1.Кириш йўриқлашлари –Корхонага ишга кирувчи барча шахслар, бошқа ташкилотлардан (малака шакли, иш стажи ва тажрибасидан қатьи назар) ушбу ташкилотнинг иш ҳажмини бажариш учун хизмат сафарига келган, ҳамда амалиётга келган ўқувчи талабалар кириш йўриқланишларидан ўтадилар.
Кириш йўриқланишларини мақсади- иш шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг умумий қоидалари билан таништиришдан иборатдир.
Ишловчиларга кириш йўриқланишини меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси, у йўқ пайтларда бош мухандис ёки меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари зиммасига юклатилган шахс ўтиши керак.(Корхонага ишга кирувчи мухандис-техник ходимлар ва амалиётга келган ўқувчилар ва талабаларга кириш йўриқлашини шахсан бош мухандис ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати бўйича жавобгар шахс ўтказади). Кириш йўриқлаши меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида маҳаллий ҳужжатларидан ( жамоа шартномалари ички меҳнат тартиблари ва бошқалар) фойдаланилган бош мухандис томонидан тасдиқланган конспект асосида ўтказилади. Кириш йўриқномасининг намунавий дастури 1-Иловада келтирилган. Кириш йўриқлаши бир гуруҳ ишловчилари каби (10 кишидан кўп бўлмаган), алоҳида ишловчилар билан ҳам ўтказилади.Кириш йўриқлашлари ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув кириш йўриқлашларини расмийлаштириш журналига, шунингдек Т-1 шаклли буйруқда расмийлаштирилади.Кириш йўриқлашларини трасмийлаштириш журналини меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси олиб боради ва сақлайди.
2. Бирламчи йўриқлаш - амалий ўқитув билан (стажировка), бевосита иш жойида ишга кирувчиларга, бошқа ишга ёки ўзга хусусиятли иш бўлимига ўтказилганда, ушбу корхонага ишлашга юборилган бошқа корхоналарнинг ходимлари, ўқишга ёки амалиётни ўташга келган ўқувчи ва талабаларга уларни мустақил ишлашга қуйилгунга қадар амалга оширилади.
Бирламчи йўриқлашнинг мақсади - ишлаб чиқаришнинг аниқ ҳолати ва муайян иш жойида хавфсиз ишлаш усуллари билан таништиришдан иборатдир.
Корхонанинг асосий иш жойидан узоқда бўлган ишлаб чиқариш бўлимига ишга кираётганларга корхонанинг асосий иш жойига кираётганлар ўхшаб бирламчи йўриқлаш ўтказишга рухсат этилади.
Қурилмаларни, ускуналарни таъмири, созлаши, синаши ва уларга хизмат кўрсатиши, ўта хавфли ишлар билан боғлиқ бўлмаган шахсларга бирламчи йўриқлашни ўтказмаслиги мумкин.Бирламчи йўриқлашлардан озод қилинган касблар, лавозимлар руйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Бундай руйхат корхонанинг тегишли ҳужжатларига ( Низом, стандарт ва корхона буйруғи) киритган бўлиши керак.Ўтказилган бирламчи йўриқлашлар, йўриқлашларни расмийлаштириш журналига расмийлаштирилади.Бирламчи йўриқлаш ҳар бир ишга кирувчи билан алоҳида ўтказилади, корхонада шунга ўхшаш янги бўлим очилганда 25 кишидан кўп бўлмаган ишловчилар гуруҳи билан ўтказилади.
3. Жорий йўриқлаш – Наряд-ижозатнома билан расмийлаштириладиган ишлар, ўта хавфли ишлар, электр қурилмаларида ва электр ҳаво йўлларида ёки уларнинг яқинида ишлаганда,шунингдек ишловчиларнинг ўз иш вазифалари билан боғлиқ бўлмаган (юк ортиш ва тушириш, қор кураш, майдонларни тозалаш, аварияларни бартараф этиш ва шанбаликларда ишлаш) ишларининг бошланишидан олдин масъул иш расмийлаштириш журналида ишларни хавфсиз бажариш бўйича вазифалар кўрсатилиб даврий йўриқлашлар расмийлаштирилади.
раҳбарлари томонидан барча ишловчилар жорий йўриқланиши ва барча зарурий хавфсизлик чоралари кўрсатилиб йўриқлашларни расмийлаштириш журналига расмийлаштириш керак.Жорий йўриқлашлар иш бошланишидан олдин бевосита темир йўлда ва поездлар яқинида ишлаётган поезд тузувчилар, уларнинг ёрдамчилари, вагонлар ҳаракати тезлигини ростловчилар, стрелка пости навбатчилари, сигналчилар, йўл монтерлари, вагонларни курикдан ўтказувчилар, техник хизмат кўрсатиш пунктида вагонларни таъмирлаш билан машғул бўлган ишчилар, сигналлаштириш марказлаштириш блокировкалаш (СМБ) ва алоқа электр механиклари, зарурият туғилганда, бошқа касб эгалари билан бекат, оралиқ йўлда юзага келган тезкор вазият ва мураккаб метерологик шароитларда хавфсизлик чоралари кўрилишини тушунтириш учун ўтказилади. Жорий йўриқлашларни- бевосита темир йўлларида ва транспорт воситаларида, электр ҳаво йўллари яқинида, юқорида ишлаганда, локомотив ва вагон деполаридаги таъмирлаш ишларида, бино ва кўприк қурилишларида, юк кўтариш машина ва механизмлари, буғ ва сув иситиш қозонларида ишлаганда, босим остида ишлайдиган сиғим ва аппаратларда ишлаганда, электр ва механик қурилмаларида ишлаганда ва бошқа ўта хавфли иш шароитларида ишлашда-бекат бошлиқлари ва уларнинг муовинлари, бекат бош мухандислари ( улар йўқ пайтида бекат ва маневр диспетчерлари, бекат ва разъезхд навбатчилари), усталар, механиклар, бригадирлар ва смена катта ишчилари, йўриқчилар, электромеханиклар, иш бошилар ва раҳбарлари томонидан ўтказилади.Йўриқлаш, ўта хавфли ишларни бажаришда ёки мураккаб метереологик шароитларида қисқа ва аниқ кўрсатмалар сифатида ўтилади. Иш сменаси жараёнида иш таснифи ёки метеорологик шароит ўзгарганда хавфсизликнинг қўшимча чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида радио алоқаси ёки юқори товушли алоқа воситалари орқали ишловчиларга хабар беришга рухсат этилади ва бу ҳақда журналда расмийлаштирилмайди.Корхонадан 3 км.ва ундан ортиқ узоқликларда ишлаётган бир ёки кам сонли(2 киши) гуруҳдаги ходимларга иш раҳбари томонидан иш бошлашдан олдин телефон орқали ишлашга рухсат берилаётганда жорий йўриқлаш ўтишга рухсат этилади.Жорий йўриқлаш телефон алоқаси орқали ўтказилганда “йўриқланувчининг имзоси” ва “йўриқловчининг имзоси” устунларида ҳар бир ходим ўз журналида “телефон орқали” деб ёзиб ўз имзоси билан тасдиқлаб қуйиши керак. Ишловчиларни жорий йўриқлашлар иш бажарилаётган цехдаги,бекатдаги, бўлинмалардаги йўриқлашларни расмийлаштириш журналларида расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |