Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа


Иккинчи босқич (2001 ва ундан кейинги йиллар)



Download 299,46 Kb.
bet3/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Иккинчи босқич (2001 ва ундан кейинги йиллар). Демократик ҳуқуқий давлат қуриш бўйича муайян тажриба орттирилганидан сўнг, фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ўсгани сайин кучли президентлик ҳокимиятининг роли мувозанатлашиб, кўп масалалар парламент ва ҳукумат ваколатига ўтиши мазкур босқичнинг ўзига хос хусусиятига айланди.
Бу даврда миллий давлатчилигимиз ва биз учун янги бўлган эркин бозор иқтисодиёти шаклланаётган ва қарор топаётган дастлабки йилларда Президентга берилган ҳуқуқ ва ваколатларнинг бир қисмини ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тузилмаларига ўтказиш ишлари изчиллик билан олиб борилди. 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимининг тугатилиши ҳам либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қайд этганидек, “2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан мамлакат Президенти бир вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган норманинг чиқарилиши ушбу даврдаги муҳим сиёсий-ҳуқуқий воқеалардан бири бўлди. Бугунги кунда Конституциямизнинг 89-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди”,деган қоида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида”ги 2005 йил 4 февралдаги 2118-сон фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармойиш қабул қиладиган энг муҳим йўналиш ва масалаларнинг рўйхати, асосий қоидалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиладиган Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиб олишга тақдим этиладиган принципиал параметрлар, муҳим баланслар ва соҳалараро ҳисоб-китоблар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳам Президентнинг айрим ваколатлари босқичма-босқич ҳукуматга ўтаётганлиги, мамлакат ҳаётида ҳукуматнинг роли ва таъсирини кўтариш, ваколатларни аниқлаштириш, ҳукуматда ташаббускорлик ва масъулиятнинг янада ошишига хизмат қилди.
Икки палатали парламент шаклланиши билан Президент ваколатларининг катта қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ўтказилди.
Ўтган асрнинг 90-йилларида Президент кўп вазифаларни, масъулият ва жавобгарликни ўзига олишга мажбур эди.
Одамларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва савияси қанчалик юксалса, демок-ратия йўлида қанча кўп ижобий ўзгаришларга эришсак, давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида эркинлаштириш жараёнлари ҳам шунча тезлашади. Шу асосда Президент ваколатларини тегишли тузилмаларга бериши учун имкон туғилди.
2003 йил 25 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, самарали амалга ошириши учун зарур шароит яратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, конституциявий ваколат муддати тугаб ёки соғлиғи ҳолатига кўра истеъфога чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентига зарур шароитлар ва кафолатлар яратиб бериш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
2005 йилда мамлакатимизда икки палатали парламентнинг иш бошлаши, шунингдек, Президентнинг конституциявий вазифаларидан аввал Вазирлар Маҳкамасининг Раиси лавозими, кейинчалик эса ижро ҳокимиятининг раҳбари мақоми чиқарилганидан сўнг, Президентнинг ҳуқуқий ҳужжатларида ишлатиб келинган Фармон ва фармойиш сўзлари қаторига, Президент қарори амалиёти ҳам қўшилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, асосан, ижро ҳокимиятининг ташкилий тузилмасини, ҳукуматлараро халқаро шартномаларни, бир қатор кадрларни тасдиқлаш, давлат мукофотларини бериш, ҳарбий хизматга чақириш ваколатларини амалга ошириш учун қабул қилина бошлади.
2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонун-чилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И. Каримов “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепция-си”ни баён этиб, бу билан давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаш-тириш бўйича таклиф этилган ташаббуслари орқали президентлик институти-нинг ривожланишида муҳим босқич бошланишига замин яратди, сиёсий тизим-ни модернизация қилиш жараёнида мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократ-лаштиришнинг янги босқичини бошлаб берди. Концепцияда мамлакатимиз аҳолисининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши, юртимизда кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши давлат ҳокимиятининг учта субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни юзага келтираётганлиги таъкидланди[16].
Мазкур Концепция шу давргача амалга оширилган ислоҳотларни мантиқий давоми бўлиб, истиқболда ислоҳотларнинг янада изчил амалга оширилишига замин, шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур концепциядан келиб чиқиб, 2011 йил 19 апрелда матбуотда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддала-рига)”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Конституциямизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларига бағишланган 93-моддаси 8, 15-бандлари, 98-моддасига ўзгартиш ва қўшим-чалар киритилди, яъни “ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади” деган сўзлар чиқарилди, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ваколатига вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш учун Президентга тақдим этиш ҳуқуқи берилди, Президент ваколатларидан Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи чиқарилди, Конституциянинг 96-моддаси янги тaҳрирда ифодаланиб, унга кўра мaмлaкaтнинг aмaлдaги Прeзидeнти ўз вaзифaлaрини бaжaрa oлмaйдигaн ҳoлaтлaрдa унинг вaзифa вa вaкoлaтлaри вaқтинчa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Maжлиси Сeнaти Рaисининг зиммaсигa юклaтилиши белгиланди. Конституциянинг 98-моддасига киритилган қўшимчаларга биноан, Бош вазир номзодини таклиф этишни янада демократик конституциявий тартиби жорий этилди. Яъни, Ўзбекистон Респуб-ликаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 89-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таьминлайди”. Бундан келиб чиқадики, агар аввал Президент давлат ва ижро ҳокимиятининг бошлиғи вазифаларини қўшиб олиб борган бўлса, эндиликда у ҳокимият тармоқларининг ўз функциясини бажариши, ўзаро ҳамкорлик қилишини тўлақонли равишда назорат қилиш ваколатига эга бўлди. Бу эса Президентга давлат ҳокимиятининг барча тармоқларига нисбатан тегишли муҳим таъсир воситалари, тийиб туриш механизмларига эга бўлишни тақозо этади. Яъни, агар бирон-бирҳокимият тармоғи ўз вазифасини бажармаса ёки ваколатини суиистеъмол қилса, Президент зудлик билан бундай ҳолатнинголдини олиш ёки бартараф этиш, тизимда узилишлар бўлишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради.
2011 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Респуб-ликаси Конституциясининг 90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида”ги Ўзбе-кистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси билан қабул қилинган бў-либ, унга кўра, бугунги кундаги объектив воқелик, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиғи ва изчиллигидан келиб чиқиб, Прези-дентнинг сайланиш муддатини етти йил ўрнига беш йил қилиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайловга тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг принциплари ва талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олган ҳолда, 2012 йил 9 апрелда “Давлат ҳокимияти вакиллик орган-ларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови 2015 йилнинг биринчи ярмида-Ўзбекис-тон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов якунлари бўйича қарор чиқарган кундан эътиборан 90 кун ўтгандан кейинги биринчи якшанбада, “Ўз-бекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ муво-фиқ ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилди. Ушбу Қонунда, шунингдек, Ўзбе-кистон Республикаси Президенти сайлови ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов муддатлари бир пайтга тўғри келиб қолган тақдирда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ваколат муддати бир йилга узайтирили-шига оид қоида чиқариб ташланиши белгиланди.
2011 йил 18 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4295-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг низоми ва тузилмаси тасдиқланди.
Юқоридагиларни умумлаштириб айтиш мумкинки, мамлакатимизда президентлик институтининг вужудга келиши ва ривожланиши мамлакатимизнинг давлат мустақиллигига эришишида ҳал қилувчи аҳамият касб этди; тараққиётнинг дунёга машҳур “ўзбек модели”нинг ишлаб чиқилиши ҳамда у асосида мустақил давлатнинг янги давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ соҳаси, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий тизими барпо қилинишига сабаб бўлди; мамлакатнинг мустақил ички ва ташқи сиёсати шаклланиши, мудофаа ва хавфсизлик тизими, миллий армиянинг вужудга келишига асос солинди; иқтисодиётнинг юксак суръатлар билан ўсиши, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик муҳити ўрнатилишига муҳим пойдевор яратилди; давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини таъминлашнинг мустаҳкам тизими яратилди; фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг узлуксиз ҳамда изчил механизми йўлга қўйилди; давлат ва жамият ҳаётида сиёсий-ҳуқуқий бўшлиқлар вужудга келмаслигининг, шунингдек, ислоҳотларнинг ўз вақтида ҳамда тезкорлик билан ҳуқуқий асосларини шакллантириш ва самарасини таъминлаш тизими яратилди.

Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish