МАЖБУРИЯТЛАРИ:
Темир йўл бригадири белгиланган участкасида темир йўл ва иншоотларни жорий ва капитал таъмирлаш ишларини ташкил қилади ва поездлар харакати хавфсизлигини ўз вақтида таъминлаш билан ишлар бажаришини туғри ташкил этиш учун жавобгардир.
Темир йўл бригадири ўзига беркитилган ва бекат йўлларини, стрелкали ўтказгич ва бошқа темир йўл иншоотларини бир ойда 4 марта текшириб, ўзининг ПУ-28,29 китобчасига белгилайди ва ўз вақтида аниқланган камчиликларни бартараф этиб боради.
Темир йўл бригадири ўзига беркитилган темир йўл участкаси ундаги барча иншоотлар билан биргаликда техник холати созлиги учун жавобгардир.
Темир йўл бригадири ўзига беркитилган асосий ва бекат йўлларида, стрелкали ўтказгичларда бригадаси билан иш бажарганда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг РБ-89 Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан фойдаланиш техникавий қоидалари (ПТЭ) га тўла риоя қилиши шарт. Кўрсатилган низом ва техника хавфсизлиги ва мехнатни мухофаза қилиш бўйича ўз қул остидаги ишчиларини хавфсизлигини таъминламоғи керак.
Берилган ойлик топшириқларини сифати учун жавобгардир.
Поездлар харакати хавфсизлигини таъминлаш, ишчиларга ўрнак кўрсатмоғи, уларга топширилган вазифани бажаришда жавобгарликни ўргатмоғи керак, улар билан яхши муомалада бўлмоғи, уларни талаб ва эхтиёжларини эътиборга олмоғи керак.
ҲУҚУҚИ :
Ишчиларни моддий рағбатлантиришда техника хавфсизлиги ва мехнат интизомини бузганда маъмурий ва моддий жазолашда уларни тарифлашда иштирок этади ва ўз таклифини билдиради.
Йўл бригадири иш жадвалини тўлдириб боришда иштирок этади.
Йўл бригадири йўл устаси мехнат таътилига чиққанда ва бетоблик вақтларида йўл устаси билдиришномасига ёки йўл катта устаси билдиришномаси, ёки бошлик фармойишига асосан йўл устаси вазифасини вақтинча бажаради.
ЙЎЛ УСТАСИНИ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
МАЖБУРИЯТЛАРИ:
1. Темир йўл устаси ҳар ойда икки марта йўл бригадири билан темир йўлни техник холатини, ер полотноси, қурилмаларини ва иншотларини кўриб ва стрелкали ўтказгичларни меъёрини ўлчаб чиқади, ойида бир марта асосий ва бекат йўлларидаги стрелкали ўтказгичлар ординаталари ва крестовина орти эгрилигидаги меъёрини текшириб чиқади, айниқса кучли ёмғир, тошқин довуллар вақтида текширув натижаларини ПУ-28, ПУ-29 китобига тушириб, шу бўйича йўл бригадалари ишларини режалаштиради.
2. Ойнинг ҳар 15-кунида поездларни охирги вагонида, ёки тепловозда юриб поездлар харакати текислигини текширади.
3. Ҳар ойда бир марта бекат йўллари ва стрелкали утказгичларнинг ойлик кўригида қатнашади.
4. Корхонада рахбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида темир йўл изларини тўлиқ текшириб чиқади.
5. Ҳар ой алоқа хизмати электр механиклари билан биргаликда ўз участкасида рельс занжирлари холатини ва созлигини текшириб чиқади.
6. Йилда 2 марта (бахорда ва кузда) темир излар орасидаги масофалар, эгриликлар холатини текшириб чиқади.
7. Йилда икки марта корхона рахбари томонидан белгиланган муддатларда йўл бригадири билан биргаликда шпал ва брусларни бахорги ва кузги кўригини ўтказади.
8. Темир йўл устаси ўз бригадасини керакли асбоб-ускуналар, механизмлар йўл белгилари, техник хужжатлари ва бажариладиган алохида ишлар учун буюртма топшириқлари билан бажариши лозим.
Бажарилган ишларнинг сифатини йўл бригадирлари томонидан ойлик ишлар жадвали бажарилиши ва уларнинг тўғри юритилишини текшириб бориш корхона маъмуриятига хужжатларни ўз вақтида такдим этиб бориш лозим.
9. Темир йўл устаси асосий ва бекат йўллари, стрелкали ўтказгичларнинг ва ўз участкасидаги бошқа темир йўл қурилма иншоотларини техник холати, участкада поездларни хавфсиз харакати учун тўлиқ жавобгардир.
10. Оғир ва хавфли ишларни бажаришда олдиндан ишлаб чиқилган режа асосида рахбарлик қилади.
Ўз ишчиларнинг мехнат ва ишлаб чикаришдаги интизомига амал килишларини ишларни бажаришда хавфсизлик қоида ва йўрикномаларига технологик тартибларига амал килишларини, ишчиларни махсус химоя воситалари билан таъминлайди. Агарда уларнинг соғлигига ва хаётига хавф сезса дархол ишни тўхтатади.
11. Хар куни ишдан олдин барча иш жойларини куздан кечириб,ускуналар,механизмлар ва иш шароитларига катта эътибор берилади, текширув узи еки мехнатни мухофаза килиш буйича ишончли ходимлар билан еки узи бажаради.
12. Ҳар хафтада бригада фаолияти билан кенгаш ўтказиб, унда текширув натижалари, механизмлар, иш жойлари холатини мухокама қилади, бригада ишчиларини янги буйруқлар, фармойишлар, телеграммалар, бахтсиз ходисалар, уларнинг келиб чикиш сабаблари ҳақидаги сухбат ўтказади.
13. Белгиланган муддатларда техник ва амалий машгулотлар ўтказиб, бу ҳақда журналларга қайд қилади.
14. Янги ишга кирган ишчилар билан ўргатиш ишларини олиб боришни доимий назорат қилиб боради ва тугагач янги ишга кирган ишчининг хавфсиз ишлаш қоидаларини ва йўриқномаларини ўлаштирганлигини текшириб кўради. Зарурат бўлганда ишчиларга ишлашнинг хавфсиз қоидаларини амалда кўрсатиб беради.
15. Ишчиларнинг хавфсиз бажариш усуллари йўрикномаларини ишлаб чиқишда
қатнашади ва ўз фикрини баён қилади.
16. Ишчиларнинг билимини текширишда жадвал тузиб, унда қатнашади.
17. Ишчиларнинг ва мехнатни мухофаза қилиш бўйича ишончли кишиларнинг мехнат шароитини яхшилаш хакидаги фикр ва таклифларини йиғиб, ўрганиб корхона рахбариятига тақдим этади.
18. Белгиланган муддатларга хавфсиз иш шароитларини таъминлашга қаратилган тадбирларни бажаради ва аниқланган камчиликларни бартараф этади.
19. Мехнатни мухофаза қилишда 3-табақали назоратни ўтказишда қатнашади.
20. Ишчиларнинг ойлик маошини корхона хазинасидан ведомост оркали қайтариш шарти билан олиш ҳуқуқига эга.
21. Йўл устаси қўл остидаги ишчиларини корхона рахбарияти томонидан чиқарилган тиббий кўрикдан ўтиш бўйича тузилган жадвал бўйича ўз вақтида тиббий кўрикка жўнатиш бўйича жавобгар шахс.
22. Ўз участкасидаги ишчилар томонидан мехнат интизоми бузилганда меҳнатга қатнашиш коэффициентини камайтиришга ҳақлидир.
КАТТА ЙЎЛ УСТАСИНИ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |