Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа


Иккинчи босқичда (1996 - 2003 йиллар)



Download 299,46 Kb.
bet8/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Иккинчи босқичда (1996 - 2003 йиллар) макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш, инфляция даражасини пасайтириш, иқтисодиётда тузилмавий ўзгартиришлар, истеъмол бозорини тўйинтириш орқали аҳоли турмуш даражасини тадрижий кўтариш учун шарт-шароитлар яратилди. 1996 йилдан бошланган иқтисодий ўсиш аҳоли даромадлари ўсишининг табиий манбаига айланди. 1997-2003 йилларда аҳолининг реал пул даромадлари йиллик ўртача 22 фоиздан ўсди.
Ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишлари аҳолининг умумий ижтимоий ҳимояси ўрнига ижтимоий ҳимоянинг манзилли шаклларига алмашинди. Иш билан таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, инсон капитали салоҳиятини ошириш ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларига айланди.
Нархлар ўсиши муносабати билан маошларни индексациялаш сони кескин камайди. Индексация фақатгина бюджет ташкилотлари соҳасида қўл-лана бошланди. Истеъмол субсидиялари коммунал хизматларнинг айрим турларигагина сақлаб қолинди. Аҳоли даромадлари таркибида трансфертлар улуши камайди. Давлат аҳоли ўртасида тенгсизлик кучайишининг хавфини камайтириш мақсадида, фақатгина, унинг даромадлари даражасини бошқариб турди.
Қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш мақсадида қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастури ишлаб чиқилди. Натижада аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда яшовчиларнинг, ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланганлик даражаси ошди. 1997-2003 йилларда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 36,8 дан 47 фоизга, хусусан, қишлоқ жойларда 36,8 дан 47 фоизга, табиий газ 69 фоиздан 78,3 фоизга етди.
1997 йилдан бошлаб ижтимоий соҳанинг барча тармоқларида ижтимоий дастурлар тизими амалга оширила бошланди. Таълим соҳасида бу кадрлар тайёрлаш миллий дастури бўлиб, мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилди, капитал таъмирланди. Ўқув бинолари замонавий жиҳоз-лар, ўқув қуроллари, компьютер синфлари билан таъминланди. Янги миллий таълим стандартлари, дарсликлар ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши учун ҳар йили давлат бюджетининг ижтимоий соҳага йўналтирилган қисмининг деярли ярми сарф бўлди.
Бу даврда соғликни сақлашни ислоҳ қилиш Давлат дастури катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлди, ушбу дастур асосида тиббий хизмат кўрсатиш тизими қайта кўриб чиқилди, қишлоқ жойларда соғликни сақлашнинг бирламчи бўғини ислоҳ қилинди, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш тизими яхшиланди.
Ушбу даврда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўл-лаб-қувватлаш мақсадида йиллик давлат дастурлари амалга оширилди. Булар қаторида “Инсон манфаатлари йили” (1997), “Оила йили” (1998), “Аёллар йи-ли”(1999), “Соғлом авлод йили” (2000), “Она ва бола йили”(2001), “Қария-ларни қадрлаш йили”(2002), “Обод маҳалла йили” (2003) йиллик давлат дастурлари ижтимоий сиёсатнинг янада кучайишида алоҳида ўрин тутди.

Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish