Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

ри ва тенгқурларининг даҳосидир” деб тан олишга мажбур бўлган эди. 
Жалолиддиннинг обру эътибори ошиб бориши билан бирга унинг ғанимлари ҳам 
кўпайиб борди. Насавийнинг ѐзишича у кўплаб мураккаб вазиятлардан қутилиб кетган 
бўлсада, кутилмаган вазиятда бир курднинг урган найзаси оқибатида ҳалок бўлган. Бу 
хабарни эшитган Майофарикин ҳокими ал-Малик ал-Музаффар Жалолиддинни иззат-
ҳурмат билан кўмиш, қабрини бошқалар ҳақорат қилмаслиги учун текислаб қўйиши 
ҳақида фармон берган. Жалолиддиннинг жонига қасд қилган курд ва унинг эркак 
ҳамқишлоқлари ўлдирилган. 
Тарихий манбаларда жасур лашкарбоши ҳақида Жалолиддин Мангуберди тўғриси-
да кўплаб маълумотларни учратиш мумкин. Улар орасида энг мукаммали Шахобиддин 
Муҳаммад Насавий қолдирган маълумотлардир. 1224 йилдан бошлаб Жалолиддиннинг 
ҳарбий юришларида иштирок этган Насавий ўзининг ―Султон Жалолиддин Мангубер-
дининг ҳаѐт йўли” номли асарида Жалолиддин ҳақида, “ У турк бўлиб, қора мағиз 
юзли, бурни олдида қора холи бор, ўрта бўйли йигит эди. Форс тилида ҳам бемалол 
сўзлаша олар эди. У камтарин, жиддий одам бўлиб, ҳеч қачон бақирмас, сўкинмас, ўз 
атрофидагилар олдида ўзини жуда яхши , сипо тутар эди. У кўп гапирмас, ҳоҳолаб 
кулмас, аҳѐн - аҳѐнда жилмаяр эди. У адолатни ҳурмат қилар ўз фуқароларига нисба-
тан адолатли бўлишга интилар эди. Ўз халқининг мушкулини енгиллиштиришни яхши 
кўрар эди. Бироқ, у яшаган тўс-тўполон давр унга бундай хайрли ишни амалга ошириш-
га имкон бермади. Султон Жалолиддин энг оғир, мураккаб шароитларда ҳам қатъий 
тура олувчи, энг қийин синовлардан ҳам сира қўрқмайдиган одам эди”, деб ѐзган . 
Шундай қилиб, ўз юртининг эрки, озодлиги учун мардонавор курашган қахрамон 
Спитамен, Муқанна, Нажмиддин Кубро ва бошқалар қатори Жалолиддин Мангуберди 


75 
Ватан озодлиги учун жонини фидо қилди. Халқимиз ҳамиша ўз қахрамонларини эъзо-
злаб келган. 1999 й. 5 ноябр куни Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди таваллу-
дининг 800 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлди. Йиғилишда Жалолид-
дин Мангуберди шарафига ўрнатилган ҳайкал очилди.
Чингизхон вафотидан кейин мўғуллар эгаллаб олган худудлар ўғиллари –Жўжи, 
Чиғатой, Ўқтой ва Тўлихонларга бўлиб берилган эди. Мўғул хонлари, нўѐнларининг 
босиб олинган худудларда давлатни бошқариш тажрибаси ва лаѐқати етишмаганлиги 
туфайли, улар кўпроқ бой худудларни талаш, ўлпон ўндириш билан банд бўлишиб, 
шаҳарлар ҳаѐти ва савдо-сотиққа бефарқ эдилар. Хонлар ва нўѐнларнинг бетайин сиѐ-
сати, уларнинг ўзаро ҳокимият ва мулк талашиб низо чиқаришлар, маҳаллий амалдор-
ларнинг иккиюзламачиликлари ва хушомадгўйликлари Ўрта Осиѐ халқларини оғир 
ижтимоий-иқтисодий аҳволга солиб қўйган эди. 
Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғотой ҳукмронлик қилган (1227-1241) Мовароун-
наҳр, Еттисув ва Шарқий Туркистон ерлари Чиғотой улуси деб аталган. Чиғотойнинг 
ўзи Еттисувда яшаб, Мовароуннаҳрни бошқаришни Маҳмуд Яловоч (1226-1238) ва 
унинг ўғли Маъсудбекка (1238-1289) бериб қўйди. Маҳмуд Яловоч даврида Мовароун-
наҳрда бир қатор норозилик ҳаракатлари (жумладан, Маҳмуд Таробий бошчилигидаги 
1238 йилги қўзғолон) кўтарилган бўлса-да, Маъсудбек ўлка ижтимоий- иқтисодий ҳа-
ѐтини яхшилаш бўйича баъзи ижобий ўзгаришларни амалга оширди. Унинг таъсирида 
мўғул хонлари Гуюкхон (1246-1248), Мункехон (1251-1260) ва Олғухонлар (1261-1266) 
Мовароуннаҳрда тинчлик ва тартиб ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Жумладан, Мункехон 
жон солиғини ва пул муомаласини тартибга солди, мўғул аслзодаларининг бу ерга ке-
либ, маҳаллий бошқарув ишларига аралашишига чек қўйди.
Бу даврда вайрон бўлган Бухоро, Самарқанд, Хўжанд, Тошкент, Термиз, Урганч ва 
б. шаҳарлар қайтадан тикланди. Фарғона музофотидаги Ўзганд, Ахсикент, Исфара, 
Қува шаҳарлари ободонлашди. Шу билан бирга, Андижон, Қарши сингари янги шаҳар-
лар пайдо бўлди. Шаҳарларнинг кенгайиши ва ободонлашишида 1271 й. Маъсудбек 
томонидан ўтказилган пул ислоҳати катта рол ўйнади. Мовароуннаҳрда бир хил вазнда 
зарб этилган кумуш тангалар умумдавлат муомаласига киритилди. 
XIII аср охирида Бароқхон вафотидан кейин Чиғотой улуси тахтини унинг ўғли 
Дувахон (1291-1306) эгаллади. Ўша даврда Андижоннинг обод шаҳарга айланиши Ду-
вахон номи билан боғлиқдир. Дувахон вафотидан кейин бошланган тартибсизликларни 
унинг иккинчи ўғли Кепакхон (1318-1326) қисман бартараф этишга муваффақ бўлди. У 
бир қатор иқтисодий ва маъмурий ислоҳатлар ўтказди. Кепакхон Чиғатой улусини му-
стаҳкамлаш мақсадида хонлик марказини яйловдан ўтроқ зонага кўчиртирди. Натижада 
ҳозирги Қарши шаҳри бунѐд этилиб, у улус маркази қилиб белгиланди. Кепакхон бир 
қатор ислоҳатлар ўтказди. 1321 й. ўтказилган пул ислоҳати молия тизимини изга со-
лишда муҳим рол ўйнади. Маъмурий ислоҳатга кўра, Мовароуннаҳр ҳудуди туманларга 
(жумладан, Самарқанд вилоятида 7 та, Фарғона вилоятида 9 та) бўлинди.
Кепакхон сиѐсатини Тармаширин (1326-1334) давом эттирди. У ислом динини 
қабул қилиб, уни давлат дини даражасига кўтарди. Унинг ўрнига келган Қозонхон 
(1334-1346) асосий эътиборини маҳаллий ва мўғул амалдорлари ўртасидаги зиддият-
ларни бартараф этишга қаратди. Қозонхон вафотидан кейин ҳокимиятни эгаллаган 
амир Қозағон (1347-1358) ўтмишдошларидан фарқ қилиб, кўчманчи мўғул аслзодалари 
манфаатларига мос сиѐсат юритди. Маҳаллий аҳоли манфаатларига зид бўлган бу сиѐ-
сат оқибатида ижтимоий-сиѐсий вазият кескинлашди. Сиѐсий курашлар жараѐнида 
амир Қазағон қатл этилди. Унинг ўғли Абдуллоҳнинг ҳукмронлиги ҳам узоққа борма-
ди. Бу орада Мўғулистондан бостириб келган (1359) Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрга 
жиддий талофат етказди.
XIY аср ўрталарига келиб Чиғатой улуси икки қисмга: Еттисув, Фарғонанинг 
шарқий қисми, Шарқий Туркистондан иборат Мўғулистонга ва ~арбий улус-
Мовароуннаҳрга бўлиниб кетди. Ўша пайтда Хоразмнинг шарқий қисми ҳам ~арбий 


76 
улусга қарар эди. Бу Мовароуннаҳрда ҳокимимятга интилувчи кучларнинг кўпайишиги
ва сиѐсий вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келди.
Мўғуллар истилоси Мовароуннаҳр халқлари бошига қанчалик оғир кулфатлар сол-
масин аждодларимизни бунѐдкорлик ишларидан совута олмади. Бу даврда Урганя, 
Қарши, Андижон шаҳарлари қайта тикланди, Самарқанд, Бухоро, Шош, Хўжанд каби 
шаҳарларда бир қатор иншоотлар бунѐд этилди. XIII асрда Қўҳна Урганчда бунѐд 
этилган баландлиги 62 метрлик минора, Бухорода ислом оламининг етук алломалари-
дан бири Сайфиддин Бохарзий (1258 й. вафот этган) мақбараси, XIY асрда Са-
марқандда қурилиши давом этдирилган Шоҳизинда мажмуи, Бухородаги Баѐнқулихон 
мақбараси, Қўҳна Урганчдаги Нажмиддик Кубро, Тўрабекхоним, Хўжанддаги Тўбахо-
ним мақбаралари ўз даврининг ноѐб ѐдгорликлари ҳисобланади. 
Бу даврда Ўрта Осиѐда илм-фан, маънавият ва бадиий адабиѐт катта қийинчи-
ликлар билан бўлсада такомиллашиб борди. Тарихшунослик, илми-нужум, сўфийлик 
таълимоти ва б. бўйича бир қатор асарлар яратилди. Улар жумласига Нажмиддин Куб-
ро (1145-1221), шайх Сайфуддин Бохарзий Баҳоуддин Шақшбанд (1318-1389) таъли-
мотлари, Жувайний (1383 й. вафот этган), Фазлуллоҳ Рашидиддин (1318 й. ўлдирилган) 
асарлари киради. Масалан, Рашидиддиннинг «Жоме ут-таворих» асарига кўпчилик 
олимлар «Жаҳон тарихини» яратишга дастлабки уриниш сифатида қарашади. Адабий 
соҳада Жалолиддин Румий, Муслиҳиддин Саъдий, Амир Хусрав Деҳлавий, Носирид-
дин Рабғузий, Паҳловон Маҳмуд, Қутби Хоразмий, Сайфи Саройи ва б. самарали ижод 
қилдилар. Жумладан, асли хоразмлик бўлиб, кейинчалик Туркияда яшаган Жалолиддин 
Румий (1207-1277) нинг 6 жилдли, 25 минг 700 байтдан иборат «Маснавий»си, ғазал-
навис шоир Саъдий Шерозий (1219-1292) нинг машҳур «Гулистон» ва «Бўстон»и, 
Паҳлавон Махмуд (1322 й. вафот этган) нинг чуқур фалсафий мазмунга эга бўлган ру-
боийлари, XIII аср охири- XIY аср биринчи ярмида яшаб ижод этган Рабғузийнинг 
ўзбек тили наср намунасини ўзида акс этдирган икки жилдлик «Қиссаси Рабғузий» аса-
ри ўша давр адабиѐтининг ѐрқин намуналаридир.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish