Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ


Хотин-қизларнинг қонун чиқарувчи ҳокимият



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
gender inside uzb

1.3. Хотин-қизларнинг қонун чиқарувчи ҳокимият 
органлари фаолиятидаги иштироки
Давлат ҳокимияти уч бўғинга эга — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти. 
Уларнинг ҳар бири аҳамиятлидир, чунки улар томонидан қабул қилинадиган қарорлар 
жамият учун жуда муҳим.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ўтган 55 йил давомида парламенти бўлган суверен дав­
латлар сони етти баравар кўпайди. Хотин­қиз парламентарийлар сони эса бу даврда бор­
йўғи тўрт баравар ошди. 1945 йили 26 та парламент бўлиб, ундаги хотин­қизлар сони 3 
фоизни ташкил қилган. 1995 йилга келиб 176 парламент ташкил этилиб, уларда аёллар 
11,6 фоизга, сенаторлар орасида эса 9,4 фоизга етди. Шуни таъкидлаш керакки, хотин­
қиз­парламентарийларнинг энг кўп сони 1988 йилда кузатилди, бунда уларнинг сони 
14,8 фоизни ташкил этган.
Бу даврга келиб, дунёда парламентидаги хотин­қизлар сони 15 фоиздан ортиқни ташкил 
қиладиган ўнлаб давлатлар пайдо бўлди. Маълумки, Шимолий Европа давлатлари парла­
ментида хотин­қизлар ўрта ҳисобда 40 фоизни ташкил қилади. Шунингдек, дунёда хотин­
қизларнинг парламентидаги иштироки кўрсаткичи 20 фоиздан ошган 20 давлат мавжуд.
Хотин­қиз­депутатларнинг парламентда ва давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик ор­
ганларида иштирок этиши нафақат аёллар учун, балки жамият учун ҳам муҳимдир. Бу 
фикрнинг исботига ижтимоий, жумладан сиёсий­ҳуқуқий адабиётда ҳам алоҳида эъти­
бор қаратилган. Бунда гап, биринчи навбатда, хотин­қизлар ва эркаклар учун устувор 
аҳамиятга эга бўлган манфаатлардаги фарқлар тўғрисида боради. Чунончи, экология, 
болалар ҳимояси, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва бошқа масалалар хотин­қизлар 
учун биринчи даражали бўлиб, эркакларнинг доим ҳам эътиборида бўлавермайди. Бу 
инсон заҳираларидан самарали фойдаланиш йўлларини топиш билан ҳам боғлиқ. Чунки 
иккала жинс вакиллари турли тажриба, билим ва ҳис­туйғуларга эга бўлиб, уларнинг 
турли қарашларини инобатга олиш давлатнинг мувофиқлаштирилган сиёсатини шакл­
лантириш ва олиб боришда муҳим омил бўлиши мумкин.
Сиёсий қарорлар қабул қиладиган органларда, аввало, парламентда хотин­қизлар сони­
нинг ортиши бевосита шу давлат сайлов тизимининг шаклига боғлиқ. Кўпчилик ривож­
ланган демократик давлатлар тажрибаси шундан далолат берадики, хотин­қизларнинг 
эркаклар билан тенг асосларда сиёсий қарорларни қабул қилишда иштирок этиш им­
кониятларини амалга оширишнинг энг қулай усулларидан бири пропорционал сайлов 
тизимини жорий этишдир. Бунда вакиллик органидаги жойлар турли партиялардан 
йиғилган овозлар рўйхатига мос равишда тақсимланади. Хотин­қизлар учун ҳар бир 
ҳудуддан битта депутат сайланадиган мажоритар сайлов тизими нисбатан самарасиз 
ҳисобланади.


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 15
Бундай ҳолатнинг сабаби оддий. У жамият ва ҳуқуқий давлат тузилишининг демокра­
тик асосларини яратишда кўппартиявийликка асосланишига бориб тақалади. Бунда ген­
дер тенглигини таъминлашда анъанавий ролни сўл партиялар ўйнайди. Улар кўпчилик 
ҳолларда, биринчидан, иккала жинс вакилларининг амалдаги тенг ҳуқуқлилигига эри­
шиш тамойилларини ўз низомларида белгилайди, иккинчидан, хотин­қизлар партияга 
раҳбарлик қилиши, сайловларда ўз номзодларини кўрсатишида квоталар ажратади.
Ғарбий Германияда социал­демократик партия 1995 йилдаги сайловлардан кейин 
нафақат энг кўп сонли партия ( «яшиллардан» кейин), балки энг кўп хотин­қиз аъзоси 
(27%)бўлган партия бўлиб қолганининг боиси ҳам шунда.
Мутахассислар бундай шароитда Бундестаг сўл партиялари фракцияларида ва жойлар­
даги парламентларда хотин­қиз­депутатлар сонининг ортганлигини кузатганлар.
Жаҳон тарихида илк бор аёл киши демократия йўли билан давлат раҳбари этиб сайланган 
1954 йилдан (Вигдис Финнбогадоттир, Исландия президенти (1980–1996), жаҳонда кон­
ституцияга мувофиқ давлат раҳбари этиб сайланган биринчи аёл ҳисобланади) то 2008 
йилга қадар ушбу лавозимни атиги 27 нафар хотин­қиз эгаллади, 1960 йилдан (аёл киши 
бош вазир этиб сайланган) 2008 йилгача бош вазир лавозимига 42 нафар аёл тайинлан­
ди ёки сайланди. Боз устига, уларнинг ҳар бешинчиси ўзининг сиёсий мавқеида асосий 
шахс сифатида муайян эркак билан боғлиқ бўлган. 1990 йилда БМТга аъзо 159 давлатдан 
бор­йўғи 6 тасида бош вазир аёл киши бўлган, 2008 йилда 9 нафар аёл давлат раҳбари 
ҳисобланади (Аргентина, Бангладеш, Гвиана, Янги Зеландия, Ирландия, Финляндия, Лат­
вия, Ҳиндистон, Германия, Чили ва Шри­Ланка). 1990 йилда вазир лавозимининг атиги 3,5 
фоизини аёллар эгаллаган бўлса, 1994 йилда бу кўрсаткич 5,7 фоизга ошди. Швецияда эса 
1994 йилда ўтган сайловдан кейин вазир­аёллар сони 33 фоиздан 52 фоизга кўпайди.
Маҳаллий ҳокимиятлар халқаро ассоциацияси маълумотларига кўра, АҚШда мэрлар­
нинг 23, Европада 20 (Швецияда 40 фоиз, Грецияда 4 фоиз), Канадада 18, Африкада ка­
мида 5 ва Лотин Америкасида 4 фоизини хотин­қизлар ташкил этади.
БМТга аъзо 192 давлатдан 182 тасида парламент мавжуд.
Дунё парламентларининг 9 тасида хотин­қиз­депутатлар йўқ, 173 мамлакат парламенти­
да аёллар вакила қилиб кўрсатилган, шундан:
83 мамлакатда квоталардан фойдаланади,

яна 15 мамлакатда квоталардан аввал фойдаланилган ёки таклиф этилган.

Масулма Ол­Муборак, 57 ёшда. Қувайт тарихида ҳукумат аъзоси бўлган биринчи аёл — 
режалаштириш ва ривожланиш вазири.
АҚШда сайловда ўзаро келишган ҳолда иш юритувчи хотин­қизлар ташкилотлари муайян 
номзоднинг гендер масалаларига бўлган муносабатидан келиб чиқиб қўллаб­қувватлаш 
тактикасини (gender gap) қўллайдилар. Маълумки, Билл Клинтоннинг АҚШ Президенти 
этиб сайланишига хотин­қизлар бирдамлиги муҳим ўрин тутган. Сайловдан кейин у АҚШ 


16 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
тарихида биринчи марта чақалоқни ёки оиланинг касал аъзоларини парваришлаш бўйича 
12 ҳафталик таътил бериш тўғрисидаги қонуннинг Конгресс томонидан (Буш томонидан 
икки марта вето қўйилганидан кейин) қабул қилинишига эришди. Шунингдек, давлат­
нинг юқори лавозимларига хотин­қизлардан мисли кўрилмаган даражада кўп тайинлади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов 
тўғрисида»ги ва «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов 
тўғрисида»ги қонунларида иккала жинс учун ҳам тенг сайлов андозалари белгиланган, 
эркаклар ва хотин­қизлар сайлов жараёнида тенг ҳуқуқлидир.
Хотин­қизлар ва эркакларнинг амалдаги тенглиги сиёсий, ташкилий, моддий, ижтимоий­
аҳлоқий ва ҳуқуқий воситаларидан иборат кафолатлар тизими орқали таъминланади. Сиёсий 
кафолатлар — Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган демократик 
сайловларнинг асосий тамойил ва андозаларидир. Ташкилий кафолатлар — жинсидан қатъи 
назар барча депутатликка номзодлар учун сайловолди кампаниясини ўтказишда ҳамкорлик 
кўрсатишга доир қоидалардир. Ижтимоий­аҳлоқий кафолатлар — ҳуқуқ ва эркинликларни 
тўғри тушуниш ҳамда уларнинг хотин­қизлар ва эркаклар томонидан фойдаланилишидир.
Республика парламенти томонидан 2004 йилда «Ўзбекистон Республикаси Олий Маж­
лисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 22­моддасига сиёсий партиялар томонидан мам­
лакат парламенти депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг камида 30 фоизи хотин­
қизлардан иборат бўлиши ҳақидаги қоида киритилган. Ҳозирги кунда, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси аъзолари орасида хотин­қизлар Қонунчилик палатасида 
17,5, Сенатда 15 фоизни ташкил қилади. Вакиллик органларида эса хотин­қизлар барча 
депутатларнинг вилоятлар миқёсида 12,5 фоизини, туманларда 15 фоизини, шаҳарларда 
эса 18,1 фоизини ташкил қилади.
Бироқ, таъкидлаш жоизки, сайловларда хотин­қизлар учун махсус квотанинг жорий эти­
лиши Ўзбекистонда олий қонун чиқарувчи органлар ва маҳаллий вакиллик органларида 
хотин­қизларнинг вакилаликка оид масалаларини тўла еча олмайди.
Гап бундай вакиллик органларига сайланиш учун қанча хотин­қиз тайёрланганига бо­
риб тақалади. Амалиёт шундан далолат берадики, ҳатто олий маълумотли хотин­қизлар 
ҳам сайлов технологиялари, сиёсатшунослик, давлат ҳуқуқи ва бошқаруви, психология 
сингари қатор соҳаларда махсус тайёргарликка эга эмаслар.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, хотин­қизларнинг сайлов кампаниясидаги ахборот ва мо­
лия ресурслари сайловда иштирок этадиган эркакларникига нисбатан кам.
Афсуски, Ўзбекистонда сиёсий партиялар томонидан номзоди кўрсатилган хотин­
қизларни сиёсий партиялар, хотин­қизлар ННТлари ва хотин­қизлар электорати томо­
нидан қўллаб­қувватлаш механизми ҳали етарлича шаклланмаган. Сиёсий партияларда 
хотин­қиз етакчиларга нисбатан ҳурмат­эътибор кўрсатиш маданияти тўла қарор топ­
маган, сиёсий партиялар томонидан яратилган тизимлар доирасида раҳбар лавозимлар­
га тавсия этиш амалда кутилган даражада иш бермаётир.


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 17
Хотин­қизларнинг парламент сайловида фаол иштирок этишига монелик қиладиган 
сабаблардан яна бири, асрлар давомида шаклланган «хотин киши рўзғорига қарасин» 
қабилидаги ақидалар бўлиб, бундай қарашлар хотин­қизларнинг депутатликка номзод­
лар сафидан жой ололмаслигига аввал­бошдан сабаб бўлади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish