Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Темур тузуклари.―Темур тузуклари‖ Амир Темурнинг авлодларига ижтимоий-
сиѐсий фаолиятларида насиҳат сифатида ѐзилган муҳим асар бўлиб, дастлаб эски ўзбек 
тилида ѐзилган. Унда Амир Темурнинг таржимаи ҳолидан ташқари, давлат ва қўшин-
лар тузилиши, шунингдек, Чиғатой улусининг 50 йилдан ортиқ давр(1342-1405)даги 
тарихи ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Асар халқаро миқѐсда кенг жамо-
атчилик эътиборига тушиб, унинг таржима қилинган қўлѐзма нусхалари Ҳиндистон, 
Эрон, Англия, Дания, Франция, Россия, Германия, Арманистон ва б. бир қатор мамла-
катлар кутубхонларида сақланмоқда.
―Темур тузуклари‖ икки мақоладан иборат: биринчи мақола Амир Темурнинг ўз 
давлатини барпо этиши ваг уни ҳа жиҳатдан мустаҳкамлаш, мукаммал қуролланган 
қудратли қўшин тузиш борасидаги режалари ва қарорларидан иборатдир. Асарнинг 13 
кенгаш(қисм)дан иборат иккинчи қисмида эса соҳибқироннинг кучли давлат барпо 
этиш, қўшин тузиш ваг душманларини бартараф этиш юзасидан ўтказган кенгашлари 
ваг амалга оширган ишлари ўз ифодасини топган.
Амир Темур давлатининг асосини 12 та ижтимоий тоифа ташкил этган. ―Темур ту-
зуклари‖да бу тоифалар қуйидагича баѐн этилган: 1. Саййидлар, уламо, шайхлар; 2. Би-
лимдон, фозил кишилар; 3. Дуогўй, тақводорлар; 4. Амирлар, қўшин бошлиқлари; 5. 
Сипоҳ ва раият (қора халқ); 6. салтанат ишлари бўйича кенгашса бўладиган ишончли 
кишилар; 7. Вазирлар, саркотиблар ва девон битикчилари; 8. Ҳакимлар, табиблар, му-
нажжим ва муҳандислар; 9. Муҳаддислар (ҳадис олимлари) ва ровийлар (тарихшуно-
слар); 10.Сўфийлар ва орифлар; 11. Ҳунар ва санъат аҳли; 12. Савдогар ва сайѐҳлар.
―Темур тузуклари‖да давлатни идора қилишда вазирлар, амирларнинг роли катта 
бўлган. Шунинг учун ҳам Амир Темур уларни танлашга алоҳида эътибор берган. Улар 
садоқатли, ахлоқий пок, адолатпеша, тинчликсевар ва ташаббускор бўлишлари лозим 
эди. ―Тузуклар‖га кўра, вазирлар тўрт сифатга эга бўлишлари шарт эди: 1. Тоза насллик 


81 
ва улуғворлик; 2. Ақлу фаросатлилик; 3. Сипоҳ ва раият аҳволидан хабардор бўлиш, 
уларга ғамхўрлик қилиш; 4. Сабру бардошлилик, мулойимлик.
―Темур тузуклари‖ маълумотларига кўра, Амир Темур бир чети Чину Мочин ва бир 
чети Шомгача бўлган улкан мамлакатни бор-йўғи қуйида келтирилган 7 нафар вазир 
ѐрдамида бошқарган: 1.Мамлакат ва раият вазири; 2.Сипоҳ вазири; 3.Даромад ва хара-
жатлар вазири; 4.Салтанат ишларини юритувчи вазир; 5.Қози калон; 6. Жалол ул-
ислом-подшоҳнинг фавқулодда ҳуқуқларга эга бўлган вазири; 7. Вазири девони иншо-
бошқа мамлакатлар билан ѐзишмалар девони бошлиғи. Эл-юрт ободонлиги, салтанат-
нинг устиворлиги кўп жиҳатдан шу вазирларга боғлиқ бўлган. 
―Тузуклар‖да кўрсатилишича Амир Темур ташландиқ ерларни ўзлаштиришга катта 
эътибор берган. ―...амр этдимки,-деб ѐзади соҳибқирон,-кимда-ким бирон саҳрони обод 
қилса ѐки кориз қурса, ѐ бирон боғ кўкартирса, ѐхуд бирон ҳароб бўлиб ѐтган ерни обод 
қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, иккинчи йили ўз розилиги билан 
берганини олсинлар, учинчи йили қонун-қоидага муфофиқ хирож олсинлар‖. Амир Те-
мур солиқ солиш, унинг миқдори ваг ундириш ишларини ҳам тарибга олган, солиқ ваг 
ўлпон йиғувчиларнинг фаолияти устидан назорат ўрнатган. 
Амир Темур ташкилий жиҳатдан мукаммал, яхши қуролланган, ҳарбий тактика ва 
стратегияга амал қилган қўшинлар таркибини вужудга келтирди. У ташкил этган 
қўшин Ўғузхон ва Чингизхон қўшинларга ўхшар эди. Қўшин отлиқ ваг пиѐда аскар-
лардан иборат бўлиб, ҳарбий сафарбарликка чақирилган пиѐда сипоҳ ўз билан камон 
ваг 30 дона ўқ, қалқон, қилич, болта, найза ваг бир ойлик озуқа олиб келиши лозим 
бўлган. Отлиқ суворийлар иккитадан от, ҳар 10 киши биттадан чодир, икки соябон, бир 
бел, ўроқ, арра, болта, жуволдиз, 100 дона игна, арқон, чарм меш ваг қозон олган. 
Амир Темурнинг олийжаноб ҳислатларидан бири, бошқаларнинг гуноҳларини ке-
чира билиши эди. ―Мен ѐмонликлар қилиб,-дейилади ―Тузуклар‖да,- бошим узра шам-
шир кўтариб, ишимда кўп зиѐн-зарар етказганларни ҳам тавба-тазарру қилиб, илтижо 
билан келганларида, ҳурматлаб, ѐмон қилмишларини хотиримдан ўчирдим. Мартаба-
ларини оширдим‖. Бироқ у ҳам бошқалар каби, гуноҳкорни фақат уч маротабагина ке-
чира олар эди. 
Амир Темур хиѐнаткор, очкўз, зиқна ваг нафси бузуқларни жуда ѐмон кўрган. 
―Қайси бир сипоҳ туз ҳақи ваг вафодорликни унутиб,-дейилади ―Тузукларда‖,-хизмат 
пайтида ўз соҳибидан юз ўгириб, ҳузуримга келган бўлса, ундай одамни энг ѐмон душ-
ман деб билдим‖. Хулоса қилиб айтганда, ―Темур тузуклари‖ Амир Темурнинг оғир ва 
мураккаб ҳаѐти, унинг халқ ва жамият манфаати учун жон куйдириши ҳамда ташкил 
этган қудратли давлати ва қўшинлари ҳақида маълумотлар билан бир қаторда, давлат 
ва жамиятни бошқариш ҳақида зарур сабоқлар беради. 
Темур тузукларида дўстлик, вафодорлик, иймон ва эътиқод, инсонпарварлик ва 
бошқа инсоний фазилатларга риоя қилиш, фуқароларнинг шариат қонун-қоидаларига 
бўйсуниши лозимлиги уқдириб ўтилади. Қозиларнинг қонунларга тўла амал қилиши, 
тартиб бузарларни жазолаш, сипоҳлар ва аскарларни сақлаш, уларни озиқ-овқат ва 
маош билан таъминлаш масаласи, вазирлар ва уларнинг вазифалари, амирлар, сипоҳлар 
ва бошқа-ларнинг хизматларини тақдирлаш тартиблари ва бошқа турли масалалар 
бўйича муфассал маълумотлар берилади. 
Темурийлар даврида цивилизация янги босқичга кўтарилди. Аввало давлатчилик 
қонун-қоидалари пухта шаклланди. Соҳибқирон фан, маданият, санъат, меъморчилик-
нинг ибратли ҳомийси бўлди. Самарқанд ва б. шаҳарларда расадхоналар, масжиду-
мадрасалар қурил-ди, мактаблар очилди. Санъат ва адабиѐтга эътибор кучайди. Ай-
ниқса, кутубхоначиликни ривожлантиришга, нодир қўлѐзмаларни сақлашга доир ишлар 
эътиборга лойиқдир. Темурий шаҳзодалардан Улуғбек, Шоҳруҳ, Бойсунқур ва Ҳусайн 
Бойқароларнинг кутубхоналари ҳам ноѐб, турли адабий-бадиий, илмий китобларга 
бойлиги билан Амир Темурнинг Самарқанддаги кутубхонасидан қолишмаган. Биргина 
Улуғбек расадхонаси қошидаги кутубхонада қарийб 15 минг китоб сақланган. 


82 
Мирзо Улуғбек ва унинг атрофида жипслашган олимлар- Қозизода Румий, Жам-
шид ал-Коший, Муҳаммад Ҳавофий, Али Қушчи каби олимлар астрономия, математика 
ва бошқа аниқ фанлар соҳасида муҳим кашфиѐтлар қилдилар. Улуғбек илмий мактаби-
нинг энг катта ютуғи, аввало, астрономия, математика, геометрия каби фанлар соҳасида 
муҳим кашфиѐтлар қилдилар. Улуғбек расадхонасида 1018 та юлдузлар ҳаракати ўрга-
нилди ва уларнинг каталоги тузилди. Улуғбекнинг юлдузлар жадвали жаҳон астро-
номлари учун муҳим манба сифатида кўп маданий марказларда, хусусан Лондон, Па-
риж, Данцигда, 1917 й. Вашингтонда ва б. шаҳарларда илмий изоҳлар билан чоп этил-
ди. 
Алишер Навоий, Абдурахмон Жомий, Саккокий, Лутфий, Х.Ко-шифий, К.Беҳзод 
каби ноѐб истеъдод эгалари буюк гуманистик асарлар яратган бўлсалар, Н.Шомий, 
Ш.Али-Яздий, Х.Абру, Мирхонд, Хондамир ва б. ватанимиз тарихига оид муҳим 
маълумотларни қолдирдилар. 
Улуғ донишманд, давлат арбоби сифатида шуҳрат қозонган Алишер Навоий ўзи-
нинг бутун ижодий фаолиятини ўзбек адабий тилини такомиллаштириш билан бир 
қаторда, жамият фаровонлиги, инсон бахт-саодати, юрт ободонлиги, билимли, ақлли ва 
заковатли кишиларни етиштиришга бағишлади, кўплаб шогирдлар етиштирди. Унинг 
асарларида салтанатни ҳалокатга олиб келувчи сабаблар ва унинг оқибатлари кўрсатиб 
берилган. Алишер Навоий ҳукмдорлар ва амалдорларни мамлакат ободонлиги ва фаро-
вонлигини таъминлашга ундади. 
Амир Темур ва темурийлари давридаги моддий, маданий ва маънавий тараққиѐт-
нинг аҳамиятини эътиборга олган кўпчилик олимлар бу даврни асосли равишда мамла-
катимиздаги иккинчи ренессанс (уйғониш) даври деб талқин этмоқдалар. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish