Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Селунғур ғори 
Фарғона шаҳридан тахминан 100 км жануби-ғарбда, 
Ҳайдарконнинг ғарбий чеккасида жойлашган. Бу улкан ғорнинг чуқурлиги 
120, кенглиги 34 ва баландлиги 25 метрдир. Бу ерда ўтган асрнинг 80-
йилларида қазишма ишлари Ў.И.Исломов раҳбарлигида олиб борилган
1

Ғорда 20-40 см қалинликдаги бешта маданий қатлам бўлиб, улар бир-
биридан археологик қолдиқларсиз бўлган тоза қатламлар (30-100 см) билан 
бўлинган. Бунинг маъноси шуки, ибтидоий одамлар мазкур ғорда беш карра 
яшаганлар ва вақти-вақти билан ўз масканларини узоқ муддатга тарк 
этганлар. Бу ерда тош қуроллар, ҳайвонат қолдиқлари ва ҳатто одам –
архантроп қолдиқларининг бой коллекцияси мавжуд. Ушбу коллекцияда қўл 
чўқмори, тўмтоқ болта, чоппер, катта тош қирғич ва пичоқ, кўп миқдордаги 
тишли ва ўйиқ-ўйиқ қуроллар, понага ўхшаш ва қуш тумшуғисимон 
қуроллар мавжуд. Қуроллар асосан табиий жинс парчалари ва синиқларидан 
тайёрланган. 
Ғорнинг бешинчи қатламидан қўл чўқмори топилган. У қизил яшма 
тошидан тайёрланган. Бу тошнинг чеккалари уриб учирилган, унда зарб 
юзаси ҳосил қилинган ва йирик парчалар олинган. Майда тарашлаш ишлари 
кўринмайди. Бундай қўл чўқморлари морфологиясининг ўзига хос хусусияти 
шундаки, ундаги иккала юза буюмнинг айнан бир томонидан тайёрланган, 
ваҳоланки, кўпинча улар турли чеккаларда ва турли сатҳларда қарама-қарши 
томонда жойлашади. Қўл чўқморининг шакли найзасимон. Бу Ўрта Осиё 
территориясида топилган биринчи ҳақиқий ва энг қадимги қўл чўқморидир. 
Мамлакатимиз ҳудуди учун ноёб бўлган бошқа бир тош курол 4-
қатламдан топилган оғир тўмтоқ болта бўлиб, у ўзига хос, тугал буюмдир. 
Унинг йўнилган қисмида зарб юзаси кўзга ташланиб турибди. Бўйлама 
зихлари уриб учирилган, чеккалари текисланган. Қуролнинг пастки қисмига 
ишлов берилмаган бўлса-да, бир қанча кемтиклари борки, улар кўп 
ишлатилганлиги ёки шикастланганлигидан дарак беради. 
Француз археологи Ф.Борднинг фикрига қараганда, Селунғур ғори 
ҳинд субконтиненти ҳамда Яқин Шарқда тарқалган жанубий ашель палеолит 
маданиятига хосдир
2
. Шу вақтга қадар Марказий Осий ҳудудида ашелнинг 
фақат шимолий турларигина учрарди. Селунғур эса ашелнинг жанубий 
турига мансуб илк ёдгорлиқдир. Шунинг учун ҳам Селунғур ноёб 
ёдгорликлар сирасига киради. 
Селунғур ғоридаги маданий қатламлардан беш мингдан зиёд ҳайвон 
суяклари бўлаги топилган. Учинчи маданий қатламдан якка-якка тарздаги 10 
та одам тиши ва елка суяги бўлаги аниқланди. Бу суяклар, тахминларга кўра, 
икки ёки тўртта одамга тегишлидир. Битта пастки тиш 40 ёшлардаги аёлники 
бўлса, учта пастки тиш бошқа кишиникидир. Мазкур тишларнинг 
1
Исламов, Крахмаль.
2
Bordes.


21 
биронтасида кариес – тиш чириш касаллиги бўлмаган. Лекин тиш бўғзи 
қисмида ғайритабиий ўйилмалар бўлиб, деярли барча тишларда кузатилган. 
Буни касалликнинг фавқулодда ҳодисаси, деб ҳисоблаган америкалик 
тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу ҳол моддий маданиятга эга бўлган тик 
юрувчиларнинг барча вакилларида учрайди. 
Тишлар тузилишининг таҳлили Селунғур топилмаларининг бошқа 
жойлардаги қазилма одамлар билан муносабатларининг аниқ ва ишончли 
бўлган манзарасини намойиш этади. Бу топилмаларни қадимий одам тури 
вакиллари билан қиёслаш натижасида шу нарса маълум бўлдики, у 
палеоантроп ҳамда архантроплар ўртасидаги оралиқ ҳолатни эгаллаб, 
тарихий тараққиётнинг умумий йўналишидан анча четга чиққан. 
Олимларнинг фикрича, бу архаик тузилишнинг сақланиши селунғурликлар 
дағал ўсимлик озуқасини кам миқёсда истеъмол қилишга одатланганликлари 
билан боғлиқдир. 
Селунғур одамининг ўзига хос ҳолати, профессор А.Зубовнинг 
фикрича, оралиқ ҳолат бўлиб, у архантропдан ҳозирги одамгача бўлган 
тарихий тараққиёт йўлида турмай, чамаси, архантропнинг ихтисослашган 
маҳаллий туридир. У, бир томондан, ғоят кўҳна хусусиятларни, иккинчи 
томондан эса, ўзига хос ёйлама тарихий ривожланиш йўлидан бориб, 
бирмунча илгарилаган мавжудотларнинг айрим хусусиятларини сақлаб 
қолган. Селунғур топилмаси архантропларнинг тарқалиш кўлами нечоғли 
кенглигини ва унинг маҳаллий турлари жуда кўплигини яна бир бор 
намойиш этади
1

Дарвоқе, Селунғур топилмаси асосида вужудга келган яна бир муҳим 
хулоса шуки, архантропларнинг “ғарбий ва шарқий” шохобчаларининг 
тарқалиш маконлари ўртасидаги географик узилиш, аввал гумон 
қилинганидек, айтарли катта эмас экан. Бироқ археологик ашёлар таҳлилидан 
келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, палеоантропнинг бу тури осиёлик Homo 
sapiens – ҳозирги ақлли одамнинг аждодларидан бири бўлиши мумкин. 
Селунғурдан топилган елка суяги қолдиғи 10 ёшли болага мансублиги 
аниқланди. Уни Тешиктошдан топилган одам суяклари билан қиёслаш 
натижасида Селунғур одами суяклари анча қадимий эканлиги маълум бўлди. 
Бу ердан топилган ҳайвон суяклари қатламлар бўйича қатьий тарзда 
йиғилган. Ҳозирга қадар 32 турдаги сут эмизувчи ҳайвонларга мансуб бўлган 
беш мингдан зиёд суяк қолдиқлари аниқланиб, тадқиқ этилди. Ҳайвонот 
қолдиқларини тадқиқ этиш асосида Селунғур ҳайвонот оламини алоҳида 
ажратишга муваффақ бўлинди. Бу комплекс морфологик белгиларига кўра 
ҳамда архаиклиги бўйича илк плейстоцен даврига мансублиги аниқланди. 
Ана шу ҳайвонот қолдиқлари орасида йиртқич, туёқли ва кемирувчи ҳайвон 
суяклари кўпчиликни ташкил этади. Fop айиғи, бўри, ғор арслони, гиенаси, 
каркидони, буғу, от, плейстоцен эшаги, жайра, тўнғиз ва ҳар турли 
кемирувчилар қолдиқлари мавжудлиги бу даврда иссиқ, қуруқиқлим 
бўлганлигидан далолат беради. Бинобарин, бу жойларда дашт, чаладашт 
1
Исламов, Зубов, Харитонов.


22 
ерлар мавжуд бўлган. Қадимий дарёлар ўзани бўйлаб ҳамда тоғёнбағирлари 
бўйлаб бута ва ўрмон ўсимликлари барқ уриб ўсган
1

ЎзР ФА Тупроқшунослик, агрохимия ва ботаника институти 
ходимлари 
Селунғурдан 
олинган 
органик 
моддаларни, 
ўсимлик 
қолдиқларини тадқиқ этиш асосида 5-маданий қатламнинг ёши бир миллион 
йилдан қадимийроқ эканлигини аниқлашга муваффақ бўлишди. 
Селунғур манзилгоҳидаги комплекс тадқиқотлар натижасида бу 
ердаги ўсимликлар учламчи давр флораси Тўрғай типига оидлиги 
исботланди. Бу эса, ўз навбатида, манзилгоҳнинг маданий қатламлари 
қадимда пайдо бўлганлиги тўғрисида маълумот беради, яъни 1 млн 200 минг 
йил билан даврланади. 
Селунғур манзилгоҳидан топилган ҳайвон суякларини тадқиқ этиш 
натижасида 31 та Олой треокомплекси турлари белгиланди. Бу ҳайвон 
турлариплиоцендан плейстоценга ўтиш давридаги ҳайвон турлари бўлиб 
чиқди. Шу тадқиқотлар натижасида қадимги давр табиий шароитини, об-
ҳавосини, хронологик даврини аниқлашга эришилди. Бундан ташқари, 
геохимик, гранулометрик, пидологик таҳлиллар қилиниб, Селунғур 
манзилгоҳи юқори ўрта плейстоцен даврига оидлиги исбот қилинди. 
Шу тадқиқотлар ҳамда топилган тош қуролларни Убайдия (Фаластин) 
ва Олдувайдан топилган тош қуроллар билан таққослаш натижасида 
Селунғур манзилгоҳининг ёши калий-аргон услуби билан 1,5 млн йил 
эканлиги тасдиқланди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish