“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича маъруза машғулотлари


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари тўғрисидаги фикрлари



Download 140 Kb.
bet5/7
Sana10.07.2022
Hajmi140 Kb.
#769797
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Мавзу(сиртки) 2021

4.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари тўғрисидаги фикрлари.
Мустақиллик йилларида маънавият ва тарихий хотира масалалари давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этиб келмоқда. Чунки “миллатнинг ўзлигини англаши тарихни билишдан бошланади”. Ушбу ҳақиқатни англаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиши зарурлиги таъкидланган эди. Сабоқ берадиган, огоҳликка ундайдиган ва донолик бағишлайдиган тарих бизларни ўша даҳшатли йиллардан қанчалик узоқлаштирган сайин, уруш ҳақидаги муқаддас тарихий хотира шунчалик бубк маънавий кучга айлана боради. Зеро, ўтмиш хотирасига эга бўлмаган, ўз халқининг тарихий тажрибасидан маҳрум киши бутунлай тарихий истиқболни ҳис қилишдан айрилиб қолади. Теран ва доно бир ҳикмат бор, ўз қаҳрамонларининг хотирасини муқаддас билиб эъзозловчи халқгина буюк бўлишга, буюкман деб даъво қилишга муносибдир.
Халқимизни ўз тарихи билан қуроллантириш маънавият ва миллий мафкурани шакллантириш соҳасидаги кечиктириб бўлмас вазифа эканлиги Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан мамлакатнинг тарихчи олимлари ва журналистлари билан ўтказилган суҳбат (1998 йил 26 июнь) ҳамда “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарда (1998) ўз ифодасини топган. Зеро, “тарих халқ маънавиятининг асосидир”3. Бинобарин, мустақиллик шарофати билан фалсафа. тарих, айниқса, Ватан тарихини ўрганиш, унинг услубиятига, „оқ доғлари"га доир масалалар фаол муҳокама этила бошланди. Ижтимоий-гуманитар фанларда жамият ва шахс масалалари, маданий мерос, тил муаммолари каби масалаларни ҳал этишга интилиш юзага келди. Бу масалаларга бағишланган илмий, айниқса, публицистик мақолалар газета ва журналлар саҳифаларида мунтазам босилиб турди. Ана шундай масалалар сирасига кирадиган воқеликни хотирлаб, Президент Шавкат Мирзиёев: “Барчангиз яхши эслайсиз, муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан истиқлолга эришганимизнинг иккинчи йили Шароф Рашидовнинг номи тўла–тўкис оқланди. Ўша йили у кишининг 75 йиллиги юртимизда кенг нишонланди”4, дея таъкидлайди.
Республикани жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, мамлакат тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиёт ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовдек инсонга нисбатан адолатсизлик қилинди. Инсон тирик пайтида уни кўкларга кўтариб, вафотидан кейин ер билан яксон этса, қадрини беобрў қилса, бу ўзи қандай давлат, қандай жамият бўлди, дея ҳайқирасан киши. Бироқ, афсуски яқин ўтмишимизда ана шундай аччиқ ва ачинарли адолатсизлик содир этилди. Бу борада Президент Ш.Мирзиёев шундай хулоса ясайди: “Лекин, тарих гувоҳ, ҳаётда шундай адолатсизликлар ҳам бўлар экан. Агар ҳар бир халқ, ҳар бир давлат мустақил бўлмаса, бошқалар унинг нафақат деҳқонини, нафақат ишчисини, ҳаттоки шоиру олимини ҳам, давлат арбобини ҳам истаганча таҳқирлаши, инсоний шаънини тупроққа қориши мумкин экан”5. Дарҳақиқат, биз яқин ўтмишимизда кечган ана шундай аянчли воқеалар мисолида қўлга киритган мустақиллигимизнинг нақадар буюк неъмат эканлигини, унинг аҳамияти ва моҳиятини, қадр-қимматини янада теран англаб етишимиз, уни ҳар қандай ёвуз кучлардан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришимиз шартлигини, собиқ советлар ҳудудининг баъзи ўлкаларида эски тузумни яна қайтаришга уринишлар бўлаётган ҳозирги пайтда бу аччиқ ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз, мустақилликнинг қадрига етишимиз зарурлигини унутмаслигимиз лозим.
Тарихимиз, энг аввало ўтган буюк сиймолар халқ орасидан чиққан шу омма тақдири билан ҳамнафас аждодларимиз ҳаёт йўлида, уларнинг Ватан олдидаги беназир хизматларида яққол намоён бўлади. Ана шу буюк зотларимизнинг бебаҳо мероси ҳамиша бошимизни баланд, қаддимизни тик қилади, ўзбек миллатининг келажаги буюк давлат қуришда жаҳон айвонида туриб, ўз иймони, эътиқодлари, маънавий руҳлари билан қўллаб-қувватлаб, олға етаклайди. Мустақиллик берган буюк неъматлардан бири ҳам шундаки, миллатимизни ўтмиши камида уч минг йилга бориб тақаладиган ҳаққоний тарих билан қуроллантириш ҳамда узоқ ва яқин ўтмишда яшаб ўтган буюк зотларимизни ҳотирлаб, уларнинг ҳурматини бажо келтириш имкониятини берди. Бу эса, ёшларни аждодларга муносиб авлодлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Миллат ўзлигини қанчалик чуқур англаса, ўзининг иззатини, қадр-қимматини жойига қўйса, уни бошқалар ҳам улуғлайди, ҳурмат қилади. Азалий қадриятларимиз, ислом динига хос қоидалар, қадимий анъана ва қадриятларга содиқ ўзбек миллати ўзининг инсонпарварлик ғоялари билан асрлар оша ном қозониб келмоқда. Ўзбек миллатининг бугунги кунида яққол намоён бўлаётган инсонпарварлиги кекса ёшдаги улуғ кишиларга ҳурмат, кичикларга меҳр-шафқат, иззат, муҳтожларга хайр-саҳоват қилиш, ота-она измида туриш, қариндош-уруғнинг, қўни-қўшнининг оғирини енгил қилиб, ташвишу-қувончларига шерик бўлиш каби инсонийлик фазилатлари беҳисобдир. Ана шу эзгу хислатларга зид қарашларни ўзида шакллантирган худбинлар, миллатфурушлар, хоинлар, қора ниятли кишилар оз бўлса-да, учрайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, миллати учун қайғурган, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўхтонлардан ҳимоя қилган, ўзбек халқи бой маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб қилишда жонбозлик қилган инсонларни, миллат ғурурига айланган инсонларни улуғлаш, уларнинг номларини абадийлаштириш бугунги кундаги энг долзарб масаладир.
Ҳозирги кунда ана шу ноёб ва мўътабар инсон қолдирган бой мероснинг қай даражада сақланиб, авайланиб келинаётгани, уни ҳар томонлама ўрганиш, кенг омма, айниқса, ёшлар онгига сингдириш, жаҳон жамоатчилигига тарғиб этиш борасида амалий ишлар фаол олиб борилмоқда. Ватанимиз келажаги бўлган баркамол авлодни етиштириш учун миллатимизнинг ҳар бир вакили ўз фарзандини миллий ғоямиз, қадриятларимиз, тилимиз, қадимий тарихимиз, маданий бой ўтмишимизда чуқур из қолдирган буюк сиймоларимизга муҳаббат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш билан бирга жаҳоний ўзигагина хос бўлган инсонпарварлик, байналмилаллик, самимийлик ва бағрикенглик руҳида ҳам таълим ва тарбия беришимиз, бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир.
Дунёдаги ҳар қандай миллатнинг ўзигагина хос миллий қиёфасини намойиш этадиган, белгилаб турадиган хусусиятлари бўлади: давлати, тили, дини, урф-одатлари, қадриятлари, маданияти, мусиқаси, санъати, машҳур шахслари, руҳияти, ифтихор туйғуси... Назаримизда миллий ғоя тушунчаси миллатга хос бўлган, ҳозир санаб ўтилган хусусиятлар заминида шаклланади, муайян бир қолипга тушади, унинг тарихини шакллантиради.
Бугунга келиб дунёда ўзига яраша юксак салоҳияти, беназир нуфузига мос равишда ўрин эгаллаётган мустақил Ўзбекистон аталмиш давлат бор экан, бу юртда ана шу номга муносиб миллат яшамоқда. Бу юртда унинг ота-боболари, авлод-аждодлари, буюк зотлари яшаб ўтган. Дунёда миллатлар кўп, улар ичида буюк тарихий ўтмишга эга бўлган ўзбек миллати ҳам бор. Жаҳон аҳли Ўзбекистонга қараб, бизнинг миллат сифатидаги қиёфамизни, миллатимизга хос бўлган бағрикенглигимизни кўради.
Халқимизнинг оташқалб фарзанди, мамлакат тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиёт ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 27 март куни “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” ги қарорга имзо чекди6. Ҳамда мазкур юбилей тантаналари юқори савияда нишонланди. Бу билан эл-юртимиз тақдирига дахлдор тарихий адолатни тиклаш, аждодларимизнинг эзгу ишлари, жасоратини улуғлаш ва абадийлаштириш, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор халқимизнинг инсон хотираси ва унинг қадр-қимматига эҳтиром кўрсатишдек ўлмас қадриятлари, бебаҳо маънавий фазилатларини намоён этиб келмоқда.
Шу муносабат билан тарихни доҳийлар эмас, балки онгли ва бунёдкор инсон, халқ яратиши ҳақидаги фикрлар янгича мазмун ва фалсафий руҳ билан баён қилинди. Ҳақиқатдан ҳам, тарихни халқ яратади, уни яратишда фаол қатнашган, халқ руҳида, онгида ва қалбида ўзларидан чуқур ва ўчмас из қолдирган тарихий шахслар ҳам халқ фарзандларидир. Шу сабабли тарихчи мутахассислар рамзий маънода тарихни уни яратган ва яратаётган халқнинг таржимаи ҳолига қиёслашади. Шунинг учун ҳам қадимги тарих, ўрта асрлар тарихи, замона тарихи каби иборалар ишлатилади. Булар яхлит ҳолатда Ватанимиз тарихини англатади.
Маълумки, халқимиз ўзининг минг йилликлар мобайнида шаклланган адолатпарвар сиёсати, маънавий баркамол миллий давлатчилик анъаналари билан жаҳон давлатчилиги ва сиёсати тараққиётига катта таъсир кўрсатган.
Халқ ўз тарихини асосан ўз давлатини қуришдан бошлаб яратишга киришади. Маълумки, туркий тилли халқ ўз тарихида кўплаб буюк ва шавкатли салтанат қурган халқдир. Олис ўтмишимизга назар ташлаб, унинг бутун борлиғини жамлаб баҳолар эканмиз халқимизнинг воқеаларга бой кўп минг йиллик тарихи давомида кўп синовларни бошидан кечирганлиги, маданият, илм-фан, ўз давлатчилиги ютуқларидан баҳра олганлигига амн бўламиз. Шу билан бирга, тарихнинг ўйини ҳам, омонсиз жангу жадаллар ҳам, табиий офатлар ва очлик ҳам халқимизнинг инсонийлик табиатига доғ тушира олмаганлигини теран англаймиз.
Мустақиллик туфайли миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик, Ватан учун ифтихор, ғурурланиш ва шу сингари бошқа туйғулар яна бир бор чўққига кўтарилди, халқимизнинг мустақил фикрлаши, маънавий дунёси, ижтимоий-сиёсий фаоллиги ўсиб борди, бу эса янгидан-янги ютуқлар гаровига, куч-қудрат манбаига айланди, интеллектуал салоҳиятни юксалтирди. Шунингдек, ўтмишдаги буюк зотларимиз, Ватанни босқинчилардан ҳимоя қилган, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур васиятлари ва ўгитларини ҳамда қолдирган улкан маънавий меросидан ўрнак ва ибрат олишга ҳамда тарихимизни ҳаққоний ўрганишга, унга муносиб баҳо беришга имкон яратилди.
Бу имконият туфайли мамлакатимизда буюк зотларнинг таваллуд тўйлари ҳар йили кенг нишонланиб келинмоқда. Дарҳақиқат, буюк зотларни чуқур англаш, ўрганиш асносида миллий қадриятларимизни, қадимий анъаналаримизни, жаҳон цивилизацияси тарихида ўчмас из қолдирган аждодларимизни янги шароитда янгидан яна бир бор кашф этамиз, қайтадан дунёга танитиш имкониятига эга бўламиз ҳамда вояга етаётган келажагимиз бўлган ёшларга ибрат ва намуна сифатида кўрсатамиз, буюк зотга муносиб бўлишга астойдил ундаймиз.
Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғ.Осмонимиз мусаффолиги, эл юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлиги йўлида фашизмга қарши мардларча курашиб, Ватанига, халқига, Ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб мардлик намуналарини кўрсатган Ватан фидойилари хотирасини ёд этиб, эзгу ишларни давом эттириш халқимизга хос фазилатдир. Мард ва жасур ота-боболаримиз дунёдаги эзгу ниятли халқлар қаторида бу мудҳиш урушда чинакам қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар. Уларнинг сўнмас жасорати мана, 75 йилдирки, биз учун мардлик мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг
75 йиллигини муносиб нишонлаш, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронтида иштирок этган мўътабар фахрийларимизга юксак эътибор
ва ғамхўрлик кўрсатиш, ёш авлод онгида энг катта, бебаҳо бойлик–тинчликни асраб-авайлаш ҳиссини қарор топтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш ҳамда барча фахрийларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғ Осмонимиз мусаффолиги, эл юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлиги йўлида фашизмга қарши мардларча курашиб, Ватанига, халқига, Ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб мардлик намуналарини кўрсатган Ватан фидойилари хотирасини ёд этиб, эзгу ишларни давом эттириш халқимизга хос фазилатдир.
Мард ва жасур ота-боболаримиз дунёдаги эзгу ниятли халқлар қаторида бу мудҳиш урушда чинакам қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар. Уларнинг сўнмас жасорати мана, 75 йилдирки, биз учун мардлик мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг
75 йиллигини муносиб нишонлаш, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронтида иштирок этган мўътабар фахрийларимизга юксак эътибор
ва ғамхўрлик кўрсатиш, ёш авлод онгида энг катта, бебаҳо бойлик –тинчликни асраб-авайлаш ҳиссини қарор топтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш ҳамда барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш зарурлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида” ги қарорида таъкидланиб, “Ватандошларимизнинг уруш йилларида жанг майдонларида кўрсатган жасорати, фронт ортидаги фидокорона меҳнати, мамлакатимиз ёшлари учун мардлик, матонат ва олижаноблик ҳамда Ватанга муҳаббат фазилатларининг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади”, деди. Зеро, фашизм устидан эришилган улуғ Ғалаба, энг аввало, она- Ватан муҳофазасига бардош бера оладиган муқаддас ва енгилмас кучнинг тантанаси бўлиб, у осонлик билан қўлга киритилган эмас. У миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг ёстиғини қуритди. Бугун ёшларга ўтган урушнинг сабоқларидан хулоса чиқариб, унинг бутун азобу-уқубатлари, даҳшату машаққатлари ҳақида гапириб бериш керак. Токи, улар тинчлик нақадар бебаҳо неъмат эканлигини, эл-юрт тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлиги йўлида куйиб, ёниб яшаш кераклигини, мардлик намуналарини кўрсатган Ватан фидойилари хотирасини ёд этиб, эзгу ишларни давом эттириш муқаддас бурч эканлигини яхшироқ ва теранроқ англаб етсинлар.
Буюк аждодларимизни теран англаш, чуқур ўрганиш асносида миллий қадриятларимизни, қадимий анъаналаримизни, жаҳон цивилизацияси тарихида ўчмас из қолдирган аждодларимизни янги шароитда янгидан яна бир бор кашф этамиз, қайтадан дунёга танитиш имкониятига эга бўламиз ҳамда келажаги порлоқ бўлган ёшларга ибрат ва намуна сифатида кўрсатамиз, буюк зотларга муносиб бўлишга астойдил ундаймиз. Асрлар оша, довонлар оша келаётган бу маънавий бойликнинг умри боқийдир. Бағрикенг халқимизнинг қадриятлари – тинчлик, маърифат, юксак аҳлоқ-одоб ифодачиси сифатида вақтлар ўтган сайин, замонлар кечган сайин юлдуздек ярқираб, чирой очаверади, келажаги буюк бўлган ёш авлодни маънавий-аҳлоқий тарбиялашда муҳим омил сифатида хизмат қилаверади. Бу ҳақиқатни чуқур англаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: “...ҳар бир суверен давлат ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эгадир. Бу тарих, бу маданиятнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси эса, ҳақли равишда шу мамлакат халқи ҳисобланади. Ўзбек халқининг неча минг йиллик тарихида қандай мураккаб даврлар, оғир синовлар бўлганини барчамиз яхши биламиз. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва биз эришган оламшумул ютуқлар мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчилик, тўсиқ ва синовларни ўз кучи ва иродаси билан енгиб ўтишга қодир”7.Зеро, аждодларимизнинг бебаҳо тарихий мероси – абадиятга дахлдор маънавий хазина эканлигини чуқур англанса, тарихий хотирамиз қанчалик бой, мазмунли бўлса, халқ шунчалик уюшган, ҳамжиҳатликда юрт тараққиёти йўлида беқиёс ўрни ва улуғвор ишларни бажаришга қодир бўлади. Шу боис, таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари тўғрисидаги фикрлари “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг мазмун-моҳиятини талабаларга етказишда муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish