Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа



Download 299,46 Kb.
bet9/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Учинчи босқичда2004 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар иқтисодиётда, банк тизими, солиқ-бюджет сиёсатида ўтказилган институционал ва тузилмавий ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш жойларини яратиш ҳамда аҳоли даромадлари ўсишига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада, сўнги саккиз йил ичида аҳоли даромадларининг реал ўсиши 20 фоизни ташкил этди. Ушбу босқичда мамлакатимиз ривожланишида 2008 йилдан бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даври алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон Республикасида 2009 йили қабул қилинган инқирозга қарши чора-тадбирлар дастури доирасида бир қатор инвестицион дастурлар амалга оширилиб, аҳоли бандлиги ва даромадларининг ўсишига, ижтимоий инфраструктура ва хизматлар соҳасининг ривожланишига, аҳолининг ўз-ўзини бошқариш органлари орқали манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилди. Бу босқичда энг асосий эътибор таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида барчага тенг имкониятлар яратиш, мазкур хизматларнинг сифатини ошириш ҳамда ёшларнинг меҳнат бозорида фаол иштирокини таъминлашга қаратилди.
Шунингдек, таълим тизимидаги ислоҳотлар бир қатор ихтисослашти-рилган дастурлар ва қарорлар асосида янада такомиллаштирилди. Ҳусусан, “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури”, “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури”, “2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни нашр этиш дастури”, “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури”, “2011-2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастури”, шунингдек, “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори таълим соҳасида туб ўзгаришларга сабаб бўлди.
Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш ҳамда аҳоли саломат-лигини ошириш мақсадида бир қатор ҳукумат қарорлари ва давлат дастури-нинг амалга оширилиши натижасида ташхис қўйиш ва тиббий ёрдамнинг барча турлари сифатини тубдан кўтариш ҳамда соҳани профилактик медици-нага ўзгартириш бўйича кенг ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Рес-публикаси биринчи Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қи-лишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги Фармони (19.09.2007й.), ВМнинг “Соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қарори (24.03.2011й.),Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғри-сида”ги (28.11.2011й.) ҳамда “Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида” ги (21.11.2011) қарори тизимни ислоҳ қилишда дастурамал бўлди.
- Ижтимоий сиёсатнинг кейинги даврдаги устувор йўналишлари: тадбиркорликнинг ривожланиши учун қулай макроиқтисодий муҳит яратилиши, иқтисодиётнинг юқори технологияли соҳаларида юқори даромадли иш жойлари ташкил этиш, аҳолининг ўрта табақаси шаклланишини кенгайтириш;
- ижтимоий ҳимоя тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини кучайтириш;
- таълим ва тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, меҳнат бозори мувозанатлашувини таъминлаш мақсадида юқори малакали кадрлар тайёрлаш;
- хизматлар соҳаси инфратузилмасини янада ривожлантириш ва аҳолининг яшаш стандартларини ривожланган давлатлар даражасига кўтариш каби бир қатор устувор вазифаларни ўз ичига олади.

[1]Қаранг: Ўзбекистоннинг янги қонунлари: Мулкчилик тўғрисидаги қонун. 1-сон. – Т.: Адолат, 1991.
[2]Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2005-2011 йиллар маълумотлари асосида ҳисобланган.
[3]Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2004-2011йиллар маълумотлари асосида ҳисобланган.
[4]Ўзбекистон Республики Президентининг 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сонли “Экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони.
[5]Амалга оширилган миллий валюта девальвацияси натижасида миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари нархлари пасайди, ички нарх-наво структураси такомиллаштирилди, параллель бозор тугатилди ва буларнинг барчаси макроиқтисодий индикаторларда ўз аксини топди, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари оқими сезиларли даражада кенгайди ва ҳоказо.
[6]Каримов И. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. Т.: 2005.
[7]Каримов И. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари. - Т.: Ўзбекистон, 2009.
[8]Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 ноябрдаги ПФ-4058-сонли «Иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида» Фармони.
[9] Қаранг: Интернет сайти: http://en.wikipedia.org/wiki/President.
[10] Леонид Левитин., Дональд С. Карлайл. Ислом Каримов – янги Ўзбекистон Президенти. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б.
[11] Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-ж. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б. 15.
[12] Аббосхўжаев Ш.А. Демократик давлат қуриш шароитида президентлик институтининг ҳуқуқий асослари: Юрид. фанлар номзоди дисс... автореф. – Т.: 2008. 18-19-бет.
[13] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси. 1992. 1-сон. 34-модда.
[14] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси. 1993. 1-сон. 4-модда.
[15] Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. 8-ж. – Т.: Ўзбекистон, 2000.  – Б. 127-128.
[16]Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. 19-ж. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – Б. 45-46.
[17] Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида –Т.: Ўзбекистон, 2011. – Б. 291.
[18] Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10 - ж. T.: Ўзбекистон, 2002.– Б. 184.
[19] Узбекистан: десять лет по пути формирования рыночной экономики”, РАН, 2001



Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish