Халқ - (араб. яратилган жонзот, одамлар) –кенг маънода, муайян мамлакатнинг барча аҳолиси, тор маънода, тарихий-этноижтимоий бирликларнинг турли шакллари, чунончи, миллат, элат, этник бирлик, уруғ ва бошқаларни ифода этувчи тушунчадир. Халқ - биринчи марта халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида 1945 йили БМТ Уставида "Халқларнинг тенглиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш" тамойилининг мустаҳкамланиши натижасида тан олинган.
Халқ фаровонлиги – миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири. Халқ фаровонлиги ҳарбир шахс ва оила фаровонлиги билан боғлиқдир. Бунда инсоннинг шахсий манфаатлари жамият манфаатлари билан уйғунлашиб кетади ва ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги бутун жамият фаровонлигидир, деган тамойил амалга ошади.
Хартия – (юн. қоғоз, ёрлиқ) ўрта асрларда оммавий ҳуқуқий сиёсий характердаги хужжат бўлган. Ҳозирги халқаро ҳуқуқда декларatsiянинг синоними. У – мажбурий кучга эга бўлмаган, умумий тамойиллар ва мақсадларни ифода этувчи хужжат.
Do'stlaringiz bilan baham: |