Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

МОВСЕС ХОРЕНАЦИ 
Мовсес Хоренаци –қадимги арман тарихчиларининг энг машҳуридир. 
Немис арманшуноси А. Гутшмиднинг жонли иборасига кўра, Шарқ халқлари 
яратган тарихий адабиёт орасида Мовсес Хоренацининг асари ўзининг 
қадимгилиги бўйича “Таврот”дан сўнг иккинчи ўринда туради
1
. Уни ҳақли 
равишда “арман тарихининг отаси” дейилади, чунки у ўзининг “Арманистон 
тарихи” асарида арман тарихчилари орасида биринчи бўлиб Арманистон 
тарихини қадимги даврлардан бошлаб, арман подшолиги қулашигача (428 йил) 
баён этади. 
Мовсес Хоренацинииг таржимаи ҳолига доир хабарлар жуда кам. У 
Сюник вилоятидаги Хореан қишлоғида туғилган ва шунинг учун Хоренаци деб 
аталган, унинг туғилган йили эса 410 йил, деб тахмин қилинади
2
. Мовсес 
бошланғич маълумотни Сюникда, Вагаршапат шаҳрида, арман алифбосининг 
ихтирочиси Месроп Маштоц асос солган мактабда олади. У ўз қобилияти билан 
ўқувчилар орасида ажралиб туради. 
Мовсес Хоренаци ўз асарида мактабда буюк католикос Саак ва Месроп 
Маштоцларнинг ўқувчиси бўлганлигини таъкидлайди
3
. Мактабда у юнон, 
сурёнва паҳлавий (ўрта форс) тилларини ўрганади. Истеъдодли ўқувчи билим 
олишни давом эттириш учун бошқа ёшлар билан бирга хорижга, Эдесса 
1
Gutschmidvon. Über.
2
Мовсес Хоренаци. История Армении.Б. 6.
3
История Армении Моисея Хоренского / Новый перевод Н.О.Эмина.Б. 203.


330 
академиясига, сўнг ўша даврдаги Рим империясининг маданий маркази бўлмиш 
Искандария академиясига юборилади. Искандарияда Мовсес Хоренаци 
неоплатонизм фалсафаси билан тўла танишади. 
Бундан кейин у саёҳат қилиб, Мисрдан Италияга ва у ердан Афинага 
боради. Хорижга саёҳатларини у Византияда якунлайди. Узоқ вақт хорижда 
бўлганидан сўнг 441 йили Мовсес Хоренаци ўз дўстлари билан Арманистонга 
қайтиб келади ва хорижда олган билимларини ватани учун сарфлашга ошиқади. 
Аммо бу пайтга келиб ватанидаги аҳвол тубдан ўзгарган эди. Аввало, уларнинг 
машҳур устозлари католикос Саак ва Месроп Маштоц аллақачон ҳаётдан кўз 
юмган эдилар ва тўрт аср ҳукм сурган арман Аршакийлари сулоласи ва давлати 
тугатилган (428 йил) эди. 
Юнонча билим олган Мовсес Хоренаци ва дўстлари юнон асарларини 
арманчага таржима қилиб, юнонлар билимларини арманиларга сингдиришга 
уринадилар. 
460 йили йирик арман зодагони, Арманистоннинг марзбони Саак 
Багратуни Мовсесга ватан тарихини қадимги даврлардан бошлаб ёзишни таклиф 
қилади. Бу ишни Мовсес Хоренаци 480 йили тугатади. 
Мовсес Хоренацининг асари уч китобдан иборат.Биринчи китоб “Буюк 
Арманистон насаби” деб аталиб, арман халқининг афсонавий аждоди Хайкдан 
бошланиб, Тигран I (мил. ав. VI аср ўртаси; Ервандуни сулоласи) подшолигини 
тавсифлаш билан тугайди.Иккинчи китоб “Аждодларимизнинг ўрта тарихи” деб 
аталган, Искандар Зулқарнайннинг юришлари ва партавийларнинг Аршакийлар 
сулоласи тарихини, то подшо Трдат III ўлимигача бўлган даврни ўз ичига 
олади.Учинчи китоб “Ватанимиз тарихининг охири” деб аталади ва ўз ичига 
Григорий Маърифатпарварнинг ўлимидан (IV аср боши) то арман Аршакийлари 
сулоласининг қулашигача бўлган даврни қамраб олади. 
Мовсес Хоренаци фойдаланган манбаларга келсак, албатта, бу биринчи 
галда “Таврот” эди. Шуни ҳам айтиш керакки, Мовсес Хоренаци ҳам, бошқа 
қадимги арман тарихчилари ҳам арман халқининг келиб чиқишини 
“Таврот”даги қаҳрамонларбилан боғлайдилар. Чунончи, Мовсес Хоренаци 
арманиларнинг келиб чиқишини Нуҳ пайғамбарнинг уч ўғлидан бири бўлмиш 
Ёфаснинг уруғи билан боғлайди. Ёфаснинг уруғи қуйидаги тартибда 
келтирилган: Ёфас, Ҳомер, Тирас, Торгом, Хайк. Ана шу охиргиси 
арманиларнинг аждоди ҳисобланади. 
Хоренаци юнон тарихчиларидан Евсевий Памфилнинг (III аср) 
“Хроника”сидан ва Епифаний Киприотнинг (IV аср) “Бидъатларни рад этиш” 
асаридан фойдаланган.Арманистоннинг эллинизм даври тарихини ёритишда 
Мовсес Хоренаци асосий манба сифатида сурёний тарихчи Мар Абас 
Катинанинг (мил. IV аср) асаридан фойдаланган
1
. Мар Абас эса ўз асари учун 
ҳужжатларни Ниневия архивидан олган, деб ҳисобланади.Булардан ташқари, 
Мовсес Хоренаци ўз асарида арман халқи оғзакиижодидан ҳам кенг 
фойдаланган. 
Мовсес Хоренацинииг “Арманистон тарихи” арман халқининг пайдо 
1
У ҳақда қар.: Манандян. Б. 64-65.


331 
бўлишидан то V аср 40-йилларигача бўлган воқеа-ҳодисалар изчил баён 
қилинган ёлғиз асардир. Муаллиф арман тарихчиларидан биринчи бўлиб арман 
подшолари ҳукмронлик йиллари хронологиясини эрон ва юнон-рим 
подшоларининг ҳукмронлик йиллари билан мутобиқлаштиради ва бу билан 
мамлакат тарихи тўғри баён этилишига хизмат қилади. 
Мовсес Хоренацинииг “Арманистон тарихи” ғоят оммабоп бўлган. У узоқ 
муддат арман халқи тарихидан асосий дарслик вазифасини ўтаган. Шунинг учун 
муаллифни “арман тарихининг отаси”, “арман Ҳеродоти”, “арман Тацити” деган 
шарафли номлар билан атаганлар. 
Асарнинг қадимги арманча матни бир неча марта нашр этилган. Биринчи 
марта у 1696 йили Амстердамда, беш марта Венецияда (1762, 1827, 1843, 1865, 
1881) ва уч марта Тифлисда (1880, 1910, 1913) нашр этилган. Тифлисдаги 1913 
йил нашри Л.Х.Тер-Мкртчяннинг русча таржимасига асос бўлган. 
Хоренацинииг асари жаҳондаги кўп тилларга қайта-қайтатаржима 
қилинган. Чор Россияси давридаги йирик арманшунос Н.О.Эмин 1858 йили 
биринчи таржимасини, 1893 йили эса янги таржимасини нашр эттирди
1
.Мовсес 
Хоренацинииг 
“Арманистон 
тарихи” 
лотин 
(1733,1736), 
француз(1841,1845,1869,1936), немис(1869), итальян (1841,1850) тилларига ҳам 
таржима қилинган. 
Хоренаци асарининг биз учун қизиқарли бўлган қисми унинг иккинчи 
китоби –“Аждодларимизнинг ўрта тарихи”дир. Шу китобнинг 2, 67, 68, 72, 74, 
87-боблари бевосита мавзумизга алоқадордир. 
ЕГИШЕ 

асрнинг атоқли олими Егише арман халқи тарихининг фожиали 
даврларидан бири –арман халқининг форс зулмига қарши курашини 
тавсифлаган. Егише ҳақида жуда кам маълумот сақланган. Аньанага кўра, 
Егише аскар бўлган ва арман халқининг форслар зулмига қарши курашига 
лашкарбошилик қилган ярим афсонавий қаҳрамон Вардан Мамиконяннинг 
котиби бўлган. У 451 йилдаги машҳур Аварайр жангида иштирок этган. Уруш 
тамом бўлганидан кейин Егише монастирга кетган, сўнг тарки дунё қилиб, Мокк 
вилоятига ўрнашган ва у ерда бир неча тарихий асар ёзган. Тахминан 442-448 
йилларда Егише Апар мамлакатида (яъни, Хуросонда) ҳарбий хизматда бўлган. 
У пайт Сосоний Эрони эфталитлар – Егише уларни кушонлар дейди – билан 
урушаётган эди
2

Мазкур “Вардан ва арман уруши ҳақида” асари Егишенинг асосий тарихий 
асари бўлиб, у Арманистон тарихининг Аршакийлар сулоласининг қулашидан 
то 464/465 йилгача ўтган 35 йилини ўз ичига олади. Асар арманларнинг форслар 
билан уруши тугагач, V асрнинг иккинчи ярмида Мамиконянлар уруғининг 
вакили Давиднинг илтимосига кўра ёзилган. Егишенинг асари етти бобдан 
иборат бўлиб, унда муаллиф “Арман уруши”нинг сабаблари, урушнинг бориши 
ва тугаши ҳақида бирма-бир баён қилади. 
1
История Армении Моисея Хоренского / Пер. с армянского и объяснил Н.Эмин; История Армении Моисея 
Хоренского/ Новый перевод Н.О.Эмина.
2
Егишэ. Б. 30.


332 
Арманилар билан форслар ўртасидаги жангнинг сабаби, Егишенинг 
фикрига кўра, форсларнинг насронийликни аллақачонлар қабул қилган 
Арманистонда Сосонийларнинг давлат дини бўлган зардуштийликии зўрлик 
билан ўрнатишга уринишларидир. Бу дин Шопур II (310-379) даврида кенг 
тарқалиб, айниқса, Яздигирд II (438-457) ҳукмронлиги даврида унинг таъсири 
ғоят кучаяди. Бу даврда насроний арманилар қаттиқ диний таъқиб остига 
олинди. Бу ҳақда Егише қайғуриб ёзади. Шундан сўнг Егише форс 
босқинчилари арман қўшинларини Арманистондан чиқариб, Апар ўлкасига 
(Хуросонга) кушонларга қарши юборганликлари ҳақида ёзади. Бу билан форслар 
арманиларнинг кучини сусайтиришга ва уларга зардуштийликии осонлик билан 
сингдиришга ҳаракат қиладилар. Арман қўшинларининг ўз ватанидан узоқ 
ўлкага четлатилиши арман зодагонларининг норозилигини уйғотади, чунки улар 
узоқ ўлкадаги қўшинларини бутун уруш давомида жиҳозлаш ва моддий 
таъминлашдек оғир кулфатни бўйниларига олишга мажбур эдилар. 
Эрон ҳукумати аҳоли рўйхатини ўтказишни эълон қилганлиги муносабати 
билан солиқлар миқдори янада ортади. Ҳамма черковлардан солиқлар олина 
бошланади. Шунингдек, арман черковидан суд қилиш ҳуқуқи олиб қўйилган ва 
бу ҳуқуқ бош муғга – муғпатга берилган эди. 
Сўнг Егише арман халқининг форслар диний зулмига қарши курашгани, 
Аварайр жанги бўлгани, ҳеч ким енгилмагани ёки енгмагани ва пировардида 
арманилар насронийликка бемалол эътиқод қилиш имкониятига эга 
бўлганликларини баён қилади. 
Егише асарининг французча (1844), инглизча (1930), италиянча (1840) 
таржималари маълум. Биринчи русча таржимаси 1853 йили П.Шаншиев 
томонидан нашр этилган
1
. 1884 йили асарнинг Э.Диллен томонидан амалга 
оширилган русча таржимаси нашр этилди
2
. Арманшунослар бу иккала таржима 
ҳам талабга жавоб бермаслигини эътироф этганлар. 1971 йили асарнинг атоқли 
шарқшунос И.А.Орбели бажарган энг сўнгги русча таржимаси нашр этилди. Бу 
таржима асл нусхага катта аниқлик билан мос келади, деб ҳисобланади. 
Егишенинг асари бизнинг мавзу учун катта аҳамиятга эга, чунки унинг 
қатор бўлимлари форсларнинг эфталитлар билан жангига бағишланган бўлиб, 
муаллиф бу жангларнинг бевосита қатнашчиси бўлган ва барча воқеаларни ўз 
кўзи билан кўрган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish