Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳудудий асоси -фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини тузиш, бирлаштириш, тугатиш ҳамда уларнинг чегараларининг ўрнатиш ва ўзгартириш тартиб-қоидаларини белгилаб берувчи ҳуқуқий нормаларнинг муштарак тизимидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши -Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари билан кафолатланадиган уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |