Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа



Download 299,46 Kb.
bet4/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси. Ўзбекистонда парламентаризм асосларининг шаклланиши ва ривожланиши
Парламентаризмнинг ривожланиши босқичма-босқичлилик тамойили асосида олиб борилди. Акс ҳолда ижтимоий-сиёсий беқарорлик ва ҳокимиятлар мувозанати йўқ пайтда эндигина фаолиятини бошлаётган ёш парламент демократик институт доирасидан чиқиб кетиб, сиёсий инқироз келтириб чиқарувчи воситага айланиши мумкин эди. Бундай шароитда қонунчилик иккинчи даражали вазифага айланади, у фақат сиёсий курашни давом эттириш ёхуд лоббилар фаолияти учунгина ишлатиладиган қўғирчоққа ўхшаб қолади. Бундай парламентдан элнинг, халқнинг кор-ҳолига ярайдиган, миллий манфаатларга жавоб берадиган, етти ўлчаб бир кесилган, чуқур ўйланган қонун ва қарорлар кутиш қийин бўлиб қолади. Шунга кўра, парламент ҳокимиятларни тақсимлаш тизимида тўлақонли иш юритиши учун шундай шароит яратиш зарур эдики, бир томондан, у ҳокимиятнинг барча тармоқларига маълум даражада таъсир ўтказсин, иккинчи томондан, давлат тизими ичида ҳам, давлат билан фуқаролик жамияти ўртасида ҳам, очиқ ва ҳар қандай қарама-қаршиликни енгиб ўта оладиган сиёсий маҳкамага айлансин. Энг муҳими - мамлакатга ишчан, қобилиятли, қонунчилик ва вакиллик вазифаларини тўлиқ адо эта оладиган, жамиятни ажратиб ташлайдиган эмас, балки бунёдкорлик йўлида одамларни, фуқароларни жипслаштира оладиган парламент керак эди. Зеро, мамлакат олдида улкан бир вазифа - янги демократик давлатчиликни яратишдекулкан вазифа турарди. Парламентдаги ўринлар учун партиялар кураш олиб борса, қандайдир тартиб кўзга ташланади. Борди-ю, ҳар бир депутат уни, овозини ким сотиб олишини кутаётган бўлса, бу ниҳоятда даҳшатли. Ана шундай парламентнинг қўлидан ҳар нарса келиши мумкин. Шунинг учун ҳам мен жамики ғоялар, ижтимоий қатлам ва манфаатлар мужассамланган парламент тарафдориман”[17]деб таъкидлаган эди мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов.
Ўзбек парламентаризми тарихига назар солсак, 1990-1994 йилларда мамлакатимиз парламенти Олий Кенгаш номи билан аталиб, 150 депутатдан иборат эди. 1995-2004 йилларда Олий Мажлис номи билан аталган 250 депутатдан иборат бир палатали парламент шакллантирилди. Бир мандатли ҳудудий сайлов округларидан сайланган депутатлар таркибида Халқдемократик партиясидан, “Адолат” социал-демократик партиясидан, “Ватан тараққиёти” партиясидан, “Миллий тикланиш” партиясидан депутатлар бор эди. Парламент фракциялари илк бор ташкил этилди. Бундан ташқари, депутатларнинг маълум бир қисми Қорақалпоғистон парламенти, вилоятлар ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан сайланди. Шунга кўра, фракциялар билан бир қаторда парламент фаолиятида ҳокимиятларнинг вакиллик органларидан келган 120 депутатлик блоки ҳам бор эди. Депутатларнинг ярмидан кўпи йилда 4 маротаба бўладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиялари вақтида қонунчиликни амалга ошириб, аввалги иш ўринларида ўз вазифаларини адо этардилар. Олий Мажлиснинг мунтазам ва самарали иш фаолиятини унинг Кенгаши (президиуми), қўмиталари, комиссиялари, шунингдек, доимий асосда ишлайдиган депутатлар таъминлаб турарди.
Бу даврда демократик парламентаризм маданиятини ривожлантириш учун шароит яратилди, профессионал депутатлар, парламентда хизмат қилувчи юксак малакали ходимлар тарбияланди, парламентнинг обрў-эътибори ошди, қонунчиликнинг илмий базаси ҳам ривожлана бошлади. Парламент механиз-мининг равнақи, бир қатор парламентлик вазифаларининг кучайтирилиши, парламентга қўшимча ваколатларнинг берилиши турли назариялардан келиб чиқиб эмас, балки тўпланган тажриба асосида амалга оширилди.
Парламент фаолиятини кучайтиришга, шу жумладан, қонунчилик жараёнини тўла профессионаллаштиришга, қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг сифатини янада оширишга бўлган эҳтиёж - икки палатали парламент тизимига ўтишни тақозо этарди. Бундан ташқари, тақсимланган вакилликларга ҳам эҳтиёж туғил­ди, яъни қуйи палата партиялар вакиллари билан шакллантирадиган, юқори палата жойлардаги ҳокимият органлари вакиллари (Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги депутатларнинг маҳаллий кенгашларидан 6 кишидан) ва мамлакат Президенти тайинлайдиган фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият ҳаётида катта амалий тажрибага эга бўлган алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролардан иборат 16 нафар депутат (жами 100 нафар сенатор) билан тўлдириладиган бўлди.[18]
Бу ўзбек парламентаризми тарихидаги муҳим давр эди, зеро айнан мана шу даврда қонунчилик ҳокимиятини амалга оширувчи олий давлат вакиллик органининг ишида бирмунча юксак профессионал даражани таъминлашга доир имкониятлар аниқлаб олинди. Бундан ташқари, бу давр мураккаб тузилмали парламентга, ҳокимиятнинг барча шоҳобчаларида барқарорлик ва иш меъёрларини сақлаган ҳолда қонунчилик, давлат бошқаруви ва ташқи сиёсат соҳасида кучли конституциявий ҳокимиятнинг парламенти даражасига босқичма-босқич ўтиш энг тўғри йўл эканлигини ҳам тасдиқлади.
Олий Мажлис 2001 йил 6 декабрда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига кўра, 2002 йил 27 январда референдум ўтказилди. Унинг якунлари асосида “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши қонун чиқарувчи ҳокимиятни тубдан ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.
2002 йил 12 декабрда Олий Мажлиснинг 10-сессияси “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунлар ҳамда уларни амалга ошириш тўғрисида қарорларқабул қилинди. 2003 йилнинг 24 апрелида эса “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида тўпланган парламентаризм тажрибаси, ўзбек халқининг қадриятлари ва менталитетини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган ушбу қонунлар икки палатали парламентимиз ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий шаклларини аниқ белгилаб берди.
Шундай қилиб, мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат тарзда иш бошлади.
Мамлакат парламентининг босиб ўтган йўлини тарихий нуқтаи назардан таҳлил этар эканмиз, уни учта асосий даврга бўлиш, мумкин. Биринчи давр – 1991-1994 йиллар, иккинчи давр – 1995-2004 йиллар учинчи давр – 2005йилдан ҳозирги пайтгача.

Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish