«Ўзбекистон темир йўллари» Бухоро минтақавий темир йўл узели Самарканд темир йўл масофа



Download 52,01 Mb.
bet42/44
Sana05.07.2022
Hajmi52,01 Mb.
#739699
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
temie yul master

КАТТА ЙЎЛ УСТАСИ БИЛИШИ ЛОЗИМ:


Ўз лавозимига доир қуйидаги Йўриқномалар, қўлланмалар ва норматив ҳужжатларни билиши лозим: (Правила технической эксплуатации железных дорог (ПТЭ)); (Инструкцию по движению поездов маневровой работе на железных дорогах (ИДП)); (Инструкцию по сигнализации на железных дорогах (ИСИ)); (Инструкцию по обеспечению безопасности движения поездов при производстве работ по техническому обслуживанию и ремонту устройств СЦБ); (Инструкцию по обеспечению безопасности движения поездов при производстве путевых работ (ГИН-07-055-04)); (Правила безопасности и порядок ликвидации аварийных ситуаций с опасными грузами при перевозке их по железным дорогам); (приказы, распоряжения и указания АЖ «Узбекистон темир йуллари»); (методические, нормативные и другие руководящие материалы по кругу обязанностей); (принцип устройств работы сигнализации, блокировки связи); (методы технико-экономического и производственного планирования, хозяйственный расчет); (порядок тарификации работ и рабочих); (нормы и расценки на работы); (порядок их пересмотра); (действующее положение об оплате труда); (формы и методы организации производства, труда и управления); (правила внутреннего трудового распорядка); (основы трудового законодательства); (график движения поездов, правила и нормы по охране труда, технике безопасности, производственной санитарии и правила пожарной безопасности на железно-дорожном транспорте); (основы экономики, организацию труда, производства и управления); (Положение о дисциплине работников железнодорожного транспорта АЖ «Узбекистон темир йуллари»).


ҚЎРИҚЛАНАДИГАН ТЕМИР ЙЎЛ КЕСИШМАСИ
НАВБАТЧИСИНИ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ


МАЖБУРИЯТЛАРИ:
1. Темир йўл кесишма навбатчиси кесиб ўтиш жойининг хар иккала тарафи бўйлаб 50 метрдан бўлган масофадаги барча жихози ва қурилмаларининг холатини, тамғаланадиган қурилмалардаги тамғаларининг мавжудлигини, қўл сигналлари, петардалар, асбоблар ва ашёларнинг борлигини ва холатини текшириб чиқиши керак.
2. Темир йўл кесишма навбатчиси шлагбаумни ўз вақтида очиши ва белгилланган сигналларни бериши, ўтиб кетаётган поездларнинг холатини кузатиб туриши :
-- харакат хавфсизлигига тахдид солувчи носозликни мавжудлигини сезиб қолса, поездни тўхтатиш чораларини кўриши, агар поезднинг охирги вагонини англатадиган сигнал бўлмаса, бу хақда бекат навбатчисига, расаматчилик марказлаштирилган қисмларда эса поезд расаматчисига хабар бериши;
-- йўлнинг поездлар харакатини хавфсиз давом этишига тахдид солувчи жойини дархол тўхтатиш сигналлари билан тўсиб қўйиши ва бу хақида телефон аппаратлари орқали бекат навбатчиларига ёки поезд расматчисига хабар бериши;
-- транспорт воситалари хамда бошқа ўзи юрар машина ва механизмлар, одамлар ва хайвонларни кесиб ўтиш жойида тўхтаб туришларига рухсат бермаслиги;
-- ғилдиракнинг ён гардиши эркин кетиши учун тарновни тозалаб туриши ва бутун кесиб ўтиш жойини хамда унга кираверишдаги жойларни шлагбаумлар доирасида хамиша тоза холда тутиш;
-- кесиб ўтиш жойидаги ва шлагбаумлардаги чироқларини ёқиб кўйиши ташқи ёритилишни ва кучли ёритгич қурилмаларини ўз вактида ёқиб ва ўчириб қўйиши, уларнинг носозликларни ҳақида ўз вақтида телефон аппарати орқали бекат навбатчисига (поезд расаматчисига), у эса ўз навбатида бу хакда электр таъминоти масофасига хабар бериши;
-- болтларни қотириш, йўлни қор ва ўтлардан тозалаши, йўлдан номаълум нарсаларни олиб ташлаши, балласт призмасини тўғирлаб туриши ва рўйхати йўл масофасининг бошлиғи томонидан белгиланадиган жуда фаол кесиб ўтиш жойларидан бошқа кесиб ўтиш жойларда хар бир томонидан 50 метрлик масофада темир йўлни кўздан кечириб туриши;
-- темир йўл кесишмаси навбатчиларига тааллуқли бўлган хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши керак.
3. Темир йўл кесишмаси навбатчиси СЦБ қурилмаларидан фойдаланишни билиши шарт, сигнализация ва алоқа хизмат корхонаси томонидан шаходатланиши керак.
4. Поездларнинг тезлиги 120 км\соатгача бўлса навбатчи тезкор поезднинг келишига 5- дақиқа қолганда кесиб ўтиш жойини беркитиши ва ўтиш жойи орқали транспорт воситаларининг, ўзи юрар машиналарнинг харакат қилишини (утишини) тўхтатиши керак (шлагбаумлар ўзи ишловчи бўлиш бўлмасликдан катъий назар).
5. Навбатчи шлагбаумларни беркитганидан кейин, ўзининг хар иккала тарафидаги йўлларни бўш эканлигига ишонч хосил қилиши керак ва кутиб олиш учун белгиланган жойда туриб, тегишли сигналларни бериш керак.
6. Темир йўл кесишма навбатчиси тезлиги 120 км\соатгача бўлган поездни ўтказиб юборишда энг четки темир издан 4- метрдан кам бўлмаган масофада туриши керак.
7. Тезюрар поездларнинг барча кечикиш холлари хақида расаматчи ўз кисми бўйича барча бекат навбатчиларини хабардор қилиб туриши шарт, улар эса бундан темир йўл кесишмаси навбатчисини хабардор қиладилар. Бунда агар тезюрар поезд белгиланган вақтда ўтиб кетмаса, алохида хушёрлик кўрсатиш керак ва телефон аппарати ёки радиоалоқа оркали бекат навбатчиси ёки поезд расаматчисидан поездни йўлга чиққан вактини аниқлаш керак.
8. Темир йўл кесишмаси навбатчиси поездни ўтказиб юборгандан кейин иш бажариш учун йўлга чиқишдан олдин ўтиб кетган поезддан кейин, локомотив ёки дрезина келмаётганлигига ишонч хосил қилиши керак.
9. Йўлда иш бажараётган навбатчилар яқинлашиб келаётган поездларни диққат билан кузатиб туришлари, улар 400 метрдан кам бўлмаган масофага келганида эса йўлни бўшатиб, четка чиқиб туришлари керак. Бундай холда юзини кутилаётган поезд томонга қаратиб туриши, темир изларига ва уларнинг оралиғига, шпалларнинг четига, балласт призмасига, хамда йўллар оралиғига ўтирмасликлари лозим.
10. Темир йўл кесишма навбатчиси йўлда ишлаб турган пайтда поездни кутиб олиш учун белгиланган жойга ўз вактида етиб келишга улгурмай қолса, унга поездни қайси томондан бўлса хам четки темир йўл издан белгиланган масофадан кам бўлмаган жойда турган холда кутиб олишига рухсат берилади, кўриш қийин бўлган шароитларда алохида хушёрлик кўрсатиши керак.
11. Темир йўл кесишма навбатчиси иш жойига бориб келишининг алохида (махсус) йўналиши бўйича, одатда, ер кўтармасининг чети ёки темир йўллардан четда юриб қатнашишлари лозим.
12. Кесишма навбатчиси поездни кутиб олишда, шу максад учун белгиланган жойда (одатда, кесиб ўтиш жойи маскани биноси олдида четки темир йўл изга 3-метрдан яқин бўлмаган масофада, юзини йўлга қаратиб, бошини харакат бўлаётган томонга ярим бурган холда) туриши керак.
13. Кесиб ўтиш жойи қоидалари бузилган тақдирда навбатчи имконият бўлган холларда транспорт воситасини тўхтатиш чораларини кўриши, транспорт воситасининг давлат рақамини, қоида бузилганлигининг вақти ва харакатини аниқлаши, хамда кесиб ўтиш жойидан ўтиш қоидаларини бузиш тўғрисидаги қайд дафтарига ёзиб қўйиши шарт. Қоида бузиш хақидаги маълумотлар ва транспорт воситаларининг давлат рақами навбатчи томонидан бевосита ёки темир йўл масофаси орқали тегишли чоралар кўрилиши учун қоида бузилган пайтдан бошлаб 15 кеча-кундуздан кам бўлмаган муддатга давлат автомобиль назорати (ДАН) га берилиши лозим.
14. Темир йўл кесишма навбатчиси ИДП, ИСИ, ПТЭ ва П 51\98 йўрикномаларида кўрсатилган поездлар харакати хавфсизлиги талабларини билиши шарт.
15. Йўл устида ва кесиб ўтиш жойида фақат шлагбаумлар ёпик бўлган ҳолда ва поездларнинг яқинлашиши хақида маълумот бўлгандагина иш бажаришга рухсат берилади.
16. Маскандан кетиш ёки кесиб ўтиш жойига вақтинча хизмат кўрсатишни бошқа шахсга топшириш тақиқланади.
17. Темир йўл кесишма навбатчиси ўтиш жойи масканини тоза ва тартибли сақлаши лозим.



Download 52,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish