Умуминсоний қадриятлар – бутун инсониятнинг тажрибасини ифодаловчи ва маълум фарқланишлар бўлишидан қатъи назар, барча одамлар учун муштарак бўлган дунёқарашнинг идеаллари ёки ахлоқий нормалар.
Ўнг - сиёсий кучлар жойлашувида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий тузилишини сақланишини мақсад қилиб олган консерватив сиёсий оқим.
Универсал – (лот. universalis –умумий); ҳар томонлама, кенг қамровли, кўплаб мақсадлар учун яроқли, турли вазифаларни ва фунцияларни бажара оладиган.
Учинчи сектор - дунёдаги барча мамлакатларда нотижорат ва хайрия мақсадларида ташаббус кўрсатаётган ва кенг фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларга (ННТ) нисбатан қўлланилади (биринчи сектор - давлат, иккинчи сектор - тижорат сектори ёки шахсий сектор дейилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |