Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


Kichik hajmdagi qurilmasiga sarflangan mahsulotlar



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Kichik hajmdagi qurilmasiga sarflangan mahsulotlar. 
 
 
 
 
 
ШЎРГА ЧИДАМЛИ ОЗУҚАБОП ЭКИНЛАР 
 
Г.К.Миршарипова - қ/х.ф.н, О.К.Примқулов, Ш.П.Убайдуллаев, 
И.С.Усмонов - талабалар. 
Гулистон давлат университети
 
Шўрланган тупроқлар иссиқ ва қуруқ иқлимли ҳудудларда кенг 
тарқалган бўлиб, уларнинг таркибида натрий хлор, натрий сулфат, калций 
№ 
Xomashyo 
100 kg.ga nisbatan 

Barg 
6 kg 

Tovuq go‘ngi 
8kg 

Mochavina 
5 g 

Suv 
86 kg 


14 
хлор, магний хлор, натрий карбанат, магний карбонат тузлари кўп учрайди. 
Тупроқ шўрланиши тупроқ эритмасининг осматик босимини ошириб,
илдизларининг сувни шимиш тезлигини пасайтиради. Бундай тупроқларда
осматик босими паст ўсимликлар сувни ўзлаштира олмайди. Шу билан бирга 
тупроқда эрувчи тузларнинг кўпайиши кучсиз консентрациясида салбий 
таъсир этмайдиган тузларнингҳужайрада тўпланиши ва консентрациясининг 
ошиши билан заҳарли таъсир этишга олиб келади. Натрий хлор ва натрий 
сулфат тузлари шундай тузлардан ҳисобланади [Н.А. Максимов: 2]. 
Шу сабабдан шўрланган тупроқлар шароитига мос бўлган, юқори ҳосил 
ва сифат кўрсаткичига эга бўлган экин турларини танлаш муҳим аҳамиятга 
эгадир. 
Ўсимликлар шўрга муносабатига кўра шўрга чидамсиз ва шўрга 
чидамлиларга бўлинади. Кўпчилик ўсимликлар (ѐввойи ва маданий экинлар) 
шўрланишга 
чидамсиз 
бўлиб, 
улар 
гликофитлар 
дейилади. 
Маданийўсимликлар орасида нисбатан шўрга чидамли ўсимликлар учрайди 
(ғўза, беда, лавлаги, кунгабоқар, тарвуз, помидор, бодиринг, зиғир, сули, 
гречиха ва бошқалар). 
Маданий ўсимликлар тупроқ шўрланишидан кўп зарарланади. Аввало 
уруғларнинг сувни шимиб бўртишига, униб чиқишига, ѐш майсаларда илдиз 
тизимининг шаклланишига тўсқинлик қилади. Бу ўсимликлар ҳужайраларида 
тузларнинг 
тўпланиши 
протоплазмани 
заҳарлаб, 
барча 
синтетик 
жараѐнларни, 
фотосинтез 
жадаллигини 
ва 
оқсиллар 
синтезини 
секинлаштиради. Оқсиллар парчаланишидан ажралиб чиққан аммиак 
тўқималарда тўпланиб, уларни заҳарлайди. Шўр тупроқларга ўсишга 
мослашган ўсимликларда бундай салбий таъсирлар даражаси кам бўлади. 
Ўсимликларнинг шўрга чидамлилиги ва ҳосилдорлигини ошириш 
мақсадида бир қанча усуллар таклиф этилган бўлиб, улардан бири шўрга 
нисбатан чидамли навларни танлаш ва улардан фойдаланишдир. 
Шунинг учун, Сирдарѐ вилояти шўранган тупроқ шароитида дала 
тажрибаларида ўрганилаѐтган озуқабоп ўсимликларни майсаланишига 
шўрланишнинг таъсирини дастлаб лаборатория шароитида ўрганишни лозим 
деб топдик. 
Чунки, ўсимликларнинг стрессорлар таъсирига чидамлилиги ўсиш ва 
ривожланиш босқичларида ҳар хил бўлиб, энг чидамсизлик – ўсимликлар-
нинг ѐш майсаларида кузатилади. Кейинчалик ўсимликларнинг ўсиш ва 
ривожланиши билан бир қаторда уларнинг чидамлилик даражаси ҳам то 
пишиб етилиш босқичигача ортиб боради [К.Н.Керефов: 1].
 
Шунингдек, уруғнинг униб чиқиш қуввати унинг сифатли ѐки бўлмаса 
таркибидаги моддалар концентрациясининг миқдоридан далолат беради 
[С.А.Раҳмонқулов: 3].
 
Дастлаб судан ўти, вика, кўк нўхат, беда, мош ўсимликларининг уруғи 
дистирланган сувдатермостатда 30
0
С да ундирилди. Бунда кўк нўхатнинг 
―Восток -55‖ навида энг юқори униш қуввати 94 %, унувчанлиги 98 % ни 
ташкил қилган бўлса, шунга мос равишда мошнинг ―Дурдона‖ навида 90%, 
93,3%, виканинг ―Мирзачўл-1‖ навида 25,7 %, 95 %, судан ўтининг 


15 
―Чимбайская юбилейная‖ навида 68,8%, 90,4%, ва энг паст кўрсаткич 
беданинг ―Тошкент-2009‖ навида 53%, 85,8% га тенг бўлди. 
Шунингдек, озуқабоп экинлар уруғининг унувчанлиги ва ўсиш кучи 
қумли ҳамда ўртача шўрланган тупроқ (қуруқ қолдиқ-0,510
%
, Cl-0,049
%

SO
4
-0,430
%
) (шўрланиш типига кўра сульфатли) муҳитида аниқланди.
Ўсимликлар уруғи қумли муҳитда ундирилганда ҳам айнан 
шундай(термостатда ундирилгандаги) қонуниятлар қайд этилганлигини 
жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин.
 
Бунда ем-хашак экинларнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган 
унувчанлик даражасининг ошиб бориши бўйича ўрганилган ўсимликлар 
беда→ судан ўти →вика →мош→кўк нўхат 
тартибида жойлашиши 
аниқланди.
Ўсимликларнинг шўрга чидамлилиги уларнинг унувчанлик даражаси 
билан белгиланади. Ўртача шўрланган тупроқда ўрганилган ем-хашак 
экинларнинг барчасида ҳам унувчанлик қуввати қайд этилмади. Тажриба 
натижаларига кўра ўртача шўрланган тупроқда мошнинг ―Дурдона‖ 
навиунувчанлиги энг паст 30%, беданинг ―Тошкент-2009‖ навида 50% ва кўк 
нўхатнинг ―Восток-55‖ навида 62% га тенг бўлди. Юқори кўрсаткичсудан 
ўтининг ―Чимбайская юбилейная‖ (74%) ва виканинг ―Мирзачўл-1‖ 
навларида (87%) қайд этилди. 
Беданинг унувчанлиги тажрибанинг 16- кунида 87 % га тенг бўлган 
бўлсада, 18-кундан бошлаб майсалар аста-секин нобуд бўла бошлади ва 26-
тажриба кунида унган майсаларнинг 33 фоизи нобуд бўлди. Кўк нўхатда ҳам 
худди шундай 26- тажриба кунида унувчанлик 62 % етганда майсалар аста 
секин нобуд бўла бошлади. Бу эса беда ва кўк нўхат ѐш майсаларининг шўрга 
чидамсизлигидан далолат бермоқда.
 
Қумли муҳитда ўрганилаѐтган ўсимликлар поясининг баландлиги 4,33-
18,32
см 
ни ташкил этиб, бедада нисбатан паст натижа қайд этилди. 
 
Ўсимликлар уруғининг асосий сифат кўрсаткичлариданбири бўлган 
ўсиш кучининг юқорилиги бўйича ўрганилган ўсимликлар 
мош → кўк 
нўхат→вика→ судан ўти→беда 
тартибида жойлашиши аниқланди. 
 
Ўртача шўрланган тупроқда судан ўтида ўсимликнинг ўсиш кучи 2 гр, 
майсаларнинг бўйи ўртача 6,5 см, битта майсадаги барг сони 1,6 донани 
ташкил этди. 
 
Ўрганилган экинлар ичида щўрга чидамли деб вика топилиб, унда 100 та 
майсанинг массаси ўртача 5,8 гр, поя баландлиги 14,3 см ва барг сони 3,7 
донани ташкил этди.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish