Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Обишир I ва V ғор манзилгоҳлари



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Обишир I ва V ғор манзилгоҳлари. 
Бу ёдгорликлар Фарғона вилоятида, 
Сўх дарёсининг юқори қисмида жойлашган. Обишир I бошқа ғорлардан 
шарқроқда жойлашган бўлиб, сойнинг ҳозирги сатҳидан тахминан 250-300 м 
баландликдадир. Ёдгорликлар 1966 йили топилган ва кейинги йилларда 
ўрганилган. Асосий қазишма ишлари Обишир I ва V да олиб борилган. Обишир 
I ғорининг эни 25,5 мбўлиб, баландлиги 12 м. Обишир V ғори Обишир I дан 200 
м ғарбда. Унинг эни 8 м, баландлиги 10 м. Ҳар иккала ғорнинг ҳам оғзи жанубга 
қараган
2

Обишир V да олиб борилган тадқиқотлар унинг учта маданий қатламдан 
иборат эканлигини аниқлаш имконини берди. Қуйи қатлам шағал тошлардан 
1
Исламов. К выделению. Б. 16-38.
2
Исламов. Обиширская культура.


35 
иборат бўлиб, соф қатлам билан ажралган. Обишир I ғорини қазиш вақтида 
ҳайвон суяклари қолдиқлари ҳам топилган. Улар одатдагидек яхши сақланмаган 
ва майда бўлакларга бўлиниб кетган. Аниқлаш мумкин бўлган суяклар кам. 
Улар асосан ўртача катталикдаги ҳайвонларнинг найчасимон суякларидир. 
Аммо тош қуроллар жуда кўп. Афтидан, Обишир I ғори овчиларнинг қисқа 
муддатли лагери бўлган. Бошқача қилиб айтганда, бу ерда кўпроқ ўлдирилган 
ҳайвонлар гўштини тақсимлаш эмас, балки қурол ясаш ишлари олиб борилган. 
Юқорида айтилган хулосалардан келиб чиқиб, Обишир I ни манзилгоҳ-устахона 
деб фараз қилиш мумкин. 
Обишир I ва Обишир V манзилгоҳлари бир-бирига яқин жойлашган 
бўлишига қарамасдан, уларнинг стратиграфияситурличадир. Обишир V нинг 
тупроқ кесмаларида қум кўпроқ, Обишир I да эса соғ тупроқ кўпроқ учрайди. 
Бунга сабаб манзилгоҳларнинг сой ўзанидан ҳар хил масофада ва сойнинг ҳар 
хил томонида жойлашганлигидир. 
Обишир V топилмалари Обишир I никидан кўпроқ. Бу топилмаларнинг 
катта қисми тўқ-кулранг қумлоқли тошлардан ясалган ва 1-маданий қатламдан 
топилган. Манзилгоҳ 2 ва 3-маданий қатламларининг баъзи жойларида ҳам 
топилмалар кўп. Тош қуроллар орасида пластинкалар ва микропластинкалар 
ажралиб туради. Шунингдек, нуклеуслар ва тош учириндиларидан ишланган 
қуроллар ҳам катта фоизни ташкил қилади. Аммо ишлов берилган тошларнинг 
энг катта қисми тош учириндиларидир. 
Обишир V дан топилган тош қуроллар ҳам Обишир I даги каби хом 
ашёдан ишланган. Бу ерда қайроқ тошлардан ишланган қуроллар кўп бўлиб, 
уларнинг асосий қисми нуклеусдир. Қайроқ тошнинг сифати ёмон бўлишига 
қарамасдан, ибтидоий одамлар улардан бошланғич хом ашё сифатида унумли 
фойдаланганлар. Кўпгина микропластинкалар ҳам ана шу қайроқ тош 
нуклеуслардан чақмоқлаб олинган. Маданий қатламларнинг қалинлигига қараб, 
ғорнинг кириш қисмиузоқ вақт давомида ибтидоий одамларнинг турар жойи 
бўлганлигини айтиш мумкин. Обишир V да ҳаёт Обишир I дагига нисбатан 
унумлироқ бўлган. Топилмалар характери, ҳайвон суяклари кўплиги ва тош 
қуроллар турлилигига қараб, Обишир I ни ҳам манзилгоҳ-устахона дейиш 
мумкин. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish