79
гим давлат ишларига аралашиб, Улуғбек ўрнига Бойсунғур Мирзонинг ўғли Алоуд-
давланинг валиаҳд қилишга астойдил киришди. Унинг маслаҳати билан Улуғбекнинг
Шоҳруҳ қўшинларига бошлиқ бўлган ўғли Абдуллатиф 1447 й. апрелида Нишопурда
фитна туфайли Алоуддавла қўшинларидан енгилди ва асир олиниб Ҳиротдаги Ихтиѐ-
риддин қалъасидаги зиндонга ташланди. Бу вақтда Балхни эгаллаган Улуғбек Абдулла-
тифнинг ҳаѐтини сақлаб қолиш учун Алоуддавла билан битим тузишга мажбур бўлди.
Битимга кўра Улуғбек Ҳирот ва Хуросонга бўлган даъвосидан воз кечди. Абдуллатиф
зиндондан озод этилиб, Балх ва Амударѐ икки соҳилидаги ерларнинг ҳокими этиб тай-
инланган.
1448 й. баҳорида Улуғбек ва Абдуллатифнинг 90 минг кишилик қўшини Алоуд-
давлага қарши Ҳиротга юриш бошлаган. Ҳирот яқинидаги Тарноб жангида Алоуддавла
мағлубиятга учраб, биродари Абулқосим Бобур ҳузурига қочган. Жангда қозонилган
ғалабада Абдуллатифнинг ҳиссаси катта бўлди. Бироқ, Улуғбек ғалаба ѐрлиғига Абду-
лазиз номини ѐздиради. Улуғбек қўшинлари Ҳиротни, кейинчалик Хуросоннинг катта
қисмини эгалласада, ҳужумни охиригача етказмасдан орқага қайтган. Бу хатолар
Улуғбекка қимматга тушди. Унинг ўғли Абдуллатиф билан оралари бузилди. 1949 й.
баҳорида Абдуллатиф Улуғбекка қарши ошкора уруш ҳаракатларини бошлаб юборди.
Шу йилнинг кузида Самарқанд яқинидаги Дамашқ қишлоғи ѐнида ота ва бола ўртасида
бўлган жангда Улуғбек қўшинлари енгилди. Жангдан чекинган Улуғбекни Самарқанд
ҳокими Мироншоҳ қовчин шаҳарга киритмади. Шундан кейин, Улуғбек ҳокимиятни
Абдуллатиф Мирзога топшириб, умрининг қолган қисмини илм-маърифатга бағи-
шлашга қарор қилди. У ўғлидан Каъбатуллоҳ зиѐратига бориш учун рухсат олиб, йўлга
отланган. Аммо, тезда орқадан етиб келган Аббос исмли навкар, 1449 й. 25 октябр куни
кечқурун тунаш учун тўхтаган Улуғбекни бўйнини қилич билан чопиб ўлдирган. Ора-
дан кўп ўтмай, 1450 й. 9 май куни Абдуллатиф ҳам Бобо Ҳусайн баҳодир томонидан
ўлдирилган.
Абдуллатиф Мирзо вафотидан кейин, Самарқанд тахтини Иброҳим Султоннинг
ўғли, Улуғбекнинг куѐви Абдулло Мирзо эгаллади. Бухоро тахтини эгаллаган Султон
Абу Саййид (Мироншоҳнинг набираси) унга қарши чиқди ва 1451 й. Абулхайрхон ѐр-
дамида Самарқанд тахтини эгаллади. шундан кейин Мовароуннаҳрда Абу Саййиднинг
ўғиллари Султон Аҳмад Мирзо (1469-1493), сўнгра Султон Маҳмуд Мирзо (1493-1494)
ва ниҳоят, Маҳмуднинг ўғли Султон Али Мирзо (1494-1501) лар даврида феодал
тарқоқлик ниҳоятда кучайди.
Темурийлар сулоласи Мовароуннаҳр ва Хуросонда XVI асрнинг бошларигача,
Ҳиндистонда эса XIX асрнинг 50-нчи йилларигача, қарийб 488 йил ҳукмронлик қилди-
лар. Соҳибқирон Амир Темур даврида асос солинган ижтимоий-иқтисодий муноса-
батлар, унинг авлодлари даврида ҳам давом эттирилди. Албатта, амирлар ва султонлар
ўртасида олиб борилган ўзаро урушлар ўлканинг ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐ-
тига салбий таъсир қилган бўлса-да, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаѐтини тартибга
солиш бўйича бир қатор ишлар қилинди. Жумладан, ерга эгалик килиш ҳуқуқи аввалги
ҳолатда
: “Мулки девоний” – давлат ерлари;
“Мулк ерлари‖ - хусусий ерлар; ―
Мулки
Do'stlaringiz bilan baham: