Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Илк палеолит даври Ашель: бундан 1 млн– 100 минг йиллар аввал



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Илк палеолит даври Ашель: бундан 1 млн– 100 минг йиллар аввал. 
Бу 
даврга келиб одамнинг ташқи шакли ўзгарган, у фанда “ҳомо эректус”(тик 
турувчи одам) ёки архантроп (энг қадимги одам) деб юритилади. Илк 
палеолит даври одами Индонезиядаги Ява оролидан топилган питекантроп 
(юнонча “питекос’ – маймун, “антропос” – одам), Пекин шаҳри яқинида 
топилган синантроп (таржимаси “Хитой одами”), Германиянинг Ҳайдельберг 
шаҳридан топилган 
Ҳайделберг одами
ҳисобланади. Питекантроплар бундан 
700-600 минг йиллар, синантроплар эса 600-500 минг йиллар илгари 
яшаганлар. Синантроплар ўткир қиррали тош қуроллардан ва табиий оловдан 
фойдаланганлар. Бу давр одамлари тараққиётда қатор муваффақиятларга 
эришдилар:табиий ғорлардан бошпана сифатида фойдалана бошладилар, 
тошлардан 
меҳнат 
қуроллари 
ясаш 
ишларини 
такомиллаштириб 
бордилар.Қўл чўқморлари, қирғичлар, тош пичоқлар шулар жумласидандир. 
Бу одамлар тошларни чақмоқлашнинг маълум системаларини кашф этдилар, 
уларнинг сифати ва синиш хусусиятларини ўрганиб олдилар. Таниқли олим 
С.А.Семеновнинг таъкидлашича, “табиатда ҳозиргина чақмоқланган 
қайроқтош парчасидан ўткирроқ ва кескирроқ нарса йўқ”
3
. Илк палеолит 
даврига оид манзилгоҳлардан топилган тош қуролларнинг кўпчилиги айнан 
қайроқтошдан ишланганлиги юқоридаги фикримизнинг яққол исботидир. 
Илк палеолит даврида Ўрта Осиё ҳудудида, жумладан, Ўзбекистонда 
ҳам табиий шароит ҳозиргидан тамоман бошқача бўлган. Ёзда ҳаво илиқ ва 
қуруқ, қишда эса совуқ ва намчил бўлган. Ашель даври охирларида иқлим 
бутунлай ўзгаради. Кўп жойларни музликлар эгаллайди, бу эса ҳайвонат ва 
ўсимлик дунёсига таъсир кўрсатади. Иссиқсевар ҳайвонлар ҳалок бўлади ёки 
қисман жанубга кўчади. Помир ва Тянь-Шань тоғларида қор ва музликлар 
тўпланади. Уларнинг эриши натижасида дарёлар ва кўллар пайдо бўлади. 
Ҳаво совийди ва намгарчилик кучаяди. Қаттиқ совуқ одамларни бошқа 
1
Li Vanxian-1990 Le plus ancient homme fossile en Chine et les “trois gorge” du flewe Yang-T se V-iang. 
L’Anthropologie 94, №4. Б. 897-898.
2
Л.К. 
Габуния, 
А.К. 
Векуа,МЛ. 
деЛюмей, 
Д.О. 
Лордкипанидзе–Новыйвид
Homo

представленныйнаходкойизнизовплетстоценовогогоризонтаДманиси 
(Грузия) 
//Археология, 
этнографияиантропологияЕвразии. №4, 2002. Б. 145 153.
3
Бунак. Б.328.


20 
жойларга кўчишга мажбур қилади. Улар тоғлар ёнбағирларидаги ғорларни 
макон қила бошлайдилар. Ана шундай ғорлардан бири Селунғур ғори 
ҳисобланади. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish