“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича маъруза машғулотлари


“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. Фанни ўрганишнинг назарий-услубий асослари



Download 140 Kb.
bet3/7
Sana10.07.2022
Hajmi140 Kb.
#769797
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Мавзу(сиртки) 2021

2. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. Фанни ўрганишнинг назарий-услубий асослари.
Тарихий ҳақиқат тўла рўёбга чиқишида, ҳаққоний тарих ёзилишида тарих фани предметининг тўғри белгиланиши ўта муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон тарихи фани бошқа ижтимоий фанлардан фарқли ўлароқ мустақил фан. Бу унинг ўрганиш предмети ҳамда вазифасида тўла намоён бўлади. У фан сифатида ўзининг бутун диққат эътиборини фақат ўтмишга қаратади, ундан сабоқ беради, хулоси чиқаради, аждодларимиз яратган маданий, маънавий-мафкуравий қадриятларни ўрганади. Ўзбекистон тарихи фанининг ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.Ўзбекистон тарихини ўрганиш предметига Ватанимиз ҳудудидаги жамики хилма-хил воқеа ва ҳодисалар, улардаги умумий алоқадорлик ва яхлит бирлик ҳамда қонуниятлар ва жараёнлар, умуман, халқ ва инсоннинг яратувчанлик фаолиятига киради.
Аниқ тарихий давр, макон, замон ва географик минтақавий чегаралар, маълум бир халқ, мамлакат тарихи билан боғлиқ бўлиб, шулар доирасидаги воқеа ва ҳодисаларни яхлитликда ўз ичига олади. Предмет эса мана шу бир бутун замон ва макон ичидаги аниқ тарихий-маданий жараёндир.
Тарих билан бошқа ижтимоий гуманитар фанларнинг ўрганиш объекти битта, яъни жамият. Шунинг учун ҳам бошқа фанлар тарих фани тараққиётига, тарихий ҳақиқатнинг рўёбга чиқишига бевосита ёрдам беради. Шу билан бирга тарих бошқа фанларнинг ҳам тарихидир, чунки уларнинг ҳаммаси тарихий онг, тафаккур, умуман тарихнинг маҳсулидир. Бошқа фанларнинг ҳаммаси ҳам, табиат ва жамият ҳам аввало тарихда акс этади. Улар ҳам тарих фанини ўрганиш объекти ва предмети ҳисобланади. Хулоса шуки, Ватан тарихи миллатни мураббийси сифатида уни равнақ топишида муҳим ўрин тутади. Мустақиллик шарофати билан бу фанни ўрганишга бўлган муносабат тубдан ўзгариб, уни барча олий ўқув юртларида шу пайтга қадар ўқитилиб келинди.
Ҳар қандай фан каби Ўзбекистон тарихи фани ҳам ўзининг ғоявий назарий асослари, илмий таълимотлари, усули ва услубий талаб ва тамойилларга эга. Булар бу фаннинг асосини ташкил этиб, унинг мақсад ва вазифасини тўлароқ рўёбга чиқаришга ёрдам беради ва тарихий ҳақиқатни юзага чиқаришга хизмат қилади.
Ўзбекистон тарихи фанининг илмий-назарий услублари в унинг тамойиллари қуйидагилардан иборат:

      • Тарихий ҳодиса ва воқеаларни, ҳужжат ва фактларни илмий, холисона ўрганиш ва таҳлил қилиш;

      • тарихни миллийлик ва умуминсонийлик асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш; т

      • арихни ҳаққоний, тарихий-фалсафий мантиқийлик асосида ўрганиш ва ёзиш;

      • тарихга миллий ва умуминсоний хотира ва қадрият сифатида ҳурмат ва эҳтиром билан эътиборли бўлиш;

      • халқ, буюк давлат арбоблари ва раҳбарлари, истеъдодли ва қобилиятли, фидокор ва қаҳрамон кишиларнинг тарихда тутган ўрнига алоҳида эътибор бериш;

      • тарихий воқеа ва ҳодиса, ҳужжат ва фактларнинг тўғри ва нотўғрилигини аниқлашда тарихий-танқидийлик усулига амал қилиш;

      • тарихни ўрганишда тарихий изчилликка амал қилиш;

      • тарихни илмий-ижодий қиёслаш ва танқидий асосда ўрганиш;

      • этнография, археология, антропология, генеология ва бошқа фанларнинг ютуқлари ҳамда усулларидан фойдаланиш;

      • тарихни ўрганишга ворисийлик ва узвийликка, энг муҳими мантиқийликка амал қилиш.

Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихи билан ҳамда динлар билан боғлиқ. Ижтимоий ҳаётни диндан ажратиб бўлмаганидек, тарихни диндан ажратиб бўлмайди. Тарихни сохталаштирмасдан, қандай бўлса, шундайлигича ўрганиш керак, деган тушунча ҳамиша устувор бўлиши керак.
Ўзбекистон тарихи фанининг узвий ва мантиқий давоми сифатида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитиш хақида сўз кетганда, аввало мустақиллик қўлга киритилганидан кейинги, яъни 1991 йилдан бери мамлакатимиз босиб ўтган тарихий йўлнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушуниш керак. Ушбу жараён қандай ўтганини, мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар ва мустақилликнинг дастлабки йилларида қандай муаммоларга дуч келганлигини тушуниш муҳимдир.
“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”, яъни Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши арафасида юзага келган мураккаб вазият, республика мустақиллигининг эълон қилиниши, мустақиллик йилларида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий соҳалардаги ислоҳотлар ва уларнинг босқичларини, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига ҳар томонлама интеграциясини, халқаро муносабатлар, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, тинчликсевар ташқи сиёсат каби масалаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилади.
“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитишнинг мақсади – мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кўрсатиш ва жамият ҳаётида аҳолининг, жумладан, талаба-ёшларнинг ўрнини, ўзлигини англатишдан иборат.
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитишнинг вазифалари – мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни ҳамда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талабаларга тушунтириб бериш, уларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий ғурурни шакллантиришдан иборат.
“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўрганишнинг назарий-услубий асослари Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва мураккаб вазиятлар тарихини, шунингдек мустақиллик йилларида давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёритишда илмий тадқиқотлар олиб боришнинг илмийлик, тизимлилик, тарихийлик, объективлик ва қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилди.



Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish