Ўзбекистонда меҳнат фаолиятининг сифати ва миқдорини баҳолашда “самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари” (kpi) асосида баҳолаш тизимининг ўрни ва ахамияти



Download 37,36 Kb.
bet2/3
Sana20.06.2022
Hajmi37,36 Kb.
#685684
1   2   3
Bog'liq
“САМАРАДОРЛИКНИНГ МУҲИМ КЎРСАТКИЧЛАРИ” (KPI)

Стратегик: Ушбу катта тасвирли асосий ишлаш ко'рсаткичлари ташкилот мақсадларини назорат қилади. Раҳбарлар одатда ташкилотнинг исталган вақтда қандай ишлашини билиш учун бир ёки иккита стратегик KPIга мурожаат қилишади. Масалан, инвестицияларнинг даромадлилиги, даромад ва бозор улуши.
Операцион: Ушбу KPI одатда қисқароқ вақт оралиг'ида ишлашни о'лчайди ва ташкилий жараёнлар ва самарадорликка қаратилган. Ба'зи мисоллар минтақа бо'йича сотиш, о'ртача ойлик транспорт харажатлари ва ҳар бир сотиб олиш нархини (CПА) о'з ичига олади.
Функтсионал бирлик: Ко'пгина асосий ишлаш ко'рсаткичлари молия ёки ИТ каби муайян функтсияларга бог'ланган. АТ ҳал қилиш учун вақт ёки о'ртача иш вақтини кузатиши мумкин бо'лса-да, молиявий KPI ялпи фойда маржаси ёки активларнинг даромадлилигини кузатиб боради. Ушбу функтсионал KPIларни стратегик ёки операцион деб ҳам таснифлаш мумкин.
Этакчи ва орқада қолиш: Сиз белгилаган асосий ишлаш ко'рсаткичи туридан қат'и назар, сиз этакчи ко'рсаткичлар ва орқада қолган ко'рсаткичлар о'ртасидаги фарқни билишингиз керак. Этакчи KPI натижаларни башорат қилишда ёрдам бериши мумкин бо'лса-да, орқада қолган KPI аллақачон содир бо'лган нарсаларни кузатиб боради. Ташкилотлар энг муҳим нарсани кузатиб боришларини та'минлаш учун иккаласининг аралашмасидан фойдаланадилар.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) нима?


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда - СМК) – устав жамғармасида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва давлат корхоналарининг ижро этувчи органи аъзолари (раҳбар, раҳбар ўринбосарлари, бош ҳисобчи ва бошқалар) фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун фойдаланиладиган баҳолаш мезонларининг миқдорий ўлчовидир.
Хорижий тажрибада KPI - инглизча Кей Перформанcе Индиcаторс – (ключевой индикатор выполнения) – бажариладиган муҳим кўрсаткичлар.
СМК кузатув кенгаши, у мавжуд бўлмаганда эса - юқори бошқарув органи ёки муассис (давлат корхоналари учун) қарори билан тасдиқланади ва унда
соф тушум, соф фойда, таннархни камайтириш, молиявий барқарорлик, тўлов қобилияти, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, экспорт-импорт, маҳаллийлаштириш ва инвестиция дастурлари бажарилиши, энергосамарадорлик ва самарадорликнинг бошқа кўрсаткичлари белгиланади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича ҳисобланади.
СМК ишлаб чиқилишида ҳар бир кўрсаткич учун салмоқ ўлчови (уделный вес) ҳамда прогноз (мақсадли) кўрсаткичларни белгилаш муҳим ҳисобланади, чунки ҳар бир кўрсаткичнинг чорак якуни бўйича бажарилиш миқдорини салмоқ ўлчовига кўпайтириш ва 100 га булиш орқали СМК (KPI) аниқланади.
Бунда, салмоқ ўлчови тегишли ҳисоб-китобларсиз, яъни корхона учун аҳамиятлилик даражаси ҳисобга олинмасдан белгиланган бўлса, СМК (KPI) нинг якуний натижаси аниқ бўлмаслик эҳтимолини вужудга келтириши мумкин.
Корхонага нисбатан татбиқ этиладиган асосий ва қўшимча СМКнинг салмоқ ўлчовларининг ҳар бири 100 фоизни ташкил қилиши лозим ва фақат асосий кўрсаткичларнинг ҳар бири бўйича белгилаб қуйилган салмоқ ўлчовлари корхонани ваколатли бошқарув органи розилиги асосида ўзгартирилиши мумкин.
СМК рўйхати, салмоқ ўлчовлари ва прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари Бизнес-режада алоҳида илова сифатида акс эттирилади ва кузатув кенгаши, у мавжуд бўлмаганда эса - юқори бошқарув органи ёки муассис томонидан корхонанинг Бизнес-режаси билан биргаликда тасдиқланади (маъқулланади).
Кузатув кенгаши (юқори бошқарув органи ёки муассис) томонидан ҳар чорак якуни бўйича СМКнинг бажарилиш ҳолати юзасидан ижро этувчи органнинг ҳисоботи эшитилади ва унинг фаолияти баҳоланади.
Асосий СМК бўйича ҳисобланган миқдор ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи (кейинги ўринларда - СЙК) сифатида ифодаланади. Агар, қўшимча СМК қўлланилса, СЙК асосий СМК билан қўшимча СМК нинг ўртача арифметик миқдорида аниқланади.
СМК тўғри ҳисобланиши ва ишончлилиги учун корхона раҳбари масъул ҳисобланади.
Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларнинг масъулиятини ошириш ва мониторинг тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 9 декабрда “Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 775-сон қарор қабул қилинди.
Мазкур қарор билан давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилди. Жумладан:
корхона самарадорлигини баҳоловчи асосий кўрсаткичларга қўшимча тарзда соф тушум ва соф фойда режаси, таннархни камайтириш, чет эл валютасига бўлган мустақиллик, маҳаллийлаштириш ва инвестиция дастурлари, экспорт ҳажмининг бажарилиши ва энергия самарадорлиги каби кўрсаткичлар жорий этилиши;
СМКнинг салмоқ ўлчовлари қатъий белгиланиши;
СМК натижалари Агентлик веб-сайтида жойлаштирилмаган ёки "қониқарсиз" ёхуд "паст" бўлганда ижро органи рағбатлантирилмаслиги;
молиявий ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш муддатидан қатъий назар, корхоналар ҳар чоракда СМКни ҳисоблаши ва эълон қилиши белгиланди.
Корхонанинг бухгалтерия ҳисоботлари, давлат органларига топшириладиган молиявий, статистик, солиқ ва бошқа ҳисоботлари ҳамда бизнес-режадаги ва бошқа маълумотлар СМКни ҳисоблашнинг ахборот манбаи ҳисобланади.
Бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва топшириш муддатидан қатъий назар, корхоналар ҳар чоракда СМК бажарилишини ҳисоблаши ва унинг натижаларини ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 30-санасигача Агентликнинг KPI.давактив.уз расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали эълон қилиши шарт.
Ушбу талаб бир йилда бир марта ҳисобот топширадиган корхоналарга ҳам, ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларга ҳам тааллуқлидир.
Корхонада ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёхуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда, ижро этувчи орган аъзоларига устамалар (надбавка) белгилаш, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлаш мумкин эмас.
Ижро этувчи орган фаолиятининг самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида қониқарсиз ёки паст даражада (ҳар қандай уйғунликда) ва/ёки умуман баҳоланмаган бўлса, ёхуд унинг натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, бу корхонанинг ижро этувчи органи раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга олиб келади.
Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органининг йил якунлари бўйича фаолияти самарадорлиги юқори баҳоланганда, уларга корхона бошқарув органининг қарорига асосан соф фойданинг 5 фоизигача бўлган миқдорда, бир йўла тўланадиган бонус берилиши мумкинлиги белгиланди. Бунда, тўланган бонус миқдори тўғрисидаги ахборот икки кун муддатда корхонанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.

СМК (KPI) нинг яратилиш тарихи


АҚШнинг Гарвард бизнес мактаби профессорлари томонидан ХХ асрнинг
80-90-йилларида яратилган Манагемент бй Обжеcтивес – мақсадни бошқариш, яъни “ўз иш фаолиятининг натижаларини олдиндан кўра билиш имкониятини ва уларга эришиш йўлларини белгилаб олиш методикаси” асосида ўз миссияси ва стратегик вазифаларини бажариш учун мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ҳамда уларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни манфаатдор шахсларга ошкор қилиш бўйича “Мувозанатлашган кўрсаткичлар тизими” ишлаб чиқилган.
KPI тизими – ушбу тизимнинг замонавий кўриниши бўлиб, ривожланган давлатларда деярли 40 йилдан бўён ҳамда Россия ва МДҲ давлатларида 15 йилдан бўён самарали фойдаланилиб келинмоқда.3
KPI тизими - Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (Кей Перформанcе Индиcаторс, KPI) — мақсадларга эришишга ёрдам берувчи кўрсаткичларни шакллантиришга қаратилган ташкилотларнинг баҳолаш методикаси. KPI дан фойдаланиш ташкилотга нафақат бозордаги ўрнини баҳолаш, балки фаолиятининг ички механизмларини ҳам кўриб чиқиш имконини беради.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) тизимида корхона менежменти ва ходимлари фаолияти сонлар орқали ўлчанади. Индикаторлар бўйича ҳисобот тайёрлангач, режалаштирилган мақсадга қанчалик даражада эришилгани, режалар қай даражада аниқ ва тўғри қўйилганини баҳолаш мумкин. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари натижаси стратегик ва тактик мақсадларга тузатишлар киритишга кўмак беради.


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) дан фойдаланиш корхона ёки жамиятларга ҳам ва бундан алоҳида бўлимлар ва ходимларга нисбатан ҳам қўлланилади. Тизим корхонада меҳнатга ҳақ тўлашнинг мотивацион ва самарали тизимини кўрсаткичлар орқали кўриш имконини беради.


Бироқ, кўрсаткичларни ҳисоблаш мумкин бўлиши зарур. Кўрсаткичларнинг икки асосий категорияси мавжуд – сифат ва миқдорий. Миқдорий кўрсаткичлар - бу ишлашни тавсифловчи молиявий кўрсаткичлар, шу жумладан даромад, фойда ва дебиторлик қарзлари. Сифат кўрсаткичлари, ўз навбатида, нотижорат кўрсаткичлар - мижозлар ташрифи режасини амалга ошириш, ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш, ходимлар айланмаси ва бошқалар.


Бу жараённи бошқа тизимлардан афзаллиги шундаки, ташкилот раҳбарлари, акциядорлик жамиятлари ижро органларининг, аввало директорлар корпусининг акциядорлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини кўтариш мақсадида ўрнатилган тартибга кўра, ижрочи директорлар ва кузатувчи кенгаш раисларини моддий рағбатлантириш ташкилот раҳбарлари, акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиши белгиланган.


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) ходимлар, бўлимлар ва бутун корхонадаги ишчанлик фаоллигини назорат қилиш шароитини яратади. Бошқача айтганда, бу тизим ютуқлар даражаси ва унга эришиш учун қилинган харажатлар даражасини ўзида акс эттирувчи фаолият натижадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 28 июлда “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сонли қарори билан қабул қилинган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI)ни иқтисодиётимизга жорий қилинишида биринчи бўлиб, корхоналарнинг зарар билан ишлаш фаолиятини, корхоналарда иш самрадаорлигини ёмонлашишини, ортиқча харажатларга, асоссиз рағбатлантиришларга, ресурслардан мақсадсиз фойдаланишга, ташкилотлар фаолиятидаги ношаффофликка, молиявий манбалардан мақсадсиз фойдаланишга чеклов қўяди.


Қўшимча қилиб айтганда, Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизими (KPI) вазифаси яъни, Компания фаолияти натижаларини баҳолаш. Стратегик вазифаларнинг аниқлигини таъминлаш, асосий эътиборни муҳим жараёнлар ва жиддий кўрсаткичларга қаратиш, фаолиятдаги кўрсаткичларнинг яхшиланаётгани ёки ёмонлашаётгани ҳақида хабардор қилиш, диққат-эътиборни талаб қилувчи жиддий омилларни бирхиллаштириш (идентификация қилиш)дан иборат.


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Республиканинг барча ҳудудларида устав капиталида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳамда давлат корхоналари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш, ҳисобини юритиш жорий қилинди, ҳозирги кунда, Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) мониторинг қилиш Агентлик томонидан олиб борилмоқда.


Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёҳуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда, устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди. Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг тизимли мониторингини ташкил этиш мақсадида, корхоналар Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтидаги тегишли шаклни тўлдириш йўли билан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини электрон кўринишда марказга И чорак, ярим йиллик ва тўққиз ой якуни бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30 - санасигача, йил якуни бўйича — ҳисобот давридан кейин 1 мартдан кечиктирмай тақдим этади.


Агентлик томонидан мазкур корхоналар ижро органини KPI тизими таҳлили натижасига кўра, 2019 йил якунлари бўйича 1607 та (2018 йилга нисбатан 4 баробар кўп) давлат иштирокидаги корхоналарнинг 730 таси юқори, 154 таси етарли, 270 таси етарли эмас, 191 таси ўрта, 89 таси паст ва 173 таси қониқарсиз даражада эканлиги аниқланди (KPI натижаларини сайтга тўлдириш кўрсаткичи 2018 йилга нисбатан 4 баробарга ошди).


Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органнинг самарадорлиги икки чорак мобайнида кетма-кет “паст” ёки “қониқарсиз” даражада бўлган 155 та корхонанинг кузатув кенгаши ва муассисига нисбатан қонунчилик талабларига асосан корхоналарнинг ижро орган раҳбарига нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқилди.


Корхонанинг самарадорлик даражасини ошириш учун фақатгина ижроия органининг KPI тизимини белгилаш эмас, балки корхонада меҳнат қилаётган барча ходимлар учун буни қўллаш мақсадида республикамизда самарали фаолият юритиб келаётган корхоналар амалиётини ўрганишни даврнинг ўзи тақоза этмоқда.4


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи нима?

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (Кей Перформанcе Индиcаторс, KPI) бу стратегик ва тактик мақсадларга эришишда ёрдам берувчи корхона фаолиятига тааллуқли кўрсаткичлар ҳисобланади. Бундай кўрсаткичлардан фойдаланиш корхона ёки компания учун ўз ҳолатини таҳлил қилиш имкониятини тақдим этди ва стратегик вазифаларни амалга оширишни баҳолашда ёрдам беради.


Самарадорликни баҳолаш кўрсаткичи ходимлар, бўлимлар ва бутун корхонадаги ишчанлик фаоллигини назорат қилиш шароитини яратади. Бошқача айтганда, бу кўрсаткич ютуқлар даражаси ва унга эришиш учун қилинган харажатлар даражасини ўзида акс эттирувчи фаолият натижадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.


Самарадорликни баҳолаш кўрсаткичи тизимида корхона менежменти ва ходимлари фаолияти сонлар орқали ўлчанади. Индикаторлар бўйича ҳисобот тайёрлангач, режалаштирилган мақсадга қанчалик даражада эришилгани, режалар қай даражада аниқ ва тўғри қўйилганини баҳолаш мумкин. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари натижаси стратегик ва тактик мақсадларга тузатишлар киритишга кўмак беради.


Тарихга назар


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи тарихи ХХ асрнинг 60-70 йилларида Питер Друкер томонидан ишлаб чиқилган ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи орқали ютуқларни баҳолаш тизимига асос солган Мақсад сари бошқарув услуби пайдо бўлиши билан боғлиқ. Мақсад сари бошқарув услуби корхона раҳбарига бутун диққат-эътиборини энг яхши натижага эришишга қаратиш имконини берувчи изчил ва тартибли ёндашувдир. Самарадорлик муҳим кўрсаткичининг ривожланиш босқичи унинг 1990 йиллар бошида Роберт Каплан ва Давид Нортон томонидан ўйлаб топилган Баланслашган кўрсаткичлар тизимига киритилганидан кейин бошланган.


Ўзбекистондаги татбиқ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида акциядорлик жамиятлари ижро органларининг, аввало директорлар корпусининг акциядорлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини кўтариш мақсадида ўрнатилган тартибга кўра, ижрочи директорларни ва кузатувчи кенгаш раисларини моддий рағбатлантириш акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиши белгиланган.


Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори эса бу борада янги қадам бўлди. Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб устав фондида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилмоқда.


Баҳолаш мезонларини қўллаш механизми


Бу жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчисида, мезонлар ишлаб чиқилади, бунда ижро органи томонидан ишчи гуруҳи тузилади, самарадорликни баҳолаш мезонлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва бошқарувнинг ваколатли органига тақдим этади, ваколатли орган эса ушбу таклифларни корхона бизнес-режасига қўшиш қарорини маъқуллайди. Иккинчиси, кўрсаткичлар мониторинги босқичида ваколатли орган ижро органининг самарадорликни баҳолаш кўрсаткичлари ҳам қўшилган ҳисоботини эшитади. Унинг якунида ижро органи фаолиятига баҳони ҳамда унга бериладиган мукофот миқдорини аниқлайди. Шундан сўнг, ижро органи Давлат активларини бошқариш маркази веб-сайтидаги самарадорликнинг муҳим кўрсаткич ва ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи бўйича шаклни тўлдиради. Учинчи босқичда ваколатли орган томонидан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичидан фойдаланилади, яъни ижро органи фаолияти натижасига қараб мукофот ҳажмини белгилайди. Кетма-кет икки чорак давомида ижро органи фаолияти паст ёки қониқарсиз деб топилган ҳолатда ижро органи раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқилади.


Самарадорликнинг асосий муҳим кўрсаткичлари


Корхонанинг фоизлар, солиқлар ва амортизацияси чегирилмаган ҳолатдаги фойдаси.


Харажат ва даромаднинг ўзаро нисбати.


Жалб қилинган капитал фойдалилик даражаси.


Акциядорлик жамияти капитали фойдалилик даражаси.


Акциядорлар инвестициясининг фойдалилик даражаси.


Активларнинг фойдалилик даражаси.


Тўлиқ ликвидлилик коэффициенти.


Молиявий мустақиллик коэффициенти.


Кредитор қарзларнинг кунлик айланмаси.


Дебитор қарзларнинг кунлик айланмаси.


Қоплаш коэффициенти (тўловга қобилиятлилиги).


Дивиденддан чиқиш.


Дебиторлик қарздорликнинг пасайиш кўрсаткичи.


Самарадорликнинг қўшимча муҳим кўрсаткичлари


Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти.


Асосий воситаларни янгилаш коэффициенти.


Меҳнат унумдорлиги.


Фойдали иш коэффициенти.


Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти.


Энергиясамарадорлик (маҳсулот қиймати таркибида энергия харажати улуши).


Жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмида инновацион маҳсулотнинг улуши.


Ҳар бир ишчи ҳисобга олинган ҳолда ходимларни ўқитиш харажати.


Кадрлар қўнимсизлиги коэффициенти.


Инвестиция дастурининг пул кўринишидаги ижроси индикатори.


Қувватларни ишга тушириш параметрларини бажариш индикатори.


Экспорт параметрларини бажариш кўрсаткичи.


Самарадорлик муҳим кўрсаткичлари тизимининг вазифаси


Компания фаолияти натижаларини баҳолаш.


Стратегик вазифаларнинг аниқлигини таъминлаш.


Асосий эътиборни муҳим жараёнларга ва жиддий кўрсаткичларга қаратиш.


Фаолиятдаги кўрсаткичларнинг яхшиланаётгани ёки ёмонлашаётгани ҳақида хабардор қилиш.


Диққат-эътиборни талаб қилувчи жиддий омилларни бирхиллаштириш. (идентификация қилиш).


Тизимни жорий этиш учун талаблар


Корхонанинг узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи рўйхати ва унинг ҳар бир давр учун аҳамиятга эга бўлган мақсади ҳам акс эттирилган йиллик бизнес-режасини қабул қилиш.


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи бўйича ҳар бир кўрсаткични ҳисоблаш тартиби кўрсатилган корхона фаолиятини баҳолаш услуби ҳақидаги қоидаларни ишлаб чиқиш.


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи бўйича баҳолаш натижалари ҳисобга олинган ҳолда мукофотлаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қоидалар ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш.


Муваффақиятга эришиш қоидалари


Одатда корхона томонидан умумий мақсад сифатида фойдани ошириш, харажатларни қисқартириш, бозордаги улушни кўпайтириш, мижозларга хизмат сифатини кўтариш каби бир қатор кўрсаткичлар белгиланади, аммо улар миқдорий жиҳатдан (сонларда) акс эттирилмайди. Аслида эса мақсадларни фоизлар ва саноқлар орқали, уларнинг динамикаси кўрсатилган ҳолда ифодалаш зарур.


Баъзида қийин ўлчанадиган ёки ўлчаб бўлмайдиган мезонлар, ижрода қўллаш мураккаб бўлган формулаларни ишлатиш ҳам хатоликларни келтириб чиқаради. Шу сабаб мезонлар жуда тушунарли бўлиши, ҳар бир кўрсаткич заминида нима ётиши аниқ амалиёт ва натижалар билан изоҳланиши лозим.


Тизимни муваффақиятли татбиқ этиш учун корхона камида икки йиллик мақсадни олдиндан аниқлаши, ҳар бир жараён ва лойиҳа ушбу мақсадга боғланган бўлиши даркор.


Баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланиш ва унинг мониторинги


Ҳисоблаш йўли билан олинган самарадорликнинг муҳим кўрсаткич миқдорлари уларнинг бизнес-режада белгиланган прогноз (мақсадли) миқдорлари билан ҳисобланган ва мақсадли миқдорнинг фоизли нисбати тарзида таққосланади.


Барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи бўйича ўртача ҳисобланган миқдор корхонанинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи сифатида ифодаланади.


Ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларини мукофотлаш миқдори бизнес-режада назарда тутилган ижро этувчи органни моддий рағбатлантириш пули миқдорини самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичига кўпайтириш йўли билан аниқланади.


Корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги қуйидагича эътироф этилади:


Самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи миқдори 40 фоиздан кам бўлса — қониқарсиз.


40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — паст даражада.


60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада эмас.


80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — ўртача даражада.


90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада.


100 фоиздан ошса — юқори даражада.


Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёхуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда, устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди. Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг тизимли мониторингини ташкил этиш мақсадида, корхоналар Давлат активларини бошқариш марказининг расмий веб-сайтидаги тегишли шаклни тўлдириш йўли билан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини электрон кўринишда марказга И чорак, ярим йиллик ва тўққиз ой якуни бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасигача, йил якуни бўйича — ҳисобот давридан кейин 1 мартдан кечиктирмай тақдим этади.5




Download 37,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish