муборак, 
Миришкор, Нишон, Ғузор ва Қарши туманлари Қарши чўлида жойлашган 
булиб, нефт ва газ конлари хам айнан шу худудлардан топилган. [1] 
Айниқса, Қарши чўлининг Шимолий-Ғарбий қисми нафақат вилоятда, 
балки республикада хам йирик нефт-газ, газ конденсати ва табиий газ қазиб 
олинадиган минтақа хисобланади. Вилоятдаги хар бири ўнлаб квадрат 
километр майдонни эгаллайдиган 70 дан ортиқ ѐқилғи-энергетика хом ашѐси 
қазиб олинаѐтган конларнинг ярмидан кўпроғи шу ҳудудга тўгри келади.
Республика ѐкилғи – энергетика саноатининг асосий корхоналари Муборакгаз 
конлари негизида ишга туширилган Муборак газни қайта ишлаш заводи, газ 
таркибидаги олтингугуртни ажратиб оладиган Муборак олтингугурт заводи, 
Кукдумалок нефт конлари компрессор стансияси ва Нишон туманидаги нефт 
ва газ конлари Қарши чўлини саноат салохиятини белгилаб беради.
 
Бу ерда 
йирик компрессор станцияси нефт ва конденсатни қазиб олиб уни қувур 


409 
орқали ва транспорт орқали қайта ишлаш заводларига ва истеъмолчиларга 
жўнатмоқда.
 
Маълумки, Қарши чўлидада 1970 йиллардан буѐн газни 
олтингугуртдан тозалайдиган Муборак ва Шўртангаз комплекслари ишлаб 
турибди. Муборак газни қайта ишлаш заводи Қашқадарѐ ҳудудининг катта 
қисмида қазиб олинадиган газни турли аралашмалардан ва олтингугуртдан 
тозалайди. Қарши чўлидан чикадиган газ таркибида 6% гача олтингугурт 
борлиги аниқланган. Бундай таркибли ѐқилғи эса металл қувурларни емириб, 
тезда ишдан чиқаради, ѐқиш вақтида атроф-муҳитни ифлослаб кишилар 
саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Завод ишга туширилиши муносабати 
билан газдан зарарсиз фойдаланиш, экологик муҳитни яхшилаш билан бирга 
мамлакатнинг кимѐ корхоналари учун энг муҳим кимѐвий хом ашѐ етказиб 
берилмоқда. Қашқадарѐ вилояти Республика бўйича қазиб олинадиган 
нефтнинг 89,7%, газнинг 96,2% конденсатнинг 99,6%, олтингугуртнинг 100% 
ини етказиб беради. 
Бозор иқтисоди шароитида табиий ресурсларидан жадал суръатда 
фойдаланилаѐтган бир вақтда кўп ҳолларда атроф-муҳитнинг экологик 
ҳолатини яхшилаш кейинги қаторга тушиб қолади. Ёқилғи-энергетика хом 
ашѐларини қайта ишлаш жараѐнида, шу корхоналар жойлашган 
ҳудудларнинг атроф-муҳитига ифлослантирувчи таъсир кўрсатади. Қарши 
чўлида биринчи навбатда ишга туширилган Муборак газни қайта ишлаш 
корхонаси мўриларидан хам машъала тарзида ѐқиб қўйилган ифлос чиқинди 
газлар атроф-муҳитни ифлослантиради. Минерал ресурсларни қазиб олиш 
жараѐнида хам кон атрофидаги муҳит зарарланади. Бундан ташкари нефтни 
қўйишда ва тегишли идишларга жойлашда тупроққа, ҳавога захарли 
газларнинг чикарилиши туфайли, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига зарар 
етади. [2] 
Ўзбекистон гидрометеорология хизматчилари Муборак газни қайта 
ишлаш корхонасининг атроф-муҳитга таъсирини аниқлаш мақсадида 
заводдан турли масофаларда текшришлар олиб борганлар.
 
Муборак газни 
қайта ишлаш заводи вилоят марказидан 65км узоқликда жойлашган бўлиб 
атмосфера ҳавосини саноат чиқиндилари билан ифлослашда етакчи ўринда 
туради. Маълумки, олтингургут II-оксиди атмосфера ҳавосини ифлослашда 
энг зарарли чиқинди ҳисобланади. Бу модда эса газ таркибидан олтингугурт 
ажратиб олиш жараѐнида атмосферага чикарилмокда. Заводдан ўртача бир 
кеча-кундузда чиқарилаѐтган зарарли чиқинди миқдори 1 км гача бўлган 
доирада 18 дан 40 кг гача тўғри келади. Заводдан 35-40 километрлар 
масофада жойлашган қишлоқлар ҳавоси, суви, тупроғи ва ўсимликлари 
текширилганда, хавода углерод оксиди, олтингугурт икки оксиди, азот, 
олтингугурт гази, аммиак, метан миқдори меъѐрдан ортиқ эканлиги 
аниқланди.. 
Хозирги вақтда бутун дунѐ шу жумладан Узбекистон учун хам энг 
мухим экологик муаммолоардан бири чўллашиш муаммосидир. Чўлланиш – 
бу арид минтақаларда хар хил салбий жараѐнлар натижасида 
экосистемаларнинг– географик ландшафтларнинг биологик махсулдорлигини 
кескин пасайиб кетиши ва ахолининг яшаш шароитининг ѐмонлашуви 


410 
тушунилади. Чўллашиш табиий – географик ва антропоген жараѐнлар 
таъсирида бўлиб, бу жараѐн арид ўлкаларда экосистемалрнинг бузилиши 
билан тавсифланади. Ланлдшафтларни хар томонлама мухофаза килишда ва 
антропоген омилни камайтиришда қўриқхона ва буюртмахоналарнинг 
ахамияти катта. Чўлдаги ўзига хос шурхоқлар, тукай ва чакалакзорлар хосил 
қилган ғаройиб релеф шакллари майдони катта – кичик бўлишидан катъий 
назар давлат табиат ѐдгорлиги – ландшафт комплексини хосил қилади. [3] 
Муборак шахри ва унинг шимолий қисмидаги кенг майдонларда оқ 
саксовул ва қора саксовул билан бирга қандим ѐки жузғун, селин каби 
ўсимликларни кўплаб учратиш мумкин. Хозирги вактда Қарши чўлларининг 
турли мақсадларда ўзлаштирилиши натижасида чўл ландшафтлари 
тузилишида салбий ўзгаришлар юзага келмоқда. Булар чўллардан яйлов 
сифатида фойдаланиб чорва молларининг меъѐрдан ортиқ боқилиши, 
ўсимлик қопламиининг камайиши, чўлларни кишлок хўжалигида 
ўзлаштирилиши, геологик қидирув ишлари, минерал хом ашѐ, нефт ва 
газнинг қазиб олиниши, нефт ва газ қувурлари, Янги ахоли манзилгохлари 
барпо қилиниши билан боғлиқ. Чўл худудида геологик қидирув ишларини 
ташкил этишда йўл қуйилган хатоликлар хам ландшафтларга салбий таъсир 
кўрсатади. Ер ости бойликларини қазиб олишда ер усти релефига, унинг 
унумдорлик хоссасига эга бўлган тупроқ қопламига, ўсимлик ва хайвонот 
оламига, жойнинг ўзига хос микроиклимига жиддий таъсир кўрсатилади, 
тупроқдаги фойдали микроорганизмлар камаяди, юз минг йиллар мобайнида 
шаклланган флора ва фауна таркиби ўзгаришга учрайди. Бу каби салбий 
оқибатлар туфайли континентал иқлим шароитига эга бўлган Қарши 
чўлининг ер устки тупроғининг кўчиши, чанг тўзоннинг кўпайиши, ўсимлик 
ва ҳайвонот оламига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида чанг 
тўзонли кунларнинг кўпайиши, айрим жойларда қум кўчиши чўллашиш 
жараѐнини юзага келтирмокда.
Шамол эрозиясига учраш хавфи катта бўлган Қарши чўли Шимолий-
Ғарбида ерларнинг шўрланишини олдини олиш максадида ихотазорларни 
кўпайтириш, хусусан қўрғоқчил ва шўрга бардошли қайрағоч, жийда, юлғун 
дарахт ва буталарини, қумли чўлларда оқ саксовул ва қора саксовул экиш 
мақсадга мувофиқдир. Бу ўсимлмклар шамол ерозиясини камайтиришга 
ѐрдам беради. Бундан ташкари нефт ва газ саноатида табиий ресурслардан 
тежамкорлик билан фойдаланиш ва уларни қазиб олишда табиат конунларини 
эътиборга олмоқ лозим. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish