Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Хусров II нинг лашкарбошиси Смбат Багратунининг эфталитларга қарши



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Хусров II нинг лашкарбошиси Смбат Багратунининг эфталитларга қарши 
қилган ҳарбий юришлари
Себеос. XXVII боб.
Смбат яна шоҳ саройига чақиртирилади, Хусров-Шум номли юқори нахарар 
лавозимини қабул қилади 
Уни кушонларга қарши юборишади...
1
“Қиш ўтиб, баҳор фасли келганда, лашкарлар шоҳ номаси билан келдилар 
ва катта тантана билан Смбатни шоҳ саройига таклиф этдилар. У борди, шоҳга 
Буюк Дастакертда
2
таъзим бажо айлади ва катта залга кириб, гиламу ёстиқлар 
устига ўтирди. Шунда шоҳ унга нахарар унвонини берди, у Хусров-Шум
3
деб 
аталарди, ажойиб висон матосидан тилла билан безатилган бош кийим ва тўнга 
кийинтирди, уни фавқулодда тантана ила қимматбаҳо тошлар, дуру гавҳар ва 
мис безаклар билан безатилган бош рўмол билан улуғлади; унга кичик савдо 
вамамлакат солиқларинитақдим этди. Унга яна 4 овозли карнай ва унинг саройи 
ва уламоларини қўриқлаш учун лашкар берди. Унинг ихтиёрига катта қўшинни 
топширди ва шарққа, кушонлар ўлкасига жўнатиб, марзпан этиб ўзи хоҳлаган 
одамни тайинлашни буюрди. 
У ердан чиқиб Смбат олдин ўзи бошқарган, яқинда жойлашган Комш 
мамлакатига етиб келди ва Вркандан ўзининг асл қабиласидан ташкил топган 
аскарларини чақириб, тўғри шарқ томон йўл олди. Унинг (нахарарлари) 
ҳузурида ўз минглари ва байроқлари билан бўлган арман князлари: Вараз-
Шапух Артсруни, Саргис Таетси, Артавазд ва Встам ва Амаяк Апахуни, Мануэл 
–Апахунийлар эгаси, Врам –Гогтийлар эгаси, Саргис Димаксян, Саргис 
Трпатуни ва бошқа нахарарлар ҳамда ватанидан бошқа 2 минг отлиқ қўшин. У 
кушонларнинг босқинчилик ила ер бўйлаб тарқаб кетганларидан хабардор 
бўлди. Ва у келаётганлигини эшитиб, йиғилиб бошқа ерга кетганликларини 
билди. Уларнинг кетидан қувиб, тез орада етиб олди. У етиб олишганлигини 
кўриб, кушонлар саф тортдилар ва жанг қизиб кетди. Кушонлар қўшини Хусров-
Шум қўшинидан мағлубиятга учраб, қоча бошлади; уларнинг кўплари ҳалок 
бўлдилар ва кўплари қочиб қутулдилар. У, у ердан кайтиб, қўшинини Toc 
вилоятининг Апр-Шаҳр деган жойида жойлаштирди, ўзи эса уч юз киши билан 
Хрохт номли жойда тўхтади. 
Шу замон кушон шоҳлари шимол ҳукмдори, буюк Хоқондан
4
ўзларига 
1
История епископа Себеоса.Б. 58-60. 
2
Шоҳ қароргоҳи.
3
Хусров-Шум–“Хусров қувончи” (форсча). Себеоснинг сўзи бўйича, бу жуда шарафли унвон бўлган (қар.: История 
епископа Себеоса. Б. 162, 111-изоҳ).
4
Хоқон (Каган) – турк ҳукмдорлари унвони. Илк бор ўрхун обидаларида учрайди. Бу унвонни кейинчалик мўғул 


350 
ёрдам сўрадилар. Ва уларга 30 бюр (300 минг) сонли ёрдам келди; у Евилат 
мамлакати, Туркистондан бошланадиган Вехрот номли дарёдан кечиб ўтиб 
келди... 
Шунда Смбат қўшинини йиғади, уни шайлайди, яна бошқа кўп сонли 
аскар йиғиб, кушон халқи ва эфталитлар ҳукмдорига қарши юриш бошлайди; 
эфталитлар ҳукмдори эса ўз томонидан унга қарши катта тайёргарлик билан 
чиқади. Жанг майдонига келиб, бир-бирларининг қаршиларида саф тортдилар. 
Кушонлар шоҳи Смбат ҳузурига элчи юбориб, дейди: “Кўп сонли оломон билан 
жангга кириб, бизнинг қўшинни қиришдан нима фойда? Ёки сенинг ё менинг 
жасурлигим нимада намоён бўлади? Кел, икковимиз жанг қиламиз; мен ўз 
томонимдан сенга, сен ўз томонингдан менга рақиб бўласан ва сен бугун менинг 
жасоратимни биласан”. У ўзининг кўкрагига урди ва ҳайқирди: “Мен ўлимга 
тайёрман”. 
Улар ўз томонларидан бир-бирларига ҳужум айладилар ва қўшинлари 
олдида бир-бирлари билан кураша кетдилар; ҳеч бири рақибини тез орада енга 
олмади, чунки иккаласи ҳам баҳайбат одам ва яхши қуролланган эдилар. Ва 
охири Смбат найза билан худди илоҳий ёрдам ила кушонлар шоҳининг тўқилган 
бахл дубулғасини йирта олди ва уни кучли зарб билан ерга йиқитди. Қўшин ўз 
подшоҳи ҳалок бўлганини кўргач, ваҳимага тушди ва қоча бошлади. Смбат 
қўшини уларнинг кетидан қувиб, Бахл-Шахастан Кушон ўлкасигача келди, 
бутун мамлакатни вайрон этди...”
1


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish