Ўзбекистонда аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси янгича тизимда баҳоланади



Download 225,98 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi225,98 Kb.
#263805
Bog'liq
2 5368527082106129716


Ўзбекистонда аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси янгича тизимда баҳоланади
Ў збекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, уни оммавий ҳаракатга айлантириш, аҳолининг жисмоний қобилиятини аниқлаш ва рағбатлантириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 августдан бошлаб Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади ва қуйидагилар унинг асосий мақсади этиб белгиланди:


-- аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш ҳамда зарарли одатлар ва турли касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш;
-- ёшларда ирода, ўз кучи ва имкониятларига ишонч каби фазилатларни мустаҳкамлаш, уларда жасорат, ватанпарварлик ва садоқат хислатларини ривожлантириш, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган, жисмонан бақувват ва интеллектуал салоҳиятли ватан мудофаасига муносиб захира кадрларни тайёрлаш;
-- республика ҳудудида, шу жумладан олис ҳудудларда жойлашган қишлоқлар, овуллар, маҳаллаларда соғломлаштириш ишларини янада ривожлантириш;
-- аҳоли жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг халқаро стандартлари ва илғор хорижий тажрибасини татбиқ этиш.
Шунингдек, қарор билан қуйидагилар белгилаб қўйилди:
-- баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди;
-- спорт синовлари поғона ва мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, 15 турдаги, шу жумладан узоқ ва қисқа масофаларга югуриш ҳамда сузиш, турникда тортилиш, анжомларни улоқтириш ва бошқа машқлардан иборат бўлади;
-- спорт синовлари иштирокчиларига 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади ҳамда улар моддий ва бошқа совғалар билан рағбатлантирилади.
Самарқанд вилоятида 7 ёшдан -70 ёшгача бўлган ахоли сони 3077245 нафарни ташкил этади шундан 1539897 нафари Эркаклар 1537348 нафари аёллар хисобланади
мана шунча одамдан спорт нарматевлари олинади. Бу каби текширишлар ҳудудий саломатлик статистикасини аниқлаш билан бир қаторда ҳар бир шахс ўз соғлиғига эътиборли бўлиши, санитария ва гигиена қоидаларига риоя етишлари учун ҳам олиб борилади.
Хусусан бугунги кунда, айни коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлиги бўйича шифокорлар назорати кучайган. Бу бўйича ҳар бир маҳалла ва ҳар бир оилада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Download 225,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish