МАЖБУРИЯТЛАРИ:
Катта йўл устаси ўзига белгилаб берилган участканинг умумий ҳолати бўйича раҳбари ҳисобланади. Катта йўл устаси, жорий йўл таъмирлаш режаси, сунъий иншоатлар, ер полотноси уларни жорий сақланиши, ўз участкасидаги машина ва механизмларнинг техник соз ҳолатда сақланиши, темир йўл устки эҳтиёт қисмларини тиклаш бўйича жавобгар шахс ҳисобланади.
Катта йўл устаси томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича берилган ҳар қандай топшириқ унинг қўл остидаги ишчилари томонидан сўзсиз бажарилиши лозим. Фақатгина катта йўл устаси ўз лавозимидан юқори бўлган йўналиши бўйича раҳбарга бўйсинади.
Ўз вақтида йўл усталари ва йўл бригадирларига иш-режа графиги асосида керакли топшириқларни беради.
Ишларни ўз вақтида бир маромда бажарилиши юзасидан йўл усталари ва йўл бригадирларини керакли асбоб-ускуналар, механизмлар, темир йўл устки эҳтиёт қисмлари ва техник ҳужжатлар билан таъминлайди.
Ўз участкасида поездларнинг белгиланган тезликда хавфсиз ва тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлйди.
Ишчиларнинг ишларни бажаришда технологик жараёнларга амал қилиб ишлашларини талаб қилади.
Йўл ишларини бажаришда қўлланадиган машина ва механизмларни ишлаши ҳамда темир йўл ишларини бажаришда ортилган юк ва эҳтиёт қисмларининг ўз вақтида туширилишин таъминлайди.
Темир йўллардан техникавий фойдаланиш қоидалари (ПТЭ), Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида қўлланиладиган Сигналлар бўйича Йўриқнома (ИСИ) ва (Инструкция по обеспечению безопасности движения поездов при производстве путевых работ) Йўриқномаси.
Ўз участкасида ишчиларга мехнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўргатади ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини талаб қилади.
Ўз участкасида ишчиларни ички меҳнат тартиб қоидаларга риоя қилиш, жойларда тозаликни ва тартибни сақлаш, таъмирланган участкаларни ва объектларни ўз вақтида топширишини қатъий назорат қилади.
Ишчиларга меҳнат шароитларини яхшилаш ва ўз участкасида раҳбарлик масъулиятларини кўрсатишни таъминлайди.
Ўз участкасида янги қабул қилинган ёш мутахассисларни жойларга йўналтириш ва уларни малакали ишчига бириктирилишини назорат қилади.
Ўз участкасидаги ишчиларни ариза ва шикоятларини ижобий ҳал этилишини таъминлайди.
Ўз участкасида ишчиларни иш вақтини тўлиқ ишда ўтказишларини, уларнинг юриш-туриш ва ўзини тута билиш маданиятларини ва ички меҳнат қоидалари тартибиларига риоя қилишларини назорат қилади.
Темир йўл ва сунъий иншоатларни Йўриқнома меъёрлари талаблари бўйича текширишлар давомийлигини назорат қилади.