Саволлар:
1. Ўрта Осиѐда фан ва маданият ривожига таъсир кўрсатган омилларни айтиб беринг.
2. Шарк фани ва маданияти ғарбга қандай таъсир кўрсатди?
3. Қайси алломаларнинг асарларида маърифатли жамият ва давлат ҳақида фикр юри-
тилади
4. Ўрта Осиѐдан етишиб чиққан алломаларнинг жаҳон фани ва маданиятига қўшган
ҳиссасини таърифланг?
9-Мавзу: МАРКАЗИЙ ОСИЁДА МЎ~УЛЛАР ИСТИЛОСИ ВА ЗУЛМИГА
ҚАРШИ КУРАШ. ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ.
Режа.
1. ХIII аср бошларида Ўрта Осиѐда ижтимоий- сиѐсий вазият.
2. Ўрта Осиѐнинг мўғуллар томонидан босиб олиниши.
3.Мўғуллар зулмига қарши халқ озодлик курашлари.
4. Чиғатой улуси ва унинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐти.
АДАБИЁТЛАР: 9,26,30,31,34,45,46,52,57,63,65,73,76,99,101,102,108,110.
ХII асрнинг II ярмида хоразмшоҳлар Ўрта Осиѐда ўз худудларини кенгайтириш
72
билан банд бўлган бир вақтда Мўғулистон ерларида турли қабила ва уруғлар ўртасида
ҳокимият учун кураш кетаѐтган эди. Бу даврда бир - бирларига душман уруғлар
(мўғуллар, татарлар, найманлар, керайтлар, маркитлар ва б.) ўртасида мулкдорлар ва
қабила бошлиқлари манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат вужудга келаѐтган эди.
Саҳройи қабилаларни бирлаштирган бу ярим кўчманчи давлат бошлиғи Темучин (1155
й. туғилган) 1206 й мўғул аслзодалари томонидан чақирилган қурултойда барча мўғул-
татар хонларининг улуғ хони этиб сайланди ва ― Чингизхон” (“кучли‖) лақаби остида
ҳокимиятни эгаллади.
Чингизхон ўз давлатида ҳокимиятнинг 10 та олий лавозимини таъсис этган. У 150
кишидан иборат шахсий гвардия ва 10000 та бақувват жангчилардан қўриқчилар тузди.
У жорий этган қонунга мувофиқ ҳар бир жангчи тинчлик пайтида меҳнат билан банд
бўлиши, ҳарбий сафарбарлик даврида ўн, юз, минг, ўн минг, туман каби бўлинмалар
сафида жанг қилиши, ҳар бир жангчи урушга ўзи билан ўқ - ѐй, ханжар, қилич, қалқон,
найза, арқон, қозон, игна, болта каби зарур анжом - ускуналарни олиб келиши шарт
эди. Қўшинлардан ташқари, ҳарбий зодагонлардан иборат сараланган навкарлар бўлиб,
улар кешик деб аталган ва фавқулодда ҳоллардагина жангга кирган.
Чингизхон кучли қўшин билан ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгач, қўшни
халқлар ерларига ҳужум бошлади. У 1206-1211 йилларда Сибир ва Шарқий Туркистон
халқлари (бурят, ѐқут, ойрат, уйғур ва қирғизлар)ни бўйсундирди. Шундан кейин, Чин-
гизхон Хитойга ҳужум бошлади ва 4 йиллик урушдан кейин Пекин шаҳрини эгаллади
(1215). Шу вақтдан эътиборан Чингизхон Муҳаммад Хоразмшоҳ давлати билан астой-
дил қизиқиб, хоразмлик савдогар Махмуд Ёловочдан, Шарқий Туркистон ва Хитойга
қатновчи ўрта осиѐлик савдогарлар Ҳасан Хўжа, Юсуф Ўтрорий, Али Хўжа ал-
Бухорийлардан зарур маълумотлар олган.
1218 й. Чингизхон Еттисув худудларини эгаллаб олгач, Хоразмшоҳ ҳузурига 500
туядан иборат карвон ва элчилар жўнатган. Бироқ, карвон Ўтрор шаҳрида шаҳар ноиби
Иналхоннинг буйруғи билан талон-тарож қилиниб, элчилар қатл этилди. Чингизхон-
нинг бу воқеа айбдорларини жазолаш, Иналхонни ўзига бериш ҳақидаги талабига Хо-
размшоҳ рад жавобини берди. Шундай қилиб ҳар иккала томон ўртасида тўқнашув со-
дир бўлиши муқаррар бўлиб қолди.
Мўғуллар ҳужуми арафасида Хоразмшоҳлар давлатининг ижтимоий – иқтисодий
ва сиѐсий аҳволи анча оғир эди. Мамлакатда мансабдор шахслар ва катта ер эгалари
бўлган аслзодаларнинг сиѐсий тангликлардан фойдаланиб, мустақил иш тутишга инти-
лишлари феодал тарқоқликни кучайтираѐтган эди. Бунга Муҳаммад Хоразмшоҳнинг
онаси Туркон Хотун ва унинг Дашти Қипчоқдан келиб саройда юқори лавозимларни
эгаллаб олган қариндош-уруғларининг ўзбошимчаликлари ҳам сабаб бўлаѐтган эди.
Бундан ташқари, Хоразмшоҳнинг халифаликка тегишли кўплаб ерларнинг босиб оли-
ши, 1217 й. Бағдод сари қилинган муваффақиятсиз юриш ҳам ислом оламида унинг
обрўсига путур етказди. Шундай шароитда, Хоразмшоҳлар давлатига мўғуллар ҳужуми
бошланди.
1218 йилги Ўтрор воқеалари Чингизхоннинг Хоразмга юриши учун баҳона бўлди.
1219 й. сентябрида Чингизхон барча қўшин-ларини Ўтрор атрофида тўплаб, уларни
тўрт йўналиш бўйича тақсимлади. У қўшинларининг бир қисмини ўғиллари Ўқтой ва
Чиғатой бошчилигида Ўтрор шаҳрини қамал қилишга қолдирди. Иккинчи қисмини
Жўжи бошчилигида Сирдарѐнинг қуйи оқимида жойлашган Сиғнок, Ўзган, Жанд, Ян-
гикент шаҳарларини эгаллашга, учинчи қисмини Олоқнуѐн бошчилигида Сирдарѐнинг
юқори оқимида жойлашган Бинкат ва Хўжанд шаҳарларини эгаллашга юборди. Чин-
гизхоннинг ўзи эса асосий қўшинлари билан Бухорога юриш бошлади.
Мовароуннаҳр осмонида зулмат булутлари ѐйилган, ватан тақдири хавф остида
қолган бир вақтда Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг ўзбошимчалик ва калтабинлик билан
олиб борган сиѐсати мамлакатни ҳалокатга олиб келди. У ўғли Жалолиддин ва тажри-
бали саркарда Темур Маликнинг маслаҳатларини эътиборга олмасдан, кучларини йи-
73
рик шаҳарларга бўлиб ташлади. Ўзи эса мамлакатни қийин вазиятда қолдириб, бир тўда
қўрқоқ аѐнлари билан жануби-ғарбга қочди.
Ўтрор шаҳрини эгаллаш учун қолдирилган мўғул қўшинлари уни 5 ой қамал қил-
дилар. Шаҳар ҳокими Иналхон бошлиқ мудофаачилар мўғуллар сиқувига катта қийин-
чилик билан бардош бериб турган бир пайтда Муҳаммад Хоразмшоҳдан норози бўлган
Қорача Ҳожиб бошчилигидаги бир гуруҳ шаҳар ҳимоячилар мўғуллар тарафига ўтиб
кетдилар. Шундан кейин мўғуллар Ўтрор шаҳрини эгаллаб, уни талон-тарож қилдилар
ва оммавий қирғин ўтказдилар.
Хоразмшоҳ қўшинларининг бўлиб ташланганидан фойдаланган Чингизхон 1920 й.
бошларида Бухоро шаҳрини қамал қилди. Бухоро аҳолиси Ихтиѐриддин Қушлу, Ҳамид
Пўра, қорахитой Суюнчхонлар бошчилигида шаҳар мудофаа қилинди. Бироқ, кучлар
тенг бўлмагани ва четдан мадад келмаганлиги туфайли ҳимоячилар таслим бўлдилар.
Мўғуллар Бухоро шаҳри эгаллаб, унинг ноѐб, меъморий ѐдгорликларини вайрон этди-
лар, мачитлар отхоналарга айлантирилди.
Бухоро эгаллангандан кейин Чингизхон қўшинлари 1220 й. мартида Самарқандга
юриш бошлади. Самарқанд шаҳри аҳолиси узоқ қамалга дош бера оладиган даражада
мудофаага тайѐргарлик кўрган бўлсада, тадбиркорлик ва аҳиллик етишмаганлиги ту-
файли мудофаа-чилар таслим бўлдилар. Шаҳар вайрон этилиб 30000 га яқин киши қул
қилинди. Хўжанд ва Термиз шаҳарлари ҳам шу ҳолга тушдилар.
1221 й. бошларида Хоразмшоҳнинг ўғиллари Жалолиддин, Узлоқшоҳ ва Оқшоҳлар
Хоразмшоҳ вафот этганлиги, Жалолиддин унинг вориси этиб тайинланганлигини
маълум қилдилар. Бироқ, саройдаги зиддиятлар Жалолиддинга мамлакатни бошқариш-
га имкон бермади ва у Узлокшоҳ фойдасига тахтдан воз кечди. Жалолиддин Темур Ма-
лик гуруҳи билан яширинча Хуросонга ўтиб кетди. Узлоқшоҳ ҳам тахтни ташлаб қоч-
ди. Хоразм тахти қипчоқ амири Хумортакин қўлига ўтди.
Шундай вазиятда, Чингизхон ва Жўжи қўшинлари Урганч шаҳ-рини қамал
қилишди. Шаҳар мудофааси яхши ташкил этилган бўлиб, мудофаачиларга буюк аллома
Нажмиддин Кубро ва 76 ѐшли Аҳмад ибн Умар Хивақий бошчилик қилдилар. Кубро-
нинг ―Ё Ватан, ѐ шарофатли ўлим‖ деб қилган хитоби остида урганчликлар қарийб 5 ой
мўғулларга қаршилик кўрсатдилар. Бироқ, ѐрдамчи кучлар бўлмаганлиги туфайли
мағлуб бўлишди. Хумортакин мўғулларга шаҳар дарвозасини очиб берди. Қаттиқ
қирғиндан кейин шаҳар мўғуллар қўлига ўтди. 1221 й. охирларида Чингизхон Марка-
зий Осиѐнинг деярли барча худудларида ўз ҳукмронлигини ўрнатди.
Мўғуллар босқини натижасида ўлкамизда маданият ўчоқлари барбод бўлди, санъат
обидалари вайрон этилди, мамлакат оғир тушкун-ликка учради. Яксон этилган обида-
лар, ѐзувлар, маданий иншоотлар, талаб олиб кетилган буюмлар халқимизнинг кейинги
маънавий ҳаѐтига ўзининг аянчли таъсирини кўрсатди. Ҳерман Вамбери бу ҳақда,
―Ўзларининг санъатлари, илм-маърифатлари, нозик табиатлари ва ахлоқлари билан
донг таратган Мовароуннаҳр аҳолиси бахтсизликка учраб, масхара этилди. Буюк бир эл
шамолдай тарқаб кетди‖, деб ѐзган эди.
Чингизхон Марказий Осиѐни эгаллаб олган бўлсада ҳеч қаерда Мовароуннаҳрдаги-
дек қаршиликка учрамади. Ўтрор, Хўжанд шаҳарлари аҳолиси, шайх Нажмиддин Куб-
ро ва Жалолиддин Мангуберди бошлиқ мудофаачилар босқинчиларга қаттиқ зарбалар
бердилар. Айниқса, Жалолиддиннинг жасоратлари таҳсинга лойиқдир
Жалолиддин Мангуберди Муҳаммад Хоразмшоҳнинг туркман хотини Ойчечакдан
туғилган (1199) бўлиб, мўғуллар Ўрта Осиѐга бостириб кирганда, у 20 ѐшга тўлган
барваста йигит эди. Унинг Муҳаммад Хоразмшоҳнинг вориси сифатида мамлакатни
бошқаришига қарши бўлган қипчоқ амалдорлари укаси Узлоқшоҳни тахтга ўтқазиш
пайига тушдилар. Бундай шароитда давлатни бошқаришга кўзи етмаган Жалолиддин
Темур Маликнинг озгина қўшинлари билан Хуросонга йўл олди. Унинг 700 кишилик
қўшини дастлаб ~азна шаҳри яқинида 30 минг кишилик мўғуллар қўшинини тор-мор
қилди. Жалолиддин ~азнада қайтадан қўшин тўплади. У қўшинлари орасида бошланган
74
низоларни бартараф қилиб, қатъий ҳарбий тартиб ўрнатди.
1221 йил ѐзида мўғулларнинг Шиғи Қутху нуѐн бошлиқ қўшинлари билан Жало-
лиддин қўшинлари ўртасида Парвон даштида бўлган жангда Жалолиддин қўшинлари
ғалаба қозонди. Тарихчиларнинг ѐзишича ―Жалолиддиннинг ўзи Шиғи Қутхунинг
қўшини ўртасига отилиб кириб, унинг ҳарбий тартибларини бузиб юборган ва бай-
роқларини отларнинг туѐқлари остида поймол қилган‖. Жжангда катта талофат кўрган
Шиғи Қутху қолган қўшинлари билан Чингизхоннинг Толликондаги қароргоҳига
қочган. Чингизхон қисқа вақт ичида қўшинларига бир неча марта зарба берган Жало-
лиддинга қарши ўзи жангга киришган.
Бу вақтда Парвондаги жангда ғалаба қозониб кўплаб ўлжаларни қўлга киритган
Жалолиддин қўшинлари ўртасида ҳам бўлиниш юз берди. Жалолиддиннинг умумий
душмани бўлган мўғулларга қарши жипслашишга қилган даъватларига қарамай айрим
халқларнинг вакиллари, жумладан, халажлар, афғонлар ва б. қўшинни тарк этдилар.
Шундай бўлсада Жалолиддин мўғуллар учун ҳали анча хавфли куч эди.
Чингизхон қўшинларининг уни ўраб олиш ва қўлга туширишга ҳаракат қилаѐтган-
лиги эшитган Жалолиддин ~азнани тарк этди. Бироқ, ~азнадан 50 чақирим шарқда Жа-
лолиддин мўғуллар билан тўқнашиб жанг билан чекина бошлади. Чингизхон Синд да-
рѐси бўйида Жалолиддин қўшинларини ўраб олди. Бу ерда бўлган уч кунлик жангда
Жалолиддин мўғулларнинг кўплаб қўшинларини қириб ташлади, ўзининг ҳам барча
амирлари ҳалок бўлди. Жами 700 га яқин қўшин билан қолган Жалолиддинни Чингиз-
хон тириклайин қўлга олиш ҳақида бўйруқ берган. Мўғуллар томонидан ўраб олинган
Жалолиддин қуршовдан чиқиш имкони йўқлигини кўргач оила аъзолари ва қўшинла-
рига ўзларини дарѐга ташлаш ҳақида буйруқ берган. У оз сонли қўшинлари билангина
нариги қирғоқга чиқиб олишга муваффақ бўлган.
Шундан кейин, Жалолиддин 10 йил давомида Ҳиндистон, Эрон, Ироқ ва Кавказ
ортида мўғуллар ва б. душманларига қарши жанг қилди. Жалолиддиннинг мўғуллар
билан сўнгги йирик жанги 1227 й. сентябр ойида Исфахон яқинида бўлиб, унда мўғул-
лар ѐппасига қириб ташланди. Мўғул лашкарбошиларидан бири Тавкал нўѐн Жалолид-
диннинг ҳарбий таланти ва жасоратини кўриб, ― Ҳақиқатан ҳам у ўз даврининг баҳоди-
Do'stlaringiz bilan baham: |