Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа


Қорақалпоғистон ва вилоятлар бўйича пахта хом ашёсини етиштириш



Download 299,46 Kb.
bet21/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Қорақалпоғистон ва вилоятлар бўйича пахта хом ашёсини етиштириш
(хўжаликнинг ҳамма турлари; минг тонна ҳисобида)

Вилоятлар

Ҳар йили ўрта ҳисобда олинган ҳосил

1980

1985

1990

1976-1980

1981-1985

1986-1990

Ўзбекистон ССР бўйича

5359

5159

5112

5579

5382

5058

Қорақалпоғистон

372

352

357

398

361

349

Андижон

564

511

449

539

551

444

Бухоро

536

512

517

572

490

523

Жиззах

291

282

332

314

316

343

Қашқадарё

464

448

482

503

435

523

Наманган

415

412

405

434

463

390

Самарқанд

538

460

410

575

447

410

Сирдарё

343

369

376

370

415

376

Тошкент вилояти

418

414

395

430

427

373

Фарғона

564

552

530

563

601

493

Хоразм

369

376

361

372

365

343

Ўзбекистон ССРнинг саноати тузилишига таъсир этган пахтачилик эса республиканинг минерал ўғит етиштириш, пахта тозалаш, тўқимачилик саноати ва саноат учун машина ҳамда ускуналар етказувчи корхоналар, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришни тақозо этар ва Ўзбекистонда пахтачилик саноати комплекси, уни воситалар билан таъминловчи тармоқлар гуруҳи, қора ва рангли металлургия, маҳаллий эҳтиёжни қондирувчи истеъмол буюмлари яратувчи тармоқлар ривожланган эди. Лекин булар барчаси бутун мамлакат манфаатлари, иттифоқнинг иқтисодий ва сиёсий қудрати ривожи учун эди. Пахта экин майдонларининг тўхтовсиз кенгайиб бориши, ҳар қандай йўл билан ҳосилдорликни оширишга интилиш республиканинг чекка хомашё заҳира ўлкаси сифатидаги ўрнини аниқ белгилаб берганди. Шу сабабли республикага турли хил озиқ-овқат ва саноат моллари асосан четдан келтирилар ва бу республика эҳтиёжларининг 50 фоизини қондирар эди холос.
Ҳамонки бутун СССР бўйича Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича собиқ иттифоқдош республикалар орасида энг юқори ўринда турарди.
Жадвал[3] 1.2.3.
СССР бўйича Ўрта Осиё ва Қозоғистонда 1987 йилда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
(хўжаликнинг ҳамма турлари; 1983 йил қўйилган нарҳ ҳисобида)

Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республикаларида 1987 йилга келиб ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қуйидагича бўлди. (млн. рубль миқдорида):
Жадвал[4] 1.2.4.
Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларида 1987 йилда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
(хўжаликнинг ҳамма турлари; 1983 йил қўйилган нарх ҳисобида)
1985 йилларда илмий ечимини топмаган ва ҳеч қандай илмий хулосалар, жаҳондаги илғор тажрибаларга асосланмаган «жадаллаштириш», чуқур ўйланмаган ва коммунистик мафкура доирасидан чиқа олмаган “қайта қуриш” сиёсати ҳам жараёнларини жорий этиш билан ҳам собиқ совет давлатида юзага келган оғир иқтисодий ва ижтимоий аҳволни бартараф эта олмади. Аксинча “қайта қуриш” сиёсатида белгиланган вазифалар “изчил бўлмаганлиги оқибатида республикаларда иқтисодий тақчилликни, инфляция ниҳоятда оғирлашиб кетди”.
1986 йилда бўлиб ўтган КПСС ХХVII съездида Ўзбекистон ССР иқтисодиётига нисбатан билдирилган ноҳолис фикрлар эса республикадаги умумий муҳит ҳақида салбий тушунча ҳосил қилиб, марказнинг таъминловчи донор бўлиб келаётганлиги ҳақидаги фикрни туғдирди. Шу йилларда Ўзбекистонда таҳликали вазият ҳукмрон бўлиб, Фарғона водийсида тўпалонлар бўлиб турган вақтда ҳам Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги раҳбари чуқур илдизларга эга бўлган ушбу воқелик туб негизларини “бозорда қулупнай сотишдан келиб чиққан” можаро дея баҳолади.
Айни пайтда республикадаги вазиятни издан чиқаришга интилган кучлар бу ҳолатдан фойдаланишга ҳаракат қилган эдилар. Фарғонадаги фожеаларда ҳам ашаддий жиноятчилардан вазиятни оғирлаштириш, тузум учун ҳавфли ҳисобланган кишиларга нисбатан туҳмат ва бўҳтонлар уюштириш учун фойдаланилди. Ҳатто, Фарғонадаги можаролар бостирилгандан кейин ҳам республикада “туб аҳолига мансуб бўлмаган кишиларга нисбатан ур- йиқитлар, зўравонлик ҳатти-ҳаракатлари бўлиши” тўғрисида миш-мишлар мунтазам тарқатиб турилди. Ўзбекистон Президенти И.А. Каримов Фарғона фожеалари ҳақида шундай деган эди: “Фарғонадаги воқеалар ва ундан кейингилар турли миллат кишилари ўртасида ишончсизлик туғдирди. Буларнинг ҳаммасини кимлар бошлади? Имоним комилки, ушбу воқеа-ҳодисаларнинг маркази республикадан ташқаридадир. Бозор муносабатларига ўтиш даврида иттифоқдош республикаларнинг аҳволи танг бўлиши кимларгадир жуда зарур. Ана шундай вазиятда исталган пайтда уларнинг ички ишларига аралашиш ва масалани хоҳлаган тарафга қараб ҳал этиш мумкин бўлади”.
Бундай воқеаларнинг орасида экологик вазиятнинг оғирлашиб бориши кўпгина ерларнинг шўрлашиб бориши, ботқоқлашиши, сув эрозияси кучайиб тупроқ унумдорлигининг пасайиб боришида яққол намоён бўла бошлаган эди. Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш мақсадида пахта майдонларига сепилаётган заҳарли кимёвий моддалар ва дефолиантларнинг миқдори мамлакатдаги ўртача миқдордан 10-15 марта кўп бўлди ва 80 дан ортиқ тури қўлланилди. Гербецид ва пестецидлар билан заҳарланган далаларда ишлашга “интернационал бурчни бажариш учун” аёллар ҳам чиқдилар. Туғилган болаларнинг 30 - 40 фоизи ҳар турли касалликларга чалинди. Сирдарё, Амударё атрофларида ерлардан фойдаланиш, уларни ўзлаштиришдаги тутуруқсизликлар натижасида танг экологик вазият юзага келганди. Сирдарё ва Амударё атрофлари Марказий Осиё минтақасидаги асосий индустриал-аграр ҳудудлардан бири ҳисобланиб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун Сирдарё сувидан 100 фоиз, Амударё сувидан 80 фоиз миқдорида фойдаланилар эди. Айниқса Сирдарё атрофларида турли корхоналар, 47,9 миллион гектар ер мавжуд бўлиб, бу ерларнинг 1,5 млн. гектари Наманган, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Тошкент ва Жиззах вилоятларига тўғри келган. Бу ердаги корхоналардан ва экин экиладиган майдонлардан чиққан 400 миллион куб.м. ифлос сувлар Сирдарёга қуйилган. Республиканинг саноат марказлари Тошкент, Бекобод, Янгийўл, Оҳангарон, Олмалиқ, Чирчиқ каби шаҳарларида тўпланган ифлос сувлар ҳам асосан шу дарёга қуйилган. Умумий тарзда Сирдарё сувлари нефть маҳсулотларидан 30-60 марта, фенолам билан 6 марта, цинк билан 13 марта, ртут билан 1,2 марта кўп зарарланди. Бундай ҳолат ўз навбатида Орол денгизининг қуриб боришига ҳам таъсир этган эди. Орол денгизи сувни асосан Амударё, Сирдарёдан олган. Оролнинг суви пасаймаган вақтларда денгиз сатҳига ҳар йили 7 миллиард тонна шартли ёқилғи қувватига тенг қуёш нури тушган. Бу эса мамлакатда қазиб олинадиган жами ёқилғилар қувватига баробар эди. Қуёш нурининг тахминан 40 фоизини денгиз суви ютиб, катта радиусда қишлоқ хўжалиги учун қулай илиқ иқлимни юзага келтирар эди. Бироқ, Орол денгизи қуриб бориши, унинг атрофидаги ҳудудларда оғир ижтимоий, иқтисодий вазият юзага келиши эди. 1960 йилларда Оролнинг чуқурлиги 53 метр бўлиб, унинг умумий майдони 66,1 кв. км. ни ташкил этган. 27 йилдан сўнг 1987 йилга келиб, унинг акваторияси 20.000 кв.км.га камайиб кетди. Сувнинг умумий ҳажми икки марта, қирғоқ 30 км дан 80 км гача қисқарди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Орол денгизи ер куррасининг чўл минтақасида жойлашган энг йирик, суви шўр ва оқмайдиган кўллардан ҳисобланиб, катталиги жиҳатидан дунёда тўртинчи, иттифоқда Каспий денгизидан кейин иккинчи ўринда турган.
Айни пайтда 1980 йилларнинг иккинчи ярмига келиб Республикадаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, инқирозий ҳолатлар партия, совет, профсоюз, комсомол, маъмурий ва хўжалик ташкилотларида қатъиятсизлик, сустлик, социалистик мулкни талон-тарож қилиш, порахўрлик, чайқовчилик, кўзбўямачилик, қўшиб ёзиш каби ҳолатлар билан боғланди ва «республикадаги иқтисодий қийинчиликларни Ўзбекистонга хос бўлган хусусият, бундай вазиятга таъсир этишнинг асосий йўли эса кадрлар билан ишлаш, уларнинг фаолиятидан “тўғри” фойдаланиш эканлигини, бу масалага “синфий ёндошиш уруш йилларидагидек зарурлигини”, таъкидланди. Саноат корхоналари, колхозлар, совхозлар, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимида ишлаётганларнинг 70-90 фоизи бевосита “синфий курашлар мактабини ўтамаган” кишилар эканлигини таъкидлаб, республика ижтимоий, иқтисодий ҳаётидаги барча ўпирилишлар маҳаллий раҳбарларнинг айби билан юзага келди, деган фикрга таянди ва Ўзбекистон ССРга РСФСР ва мамлакатнинг бошқа республикаларидан раҳбар кадрларни юбориш тўғрисидаги таклиф билан чиқди. Шундан сўнг республикадаги “вазиятни изга солиш” мақсадида аввалги лавозимида ишлаб турган вақтида бирор марта ҳам ўзини кўрсатмаган, ўз ишининг устаси бўлмаган кадрлар юборилиб, масъул лавозимларга тайинлана бошлади. Натижада Ўзбекистон Компартияси МҚ, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети, Ўзбекистон ССР Олий Совети, Ўзбекистон ССР Прокуратураси, Ўзбекистон ССР Ички Ишлар Министрлиги каби муҳим бошқарув бўғинлари шундай кадрлар қўл остига тушиб қолди. Улар республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг янада кескинлашишининг асосий сабабчиларига айлана бордилар.1983-1985 йиллар оралиғида Ўзбекистонда 58.000 киши ишлаб турган лавозимидан олиб ташланди.
Бир вақтда Ўзбекистонга гўёки “пахта иши”ни текшириш учун СССР Прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Т. Гдлян бош-лиқ 200 нафар кишидан иборат тергов гуруҳи юборилади. Бу “пахта иши”ни амалдаги бошланиши эди. Ўша йилларда “пахта иши” деб ном олган қата-ғонларга маҳаллий кадрларнинг фаолияти билан боғлиқ тарзда миллий, мин-тақавий воқелик сифатида баҳо берилди. Совет давлатини қамраб ола бошлаган инқирозий ҳолатларни мавжуд тузум негизида эмас, балки маҳаллий кадрлар-нинг фаолияти билан боғлиқ тарзда миллий, минтақавий воқелик сифатидагина “юзага келган салбий иллатларда” деб билган марказ бу ҳолатларни мансабни суистеъмол қилиш, порахўрлик, қўшиб ёзишлар авж олишига олиб келган асосий омиллардан бири деб қаради. Натижада 1980 йилларга келиб Ўзбекистон тажриба-синов майдони сифатида танлаб олинди. Ўзбекистонга марказдан Ўзбекистонга тартиб, интизом ўрнатиш учун юборилган «десантчилар» эса маҳаллий шарт - шароитларни ҳисобга олмай, беписанда тарзда иш олиб бориб, ўзбек халқининг миллий манфаатлари, маданияти, қадр - қимматини поймол этдилар. Натижада “Ўзбекистон - тергов усуллари тажрибаси ўтказиладиган майдонга” айланиб қолди. Бу “тозалаш ишларидан” кўзланган мақсадни фақат иқтисодий “жиноятчилик”ни фош этиш эмас,балки мамлакат ҳаётидаги умумий салбий ҳолатларнинг аниқ бир кўриниши бўлган қўшиб ёзишга қарши ҳаракатларни тўхтатиш, “темир интизом” билан миллий кадрларни жазолаб, эркин фикрлайдиган зиёлиларни жиловлаш, республикаларда юзага келаётган ижтимоий-сиёсий кучларни бўғиб ташлаш, миллий онг, фуқаронинг фаоллигини ҳам бир тизгинда ушлаб туришдан иборат эди.
70 йилдан зиёд давом этган совет мустабид тузуми ва Коммунистик партия якка ҳукмронлиги даврида миллий урф - одатлар ва анъаналарга ҳам зарба берилди. АКШнинг Колгейт университети профессори М.Б. Олкотт ХХ асрнинг 90 - йилларида СССР ўрнида ташкил топган бирорта давлат мустақилликка тайёр эмас эди, деб ҳисоблайди. У ХХ аср 80-йилларида халқ оммасининг қарамлик ҳолатидан ва ижтимоий қийинчиликлардан норозилик кайфияти кучайганини ва бу Ўзбекистонда ҳам мавжуд бўлганини жиддий қабул қилмайди[5].
СССРда миллий тилларга бўлган муносабатни ўрганган хориж олим-лари “халқларнинг мустаҳкам иттифоқи” каби совет расмий мафкуравий қарашларини жаҳон тараққиётига зид эканлиги ва бу тил масаласида ҳам яққол кўзга ташланиб турганлигини таҳлил эта олганлар. Уларнинг қараш-ларида “рус тилида сўзлашиш ва рус адабиёти билан танишиш совет халқ-лари маданиятини ҳавф остида қолдириб, уларнинг миллий ўзига хос жи-ҳатларини емирмоқда, миллий шаклларини йўқотмоқда”[6] деган фикрлар устун турган. П. Хенци, А. Штромас, М. Олкоттларнинг таъкидлашича, “рус тилини бошқа миллатлар ўрганиши масаласи имконият тариқасида эмас, балки зарурият шаклида ўртага қўйилган эди”[7]. М. Олкотт эса келажакда умумий тил негизидаги «ягона коммунистик маданият»ни шакллантириш йўлидаги ҳаракатларни “ҳаёлий бир ғоя” деб қарайди[8]. Унинг фикрича, СССРнинг миллий масаладаги асосий сиёсати кишилар тарихий бирлигининг янги шакли “совет халқи”ни шакллантиришга қаратилган[9].
КПСС мафкуравий сиёсатининг СССР халқлари маънавиятига жиддий салбий таъсири натижасида жамиятда маданий - аҳлоқий муҳит заифлашди, маънавий қашшоқлик совет жамиятини ўзини ҳам тобора инқирозга етакловчи кучга айлана борди.1986 йилда Ўзбекистон ФАнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтади, ундаЎзКП Марказий қўмитаси мафкура котиби Р.Абдуллаева маъруза қилиб,зиёлиларнинг фаолияти партия талаблари асосида олиб борилмаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Мажлисда ёшлар таълим тарбиясида мафкуравий жараёнларнинг етарли эмаслигини кўрсатилган ҳолда, Амир Темур, Бобур Мирзо шахсига берилган ижобий таърифларга ўзгартиришлар киритилмагани ва бу ўтмишни улуғлаш ҳолатларига олиб келаётгани, республика олимлари бу ҳолатларини олдини олиш учун ҳеч қандай чоралар кўрмагани алоҳида таъкидланиб ўтилади. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг нашриёти бўлган “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган М. Маҳмудовнинг “Ўлмас қоялар” асари ўтмишни қўмсаш, улуғлашдан иборат бўлган асар эканлиги алоҳида таъкидланади. Ўзбекистон Фанлар Академияси нашри бўлган “Фан ва турмуш” журналида чоп этилган “Мучал” мақоласи фанга қарши бўлган илоҳийликда, “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журнали эса кейинги ўн йил давомида бирор маротаба ҳам диний “муаммоларга” бағишланган мақолалар чоп этилмаганликда айбланади.
Бундай қарашлар ва ҳаракатлар охир-оқибатда миллий тилларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини пасайишига,хусусан.ХХ асрнинг 50-60 йиллардаёқ ўзбек тили давлат идораларида, йиғилиш ва мажлисларда деярли муомаладан чиқиб кетишига, “қайта қуриш” йилларида ҳам компартия ўзининг чекланмаган ҳукм-ронлигини қўлдан бермаслик мафкуравий ақидаларни рўкач қилиб миллий тилларни давлат тили даражасига кўтариш масаласини расмиятчилик дара-жасига чиқариб қўйишига,узоқ йиллар давомида шаклланиб келган қадрият-лар, урф-одатлар, анъаналарни «ўтмишнинг зарарли сарқити» сифатида таъ-рифлашига, маънавиятнинг узвий қисми бўлган динни “хурофот ва бидъат” деб талқин қилинишига ва шу асосда миллатларни қарамлик ҳолатида сақлаб ту-ришга ҳам асос бўлди ва “умумсовет” маросимлари ва байрамлари анъана тусига айлана бора бошлади. Бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган, узоқ йиллар давомида нишонлаб келинган “Наврўз” байрами ҳам айнан мана шу йилларда таъқибга учради. XX асрнинг 80- йилларнинг ўрталарида “Наврўз” байрамини Ўзбекистонда умумхалқ байрами сифатида нишонлаш масаласида пайдо бўлган тўсиқлар қаттиқ тортишувларга ҳам сабаб бўлди. “Наврўз” байрамига қарши ҳаракатлар ҳам миллий маданиятларни қоралаш ва чеклашга қаратилган тадбирларнинг бири эди. Ислом динига алоқаси бўлмаган байрамга “диний” деган тамға босилди. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида 21 март-дан 21 апрелгача бўлган кунларни “Наврўз” байрамини (чунки атеистик ва антигуманистик коммунистик ғоялар ва тазйиқ кучли бўлган) “Инсонийлик ва табиатни эъзозлаш ойлиги”, деб эълон қилиш тавсия этилди. Шу муддат ичида 1985 йил 25 июлда мамлакатда “Хотира куни” белгиланиб, у ҳар йили март ойининг сўнгги якшанбасида нишонлаш, “Биринчи пушта”, “Биринчи экин”, “Дон, майса ва сув куни”ни, болаларнинг “Бойчечак” байрамини ва бошқа ма-росимларни ўтказиш белгиланди. Бу йилларда динга ва диний қадриятларга, диний идораларни қаттиқ назорат остига олиш, уларнинг сонини камайтириш ва фаолиятини доимо назорат остида олиб туриш ҳам кучайди. Брэкэр Ханс-нинг “Совет Иттифоқида ислом...” номли мақоласида ёзилишича, совет давла-тининг динга нисбатан олиб борган сиёсатида “Ўрта Осиёда ислом ўчоғини йўқ қилиш, шу йўл билан маҳаллий халқларнинг миллий онги ўсишига таъсир этиш мақсадлари кўзланган”[10]. Бундай фикрлар ҳинд олими Шамсуддин, покистонлик олим Муҳаммад Анвар Хон ва бошқаларнинг мақолаларида ҳам илгари сурилади[11].
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов диннинг маънавий, ижтимоий, тарихий илдизлари, инсон камолотидаги ўрни ва аҳамияти устида тўхтаб, мустақил тараққиётимизнинг илк босқичларидаёқ қуйидаги теран фикрларни айтган эди: “Ислом инсон покланиши, руҳий қудрат олиши, қалбан уйғониши манбаидир. Шу пайтгача бизга дин афъюндир, деб келишди. Диндорлар қувғин қилиндилар. Ота-онасига жаноза ўқиганлар жазога тортилдилар. Хуллас, не ҳунарлар кўрсатмасинлар ислом яшашдан тўхтама-ди. Нега? Чунки у бизнинг онгимиз, шууримиз, ҳаётимиз, борлиғимиздир. Бугун ана шу дин орқали вужудимизга мусаффолик, дилимизга иншооллоҳ, поклик кириб келмоқда. Ахлоқ-одоб, маърифат яна хонадонларимиз файзига, одамлар хислатига айланишида исломнинг ўрни бениҳоя бўлмоқда”[12].
Шу йилларда кишилар доимо эътиқод қилиб, тоза покиза сақлаб келган му-қаддас қадамжоларга кишиларнинг келиши ҳам қаттиқ назорат остига олинди. Масалан, ўша даврда республикада 74 та муқаддас қадамжолар бўлиб, уларнинг фаолияти доимо партия ташкилотлари ва маъмурий идоралар диққат эътиборида бўлиб келган. Бу жойларда турли атеистик бурчаклар совет давлати “до-ҳий”ларининг ҳаётини ёритувчи музейлар ҳам ташкил этилган эди. Биргина Сурхондарё вилоятининг ўзида 647 та “ёш тарихчи”, “ёш атеист”, “ёш маъру-зачи” тўгараклари фаолият олиб борарди. Таъмирланиб, ён-атрофи ободонлаш-тирилган ёдгорликларга турли муассаса ва идоралар жойлаштирилар, тарихий обидаларга "эскилик сарқити" сифатида қаралар ва асосан хўжалик эҳтиёжлари мақсадларида, чойхона, дўкон, меҳмонхона сифатида фойдаланиларди.
Умуман, бу даврда республика барча асосий иқтисодий, ижтимоий, маъна-вий жараёнлар бўйича анча мураккаб аҳволда бўлиб, ҳатто, аҳоли жон бошига ялпи ижтимоий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича иттфоқдош республикалар орасида 12 – ўринни, даромад даржаси, асосий турдаги маҳсулотларни истеъмол қилиш жиҳатидан энг охирги ўринлардан бирини эгаллаб келди.

[1]
[2]Народное хозяйство Узбекской ССР в 1990 г. Стат. сборник. – Ташкент: Узбекистан, 1991. –С. 242.
[3] Сельское хозяйство СССР. Стат. сборник. – М.: Финансы и статистика, 1988.–С. 27-61.
[4]Сельское хозяйство СССР. Стат. сборник. –С. 37.
[5]Olcott M. B. Facing the future: twelve myths about Central Asia // Proceedigs of the Central Asian Conference on Regional Cooperation 5-7 June, 1995, Jake Issyk-Kul, Bishkek, 1995. – P. 89.
[6]Журнал матер. қаранг: // Вопросы литературы. – М., 1983. - № 6. - С. 66.
[7]Қаранг: Shtromas A. The Regal Position of Soviet nationalities E their Territorial Units accreting of the 1977 Constitution the USSR // The Russian Revive. -Stanford (Calif). Juki. 1978. Vol. 37. № 3.-P. 255-272.
[8]Olcott M.B.Yuri Andropov and tne «National Queston»//Soviet Studies, 1 Universiti of Glasgow, 1985. V. XXXVII.№1. - P.103.
[9]Olcott M.B. Yuri Andropov and tne «National Queston» … –P. 114.
[10]Bracer Hans.The Islam in the Soviet Union and the Soviet Union аnd the Soviet Policy towards the Middle East (East-West Publishing Company Ltd). – New-York, State University, 1983. Vol. VIII. № 44. – P. 202.
[11]Mohammad Anwar Khan.Muslims of Soviet Russia. A Survey // Central Asia. – Peshawar, 1985. N 16. – P. 1-18; Shams-ud-Din. Soviet Religions Policy in Uzbekistan. Culture published by the lslamic Culture Board. – Hydirabad – lndia. 1984. Vol. LVIII. № 3.July. – P. 201-216.
[12]Қаранг: Бизнинг ўз йўлимиз бор. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод И.А.Каримовнинг “Халқ сўзи” рўзномаси саволларига жавоблари // Тошкент ҳақиқати. 1991, 19 декабрь.

Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish