Ўзбекистоннинг энг янги тарихи



Download 476,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana23.02.2022
Hajmi476,81 Kb.
#129390
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу

ижроия ва суд ҳокимиятига ажратиш тартиби асосида қурилади» (5-модда). 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур Қонунга конституциявий мақом 
берилган
5

1 сентябрь - Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги куни - 
умумхалқ байрами деб эълон қилинди. 
1991 йилнинг 19-21 августида Совет Иттифоқида давлат тўнтариши содир 
этилди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилиб, ҳокимият ГКЧП 
(Фавқулодда вазиятлар давлат қўмитаси) қўлига ўтди. Ана шундай вазиятда 
Ўзбекистон раҳбарияти вазминлик билан оқилона йўл тутди. Ўзбекистон 
ССР Олий Кенгашининг Раёсати, Ўзбекистон КП Марказий Комитети ва 
Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 1991 йил 21 
августда қўшма мажлис ўтказиб, унда «СССР ГКЧПcининг Ўзбекистон ССР 
5
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 11-сон. 268-модда. 


Конституцияси ва қонунларига зид ҳужжатлари Ўзбекистон ҳудудида амал 
қилмайди», деган қарор қабул қилди.1991 йил 12 февралда Президент Ислом 
Каримовнинг ташаббуси билан Ўзбекистонда инсоний қадриятларни янада 
камол топтириш, ўзига ишонч руҳи ва миллий ғурурни мустаҳкамлаш, 
дўстлик, биродарлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-шафқатни улуғлаш, маданий ва 
тарихий анъаналарни давом эттириш ҳамда ривожлантириш, асрлар 
давомида шаклланган урф-одатлар ва удумларни эъзозлаш мақсадида Наврўз 
байрамини кенг нишонлаш ҳақидаги фармон имзоланиб, 21 март дам олиш 
куни деб белгиланди. Наврўзни янгичасига, катта умумхалқ байрами 
сифатида тантана билан ўтказиш ҳақидаги қарор ўша даврда халқимизни 
жипслаштиришда муҳим роль ўйнади. Республикамиз Президентининг 
«Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳақида»ги 
Фармони мамлакатимизда ягона ғоя — инсонни улуғлаш, миллий ғурурни 
юксалтириш, ҳамжиҳатлик, биродарлик, меҳр-шафқат, тинч-тотувлик 
мақсадлари ва ғоялари билан йўғрилганлигини алоҳида таъкидлаш 
жоиз.Мамлакат раҳбарининг халқ билан очиқ, юзма-юз туриб гаплашиши 
жамиятда ижтимоий-сиёсий муҳитнинг бир оз барқарорлашишига олиб 
келди. 1989-91-йиллар, айтиш мумкинки, бир неча минг йиллик тарихимизда 
шиддат билан бошланаётган Миллий Тикланиш, Миллий Уйғониш ва 
Миллий Тараққиёт даврининг муқаддимаси бўлди. Худди ана шу йилларда 
Наврўз миллий байрам сифатида кенг нишонланди, бу оммавий тадбирда 
биринчи марта ҳукумат раҳбарлари ва шахсан Ислом Каримов халқ билан 
бирга байрамни нишонлади. Бу анъана бугунги кунгача давом этиб 
келмоқда..Айрим маҳаллий раҳбарлар ҳам ҳукмрон мафкурага сажда қилган 
ҳолда амал пиллапоясидан кўтарилиш илинжида ўз аждодлари мероси ва 
миллий қадриятларни рад этишгача боришди. Халқимизнинг урф-одат ва 
анъаналари, маданияти оёқости қилинди, давлат идораларида ўзбек тилида 
ҳужжат ишларини юритиш сунъий тарзда чеклаб қўйилди. Ҳатто, шундоқ 
ҳам миллий анъаналардан анча олисда бўлган айрим санъат турлари ҳам 
кимларгадир мақбул бўлмай қолди ва уларни янгилашга уриндилар. Ҳатто 
миллий либосда саҳнага чиқиш ҳам қораланди. Бу ишларнинг бари халқ 
руҳини чўктириб, унинг келажакка бўлган ишончини сўндира бошлади. 
Мана шундай шароитда И.Каримов бундай бирёқлама, калтабин сиёсат 
мамлакатни таназзулга олиб келганлигини теран англаб, миллий қадриятлар 
ва тарихий меросни тиклаш, умуминсоний қадриятларга содиқлик, 
халқпарварлик тамойилларини ҳаётга жорий этиш зарурлигига эътибор 
қаратди. Жумладан, Президент Ислом Каримов сиёсати ва иш услубининг 
ўзига хослигини ўзбекистон халқлари учун қадрият саналган ислом динига 
муносабат масаласида кўриш мумкин. Давлатимиз раҳбари мустақилликка 
қадар ва мустақиллик йилларида ислом маданияти ва маърифатини кенг 
тарғиб қилишга катта аҳамият берди. Марказий Осиё тарихида биринчи 
марта Қуръони карим ва ҳадислар, қолаверса, бир қатор бошқа диний 
китоблар ўзбек тилида чоп этилди.Ислом дини, нафақат инсон одоби ва 
унинг турмуш тарзи, балки давлат ва жамият, давлат ва фуқаро ўртасидаги 
муносабатлар, юрт пешвосининг маънавий қиёфаси, жамиятдаги ўрни, 


сиёсатдаги адолат мезони, сўз ва фикр эркинлиги каби мураккаб ижтимоий 
масалалар хусусида ҳам сабоқлар беради. Шу боис ҳам бу ўлмас қадриятлар, 
ҳаётий тажрибалар бугунги янги давлатчилигимиз қурилишида муҳим 
аҳамият касб этмоқда.Агар биз босиб ўтилган истиқлол йўлимизга бир назар 
ташлайдиган бўлсак, унинг илк йиллариданоқ динга муносабат, давлат ва 
диний ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни тўғри йўлга қўйишга алоҳида 
эътибор қаратилганлигига амин бўламиз. Шунинг учун ҳам бугун 
кўпмиллатли мамлакатимизда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” 
тўғрисидаги Қонун асосида босиқ-вазмин, узоқни кўзлаган сиёсат амалга 
оширилмоқда.Президент Ислом Каримов сиёсий вазият ниҳоятда қалтис ва 
нозик бир пайтда оташин нутқ ва маърузалари билан одамларнинг нозик 
туйғуларига таъсир этди, уларни узоқ йиллик карахтлик ва ғафлатдан 
уйғотди, фикрлашга, ўз тақдири ва фарзандлари истиқболи ҳақида 
қайғуришга даъват этди. Бу билан у, биринчидан, мамлакат аҳолисини 
руҳий-маънавий покланишига эришди. Иккинчидан, мамлакатдаги тинчлик, 
осойишталик ва барқарорликка ўзига хос замин яратди.Кремлнинг асабий 
жазаваларига қарамай, юртимиз ҳали советлар исканжасида турган оғир 
кунларда Президент Ислом Каримов халқ хоҳиш-иродасига қулоқ тутиб, 
унутилмас бир тарихий ҳужжатга имзо чекди. 1990 йил 2 майда қабул 
қилинган Фармонга кўра, мусулмонлар ҳаётидаги қутлуғ саналар – Қурбон ва 
Рамазон ҳайитлари дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Бу фармон айнан 
халқимиз кўнглидаги иш бўлди. Эл-улус ўзининг янги етакчиси амалга 
ошираётган халқпарвар сиёсатни қўллаб-қувватлай бошлади. Бу Фармон 
юртдошларимиз руҳиятида улкан ижобий ўзгариш ясади. Бу фармон мазлум 
халқнинг “кўксига шамол тегажагидан” бир нишона бўлди.Жамият 
аъзоларининг виждон эркинлигини таъминлаш, уларнинг ўз диний маросим 
ва урф-одатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча зарур шарт-
шароитлар вужудга келтирилди. Янгидан-янги масжид ва мадрасалар қуриш, 
эскиларини тиклаш-таъмирлаш бўйича улкан тадбирлар амалга оширилди, бу 
жараён ҳозир ҳам давом этмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда 2 минг 50 
дан зиёд масжид расмий рўйхатдан ўтказилган ҳолда фаолият кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 майдаги 
қарори билан Тошкент шаҳрида Ислом таълимоти ва фалсафасини, ўзбек 
халқининг диний, тарихий ва маданий меросини чуқур ўрганиш мақсадида 
Халқаро Ислом тадқиқот маркази ташкил этилди. Мазкур марказнинг асосий 
вазифаси диёримиз мусулмонларига миллий қадриятларимизни, ҳақиқий 
Ислом таълимотини етказиш, мавжуд Исломий осори атиқалар тарихини 
ўрганиш, нодир қўлёзма асарларни тадқиқ этиш, улар билан кенг 
жамоатчиликни таништириш, дарслик ва қўлланмалар, луғатлар тайёрлаш ва 
нашр қилишдан иборат. 1999 йили Президентимиз ташаббуси билан Тошкент 
ислом университети ташкил этилди. Бу каби илм ва маънавият масканлари 
ислом дини асосларини тарғиб этиш билан бирга, диний экстремизм ва 
жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойили бўйича кенг қамровли 
ишларни амалга оширмоқда 



Download 476,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish