Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Ш. СЎНГГИ ПАЛЕОЛИТ: МИЛ. АВ. 40-12 МИНГЙИЛЛИКЛАР



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Ш. СЎНГГИ ПАЛЕОЛИТ: МИЛ. АВ. 40-12 МИНГЙИЛЛИКЛАР
Ўзбекистонда юқори палеолит бундан 40000-12000 йиллар аввалги 
даврни ўз ичига олади. Бу даврда инсоният маданияти тошга ишлов бериш 
техникасида, санъатда, шунингдек, мафкура соҳаларида маълум таракқиёт 
босқичига эришди. Сўнгги палеолит даврининг бошланиши Homo Sapiens – 
“онгли одам”нинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Кўпчилик олимлар уруғчилик 
тузумининг пайдо бўлишини сўнгги палеолит даври бошланиши билан 
боғлайдилар. Аммо бу даврда ижтимоий ташкилотнинг аниқ тузилиши 
масаласи мунозаралидир.Бунга сабаб сўнгги палеолит археологик 
материаллари, санъат асарлари, уй-жой қолдиқлари ва одам суяк 
қолдиқларининг ҳар хил талқин қилинишидадир. 
Ўзбекистонда юқори палеолит ёдгорликлари жуда кам топилган. 
Бутун Марказий Осиёда ҳам ибтидоий турар жойлар ва уларнинг санъати 
ҳақидаги маълумотлар кам учрайди. Сўнгги палеолит даврининг мустьедан 
ажратиб турадиган томонларидан бири тошларни чақмоклаш техникасининг 
ўзгариши, яъни меҳнат қуролларида призматик шаклнинг пайдо бўлишидир. 
Бундан ташқари, тош қуролларнинг (қирғичлар, кескичлар, ўтмаслашган 
қиррали пластинкалар ва ҳоказолар) ўзгариши ҳамда уларнинг шу даврда 
пайдо бўлган усуллар билан ишлов берилиши ҳам содир бўлади. Бу даврда 
суякка ишлов берилиб, расм солина бошлайди ва тасвирий санъат пайдо 
1
Касымов. Кремнеобрабатывающие мастерские.Б. 82.


31 
бўлади. Лекин ҳозирга қадар Ўзбекистонда бундай тасвирий санъат асарлари 
учрамаган. 
Археология фанида яқин йилларгача сўнгги палеолит даври иккига, 
яъни илк сўнгги палеолит ва умуман сўнгги палеолит даврига ажратилмаган 
эди. Кейинги йилларда Яқин Шарқ мамлакатларидан бир қанча ёдгорликлар 
топилди ва улар илк сўнгги палеолит ҳамда сўнгги палеолит даврига 
ажратилди. Бу ёдгорликлардан Homo Sapiens суяклари топилиб, улар 50-
60-мингинчи йиллар билан даврланаяпти. Бу Неандертал одами билан Homo 
Sapiens бир вақтда, бир шароитда ва бир ҳудудда яшаганликларидан дарак 
беради. Неандертал одами мил. ав. 20000 йилга келиб йўқ бўлиб кетди. Homo 
Sapiens ривожланиб, ҳозиргача давом этаяпти. 
Бу ёдгорликларда тош қуроллар асосан сўнгги палеолит даврига хос 
бўлиб, қирғич, учбурчак шаклидаги учли отадиган қурол ва майда 
пластинкалардан иборатдир. 
Бизда ҳозиргача сўнгги палеолит бундан 40-12 минг йиллар аввалги 
даврини ўз ичига олади, деган фикр ҳукмрон. Юқоридаги илк сўнгги 
палеолит ёдгорликлари эса 40 мингинчи йилдан анча қадимроқдир. Масалан, 
Яқин Шарқ мамлакатларидаги ёдгорликлар Бокер-Тактит, Кзар-Акил, Рош 
Айн Мор ва бошқалар 50-60 мингинчи йиллар билан даврланади. Бу 
ёдгорликлардан топилган тош қуроллар Ўзбекистоннинг Обираҳмат ғоридан 
топилган қуролларга жуда ўхшашдир. Шундай қуроллар Жанубий 
Сибирнинг Олтой Автоном Республикаси ҳудудида ҳам яхши ўрганилган. Бу 
ёдгорликларга Кара-Бура, Кара-Тенеш, Денисово ғори, Усть-Каракол-1 ва 
бошқалар киради. Хуллас, жуда катта ҳудудда илк сўнгги палеолит даври 
мавжудлиги аниқланди. Шу муносабат билан Обираҳмат ғоридан топилган 
тош қуроллар қайтадан кўриб чиқилмоқда. Шу ёдгорликни ўрганган археолог 
Р.Ҳ.Сулаймоновнинг фикрича, Обираҳмат манзилгоҳи мустье давридан сўнгги 
палеолитга ўтиш давридир
1

Кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, Обираҳмат ғори материаллари 
илк сўнгги палеолит даврига тўғри келади. Ғорнинг юқори ҳамда ўрта маданий 
қатламларидан олинган материаллар С-14 (радиоуглерод) услубида Россияда ва 
АҚШнинг Аризона университетлари лабораторияларида ўрганилди. Натижада, 
ғорнинг юқори қатлами 42 минг йил билан, ўрта қатлами 46 минг йил билан 
даврланди. Бу эса Ўзбекистан ҳудуди одамнинг Homo Sapiens типининг илк бор 
тарқалиш жойларига тааллуқли эканлигини тасдиқлайди. Ўрганилган тош 
қуроллар ҳам бу фикрни тасдиқлайди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish