- «Локомотивларга депода техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими»
- Маъруза режаси:
- 1. Локомотивларни техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга қўйиш.
- 2. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашгада ишлар ҳажми.
- Хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил қилиш. Темир йўл транспортида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг режали-олдини олиш тизими, яъни техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг тартиблаштирилган бажарилиши қабул қилинган.
Бу тизимга қуйидагилар хос: - Бу тизимга қуйидагилар хос:
- - локомотивларнинг меъёрлаштирилган йўл босиб ўтилганидан ёки 361-Н буйруғида белгиланган ишлаш вақти ўтганидан сўнг таъмирлашга қўйилиши;
- - таъмирлаш ишларининг қайд этилган (белгиланган) ҳажми;
- - таъмирлаш ишларининг профилактика тарзида, яъни ускуналар ишдан чиққанидан кейин эмас, балки аввалдан, уларнинг олдини олиш мақсадида амалга ошириш;
- - турли мураккаблик даражасига эга таъмирлашларнинг навбати ва уларнинг маълум таъмирлараро босиб ўтилган йўлдан сўнг такрорланиши.
Техник хизмат кўрсатишлар ва таъмирлашларда бажариладиган ишлар. ТХК-1 техник хизмат кўрсатиш. ТҲТ га хизмат кўрсатишнинг ана шу тури, яна хизмат таъмири деб ном олган бўлиб, локомотив бригадалари томонидан локомотивни асосий ва айланма депо йўлларида қабул қилиш-топширишда, локомотив бригадалари алмашиниш пунктларида, станция йўлларида, оралиқ станцияларда тўхтаганда ва йўл давомида бажарилади. ТХК-1 пайтида бажариладиган ишлар рўйхатига экипаж қисми, ҳамда носозлиги локомотив хавфсизлигига таҳдид қиладиган бошқа узел ва деталлар (тормоз ускуналари, қум идишлари, тезлик ўлчагич, радиостанция, локомотивнинг автомат сигнализацияси) ҳолатини текшириш кабилар киради. Бундан ташқари, локомотивни қабул қилишда белгиланган жойларда пломбалар мавжудлиги, асбоблар инвентар, эҳтиёт қисмлар ва сигнал ашёлари борлиги ва улар ҳолати текширувдан ўтказилади. - Техник хизмат кўрсатишлар ва таъмирлашларда бажариладиган ишлар. ТХК-1 техник хизмат кўрсатиш. ТҲТ га хизмат кўрсатишнинг ана шу тури, яна хизмат таъмири деб ном олган бўлиб, локомотив бригадалари томонидан локомотивни асосий ва айланма депо йўлларида қабул қилиш-топширишда, локомотив бригадалари алмашиниш пунктларида, станция йўлларида, оралиқ станцияларда тўхтаганда ва йўл давомида бажарилади. ТХК-1 пайтида бажариладиган ишлар рўйхатига экипаж қисми, ҳамда носозлиги локомотив хавфсизлигига таҳдид қиладиган бошқа узел ва деталлар (тормоз ускуналари, қум идишлари, тезлик ўлчагич, радиостанция, локомотивнинг автомат сигнализацияси) ҳолатини текшириш кабилар киради. Бундан ташқари, локомотивни қабул қилишда белгиланган жойларда пломбалар мавжудлиги, асбоблар инвентар, эҳтиёт қисмлар ва сигнал ашёлари борлиги ва улар ҳолати текширувдан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |