ТХК-3 техник хизмат кўрсатиш. Асосий локомотив деполарида локомотивлар ускуналарини ревизия қилиш учун мўлжалланган ТХК-3 комплекс ва ихтисослаштирилган бригадалар томонидан бажарилади. ТХК-3 пайтидаги ишлар рўйхати ўз ичига масъул узел ва деталлар: экипаж қисми, тортув электр двигателлари, кўмакчи машиналар, аккумулятор батареялари, юқори вольтли аппаратура, пневматик ускуналар кабиларни кўрикдан ўтказишни олади. - ТХК-3 техник хизмат кўрсатиш. Асосий локомотив деполарида локомотивлар ускуналарини ревизия қилиш учун мўлжалланган ТХК-3 комплекс ва ихтисослаштирилган бригадалар томонидан бажарилади. ТХК-3 пайтидаги ишлар рўйхати ўз ичига масъул узел ва деталлар: экипаж қисми, тортув электр двигателлари, кўмакчи машиналар, аккумулятор батареялари, юқори вольтли аппаратура, пневматик ускуналар кабиларни кўрикдан ўтказишни олади.
- Электровозларда қўшимча равишда қуйидагилар ҳам текширилади: трансформатор (маҳкамланиши, киришлари, изоляторлар), ток қабул қилгичлар, томдаги ускуналар, тепловозларда - дизелнинг рамага маҳкамланиши, шатун ва туб подшипниклар ҳолати; шу билан бирга форсункаларни пресслаб маҳкамлаш, ёқилғи, мой ва ҳаво фильтрларини алмаштириш ва ювиш ҳам бажарилади.
- Навбатдаги ТХК-3 вақтида ғилдирак жуфтликларини юмалатиб чиқармаган ҳолда бандажларни йўниш, яъни ТХК-4 бажарилиши мумкин. Мос равишда йўниладиган ҳар бир ғилдирак жуфтлигига 1-1,2 с ҳисобидан ТХК-3 нинг бажарилиш вақти ҳам узаяди.
- ЖТ-1, ЖТ-3 жорий таъмирлари айрим узеллар, деталлар ва агрегатларни ревизия қилиш, таъмирлаш ва алмаштириш, ускуналарни ростлаш, синаш ва шунингдек қисман модернизациялаш йўли билан ТҲТ асосий эксплуатация тавсифларини ва иш қобилиятини тиклаш учун амалга оширилади.
КТ-1, КТ-2 капитал таъмирлари агрегатлар, узел ва деталларнинг эксплуатация тавсифларини, созлиги ва ресурси(хизмат муддати)ни тиклаш, шунингдек локомотивларни модернизациялаш учун бажарилади. КТ-2 жараёнида, КТ-1 да кўзда тутилган ишлардан ташқари, базавий агрегатлар, узеллар ва деталлар тикланиб, электр симлар ва кабеллар эса тўлиқ алмаштирилади. - КТ-1, КТ-2 капитал таъмирлари агрегатлар, узел ва деталларнинг эксплуатация тавсифларини, созлиги ва ресурси(хизмат муддати)ни тиклаш, шунингдек локомотивларни модернизациялаш учун бажарилади. КТ-2 жараёнида, КТ-1 да кўзда тутилган ишлардан ташқари, базавий агрегатлар, узеллар ва деталлар тикланиб, электр симлар ва кабеллар эса тўлиқ алмаштирилади.
- Барча таъмирлаш турларидаги ишлар ҳажми махсус адабиётларда батафсил кўриб чиқилган бўлиб, электровозлар, тепловозлар, дизел ва электр поездларни таъмирлаш Қоидаларида келтирилган.
- Темир йўллар тармоғининг баъзи деполарида манёвр тепловозлари учун, машинистлар томонидан ҳар навбатчиликда бажариладиган ТХК-1 ишларидан ташқари, тўрт суткада бир марта амалга ошириладиган қўшимча кўрик ҳам кўзда тутилган. Бундай ишларга қуйидагилар оид ҳисобланади:
- - тортув генераторини, икки машинали агрегатни, аппарат камерасини, ёқилғи насосининг электр двигателини сиқилган ҳаво билан пуфлаш;
- - машина хонасидаги пастилалар тагида, агрегатлар (компрессор, редуктор) остида ва совутгич шахтасида тозалаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |