8 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Иштирокчи давлат, ўз ҳудудида Конвенциянинг бажарилиши юзасидан ўзининг даврий
миллий маърузаларини тақдим этиш билан БМТнинг тегишли органи томонидан сиё
сий баҳо ва тавсиялар олади.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришгандан сўнг ўтган 17 йил мобай
нида инсон ҳуқуқларига оид 69 халқароҳуқуқий актни (жумладан, БМТнинг олтита
асосий конвенциявий ҳужжатини) ратификация қилди. Уларнинг аксарияти хотин
қизларнинг ҳуқуқ ва асосий эркинликларини таъминлаш масалаларига дахлдордир.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Қўмитага Хотинқизлар ҳуқуқлари камситилиши
нинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг бажарилиши юзаси
дан уч марта миллий даврий маърузасини тақдим этди. Шундан сўнггиси 2008 йилнинг
август ойида топширилган.
Ўзбекистон Республикаси CEDAW Конвенциясини ратификация қилганидан сўнг ушбу
ҳужжатда ўз аксини топган ҳуқуқларни амалга оширишга қаратилган бир қатор мил
лий механизмларни ишлаб чиқди. Оналик ва болаликни ҳуқуқий, иқтисодий, ижти
моий ҳимоялаш, хотинқизларнинг моддий аҳволини тағин ҳам юксалтириш, жамият
ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ қилишда хотинқизлар иштирокини янада кенгай
тириш учун яратилган барча шароитни изчил такомиллаштириш Ўзбекистон Республи
каси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидандир.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари,
Президент фармонлари, қарорлари,
ҳукумат қарорлари, давлат дастурлари хотинқизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий
мавқеини янада яхшилашга қаратилгандир. Бугунги кунда Ўзбекистонда хотинқизларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг қонуний асослари яратилган ҳамда хотинқизлар
ҳуқуқлари ҳимоясининг институционал тизими шаклланганини қатъий ишонч билан айтиш
мумкин. БМТнинг Хотинқизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам
бериш тўғрисидаги конвенциясига биноан миллий қонунчиликни ислоҳ қилиш бўйича
берган тавсияларини амалга ошириш юзасидан республикада хотинқизларни бевосита
ва билвосита камситишларни бартараф этишга йўналтирилган зарур чоралар кўрилмоқда.
Мамлакатда қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти даражасида хотинқизларнинг мавқеини
янада мустаҳкамлашга доир миллий механизмлар изчил такомиллаштириб борилмоқда,
шунингдек, Хотинқизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш
тўғрисидаги конвенция қоидалари асосида давлатнинг аниқ мақсадга йўналтирилган сиёсати
ҳисоботи ва мониторинги миллий механизми ишлаб чиқилиб, фаол амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2006 йилда Ўзбекистон томонидан иккинчи ва учинчи қўшма маърузалар тақ
дим этилганидан сўнг Қўмита ҳукуматга ўзининг Якуний тавсияларини юборди. Унда
Қў мита томонидан қуйидаги масалаларга эътибор қаратилган:
1. Хотинқизларга нисбатан камситишларнинг олдини олиш бўйича қонунчилик
ислоҳотларида
ривожланишнинг пастлиги;
2. Судлар қарорларида Конвенция қоидалари ҳақида маълумотларнинг камлиги
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Конвенция қоидалари ва Қўмитанинг
умумий тавсияларини яхши
билмаслигидан далолат беради;
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 9
3. Хотинқизлар қўмитасининг тегишли даражасидаги мавқега эга эмаслиги (ҳукумат
тузилмаларига таъсири масалаларида) ва давлат мустақиллиги қўлга киритилгани
дан сўнг ўзбек хотинқизлари ҳолатига ижобий таъсир кўрсатаётган айрим нодавлат
ташкилотлари фаолиятининг тугатилиши;
4. Хотинқизлар ва эркакларнинг оила ва жамиятдаги роли ва мажбуриятларига нис
батан шаклланган патриархал муносабатларнинг ва нотўғри салбий фикрларнинг
(ақидаларнинг) сақланиб қолгани;
5. Оилаларда зўравонликнинг
мавжудлиги, хотинқизларни ҳимоя қиладиган аниқ
бир қонуннинг йўқлиги, зўравонлик содир этган айбдор шахсларнинг таъқиб этил
маслиги ва жазосиз қолиши;
6. Сиёсат ва давлат тизимида ҳамда барча соҳалардаги бошқарув лавозимларида хотин
қизларнинг нисбатан камлиги;
7. Хотинқизлар ва болалар савдоси ҳамда меҳнатидан фойдаланишга барҳам берил
маганлиги;
8. Одам савдосидан жабрланганлар ҳимоясининг
талаблар даражасида эмаслиги;
9. Меҳнат бозорида жинсий камситишга тўла барҳам берилмаганлиги ва оқибатда
хотинқизларнинг нисбатан камрок иш хаки олиши;
10. Вилоятларда яшовчи қишлоқ хотинқизларининг аҳволига
оид маълумотларнинг
етарли эмаслиги, ер эгалари бўлган мулкдор хотинқизларнинг камлиги;
11. Балоғотга етмаганлар ўртасида никоҳдан ўтганлар мавжудлиги.
Ушбу тавсияларни учта асосий гуруҳга ажратиш мумкин: хотинқизларнинг сиёсий ҳу
қуқ ларини, ижтимоийиқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек хотинқиз лар ни
оилада содир этиладиган зўравонликлардан ҳимоя қилиш. Сиёсийҳуқуқий вазият ай
нан мана шу мантиқ асосида таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар ва уни такомиллаш
тириш юзасидан тавсиялар берилмоғи керак.
Do'stlaringiz bilan baham: